60 дан зиёд кенг юзли дельфинларнинг ўлиги Гана жанубидаги соҳилга чиқиб қолди. Бу ҳақда Daily Graphic хабар берган.
Нашрнинг қайд этишича, Аксим пляжига 60 дан зиёд кенг юзли (Peponocephala electra) дельфинларининг жасади чиқиб қолган.
Хабарга кўра, дельфинларнинг ўлиги соҳилда узоқ вақт қолмаган. Уларни маҳаллий аҳоли вакиллари олиб кетган бўлиши мумкин, сабаби дельфин гўшти озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида қиммат маҳсулотлардан бири ҳисобланади.
Мамлакатнинг бошқа бир вилояти — Вольтада эса жуда кўп миқдорда оркинос (Thunnus) балиқларининг ўлиги соҳилга чиқиб қолган.
Мазкур ҳолатларнинг содир бўлишига сувларнинг кимёвий заҳарланиши ёки сейсморазведка сабаб сув остида кузатилаётган шовқинлар ҳайвонларни қўрқитиб юборгани сабаб бўлиши мумкин, дея тахмин қилган Friends of the Nation маҳаллий ташкилотининг мутахассислари.
Аввал Сахалин соҳилларида жуда кўп миқдорда Тинч океанининг сельд балиғи ўликлари чиқиб қолгани ҳақида хабар берилган. Мутахассислар мазкур ҳолатга балиқларнинг сони кўпая бошлаганини сабаб қилиб кўрсатган, сельдларнинг бундай кўп миқдорда соҳилга чиқиб қолиши, мазкур тур популяциясининг тиклана бошлаганини англатишини билдирган.
Изоҳ (0)