• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Халқаро журналист Агнешка Пикулицканинг Миразиз Бозоров атрофида бўлаётган ишлар тўғрисида Twitter’даги постлари ҳақиқатга мутлақо мос келмайди» — ИИВ

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда кўп муҳокамага сабаб бўлган ЛГБТ можароси ва Миразиз Бозоров атрофидаги ҳодисалар тўғрисида Twitter’да твитлар қолдираётган халқаро журналист Агнешка Пикулицкага раддия эълон қилди.

    Раддия матни қуйида тўлиғича келтирилади.

    Охирги кунларда ижтимоий тармоқларнинг фаоллари ва журналистлар томонидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида содир этилган тартибсизликлар, фуқаро Миразиз Бозоровнинг иғволи чиқишлари ҳамда унга нисбатан номаълум шахслар томонидан етказилган тан жароҳатлари оқибатида жиноят иши очилганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти.

    Ушбу ‘кўпкариъга юртимизда фаолият олиб бораётган хорижий вакиллар ва журналистлар ҳам қўшилган. Биз эътиборни 2021 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Al Jazeera халқаро ОАВнинг мухбири Агнешка Пикулицка (Agnieszka Pikulicka)га қаратмоқчимиз.

    Журналист 2021 йилнинг 29 мартидан бошлаб М.Бозоров атрофида бўлаётган воқеаларга нохолис ёндашиб, ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келмоқда.

    Масалан,

    ‘Менинг йигитимни махсус хизматлар сўроқ қилишяпти, (у журналист эмас, фаол эмас, фақат кеча мен билан касалхонада бўлган). Бу нотўғри йўл. Ҳурматли махсус хизматлар, сизлар одамларга ўлдириш билан таҳдид қилаётган радикаллар билан ишни ҳал этинғ.

    My boyfriend is now being questioned by the security services (he is not a journo/activist but he was with me in the hospital yesterday). That's quite an unfortunate move. Dear security services, you better go after the radicals who are sending ppl death threats #Uzbekistan

    — Agnieszka Pikulicka (@Aga_Pik) March 29, 2021
    Махсус хизматлар гейларни фаол қидиришмоқда. Одамларнинг расмларини кўрсатиб, уларни гейликда гумонлашяпти. Одамларга ЛГБТ жамоаси ҳақида маълумот тарқатишлик ҳақида босим ўтказишяпти. Эртага бошқалар ҳам сўроқ қилинади. Бу янги Ўзбекистон.

    The security services are now actively searching for gay men. Showing pictures of individuals they suspect of being gay and putting immense pressure on people to give away info about the LGBT community. More people will be questioned tomorrow. This is the new #Uzbekistan.

    — Agnieszka Pikulicka (@Aga_Pik) March 29, 2021
    Мен биламан, махсус хизматлар менинг дўстларимдан гейлар ҳақида сўрашяпти. Хорижлик бўлганим учун мени сўроққа чақиришмади. Ишонинг, бу ялмоғизларга ов!

    Darling, I know this for a fact. My friends are being questioned by the security services about gay people. They didn’t called me for questioning just because I’m a foreigner. Believe me, it’s a witch hunt

    — Agnieszka Pikulicka (@Aga_Pik) March 29, 2021
    Мен унинг (М.Бозоровнинг) провокациялари ҳақида биламан. Лекин бу унинг оёғини синдиришга баҳона эмас. Унинг гапига биз шубҳа билан қараймиз. Энди барча, ундан шифохонада хабар олган одамлар ЛГБТ жамоасига алоқадорлиги ҳақида савол туғилмоқда. Менинг йигитим синиб, қайтиб келди.

    I am aware of his provocations. Still, it’s not a reason to break his leg. Now all the people who visited him in the hospital - and trust me, most of us have reservations about what he says - are being questioned about the LGBT community. My boyfriend came back broken

    — Agnieszka Pikulicka (@Aga_Pik) March 29, 2021
    Менинг бир дўстим ҳозир ДХХда, 4 ёки 5 соатдан бери. Бошқасини эртага чақиртиришяпти.

    Спасибо! Один друг сейчас в СГБ, уже 4 или 5 часов. Другого вызвают завтра 😞

    — Agnieszka Pikulicka (@Aga_Pik) March 30, 2021
    Ниқобланган ҳолдаги шахсий адовати ёки ҳиссиётини баён этаётган мазкур журналист маълумотларни гўёки Ўзбекистонда рўй бераётган ‘салбий ахборот’ сифатида бир қатор хорижий интернет нашрларига тарқатган.

    Ваҳоланки, ушбу маълумотлар ҳақиқатга мутлақо мос келмайди ҳамда мамлакатимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини обрўсизлантиришга қаратилганлигининг яққол мисоли.

    Мухбир Агнешка Пикулицка ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши мажбуриятини унутиб, ахборотни бузиб талқин этиб ва сохталаштириб тарқатган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилган.

    Ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикасининг ‘Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида’ги қонуни 6-моддаси, ‘Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида’ги қонуни 7-моддаси ҳамда ‘Оммавий ахборот воситалари тўғрисида’ги қонуни 6-моддаси талабларини бузган.

    Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатиб, фуқароларимизнинг онгини чалғитиш, давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларига нохолис маълумотлар етказиб, юртимиз ҳақида салбий фикр шаклланишига сабабчи бўлишдан бу аёлга нима наф?

    Бу масалага яна қайтамиз.

    ИИВ матбуот хизмати

    Маълумот учун, 1 февраль куни полшалик журналист Агнешка Пикулицка Рустам исмли ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини, шунингдек, анчадан буён ТИВда аккредитация ололмаётганини маълум қилганди. ТИВ бунга 2 февраль куни муносабат билдириб, полшалик журналистдан узр сўради ва унга тегажоғлик қилган ходимини ишдан бўшатганини маълум қилди, 3 февраль куни эса унга аккредитация берди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўпланганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланганини маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамова сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди.

    Депутат Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботига қарши «юмшоқ жазо»ни кучайтиришга, Расул Кушербаев эса провокаторларга чора кўришга чақирди. Кейинроқ ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилгани маълум қилинди.

    Ушбу можаролар ҳақида 30 март куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдириб, халқаро ташкилотларни Ўзбекистон ёки бошқа ҳар қандай давлатга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олишга чақирди. АОКА эса ЛГБТ можаролари ҳамда шу билан боғлиқ воқеалар юзасидан блогер ва ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди.

    Бундан ташқари, БМТ Тошкентда содир бўлган «хавотирли воқеалар»ни холис тергов қилишга чақирди.

    02.04.2021, 00:59   Изоҳ (0)   42575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бошланган вакцинация, маошидан норози шифокорлар, Биринчи рақамли бортдаги президент. 1 апрель суратлари

    01.04.2021, 23:58

    Ўзбекистонда вакцинациянинг биринчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

    01.04.2021, 23:58

    Пахтачида сел бузиб юборган «яп-янги қурилган» кўприк аслида 50 йиллик эски кўприк экани маълум қилинди

    01.04.2021, 23:46

    Эркинжон Турдимов: «Самарқанд миллионли шаҳар бўлади»

    01.04.2021, 23:22

    Наманганда 200 нафардан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди. Улар сафида 87 ёшли отахон ҳам бор

    01.04.2021, 23:10

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг Сирдарё моделини барча ҳудудларда жорий этиш бўйича кўрсатма берди

    01.04.2021, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.