• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг Сирдарё моделини барча ҳудудларда жорий этиш бўйича кўрсатма берди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Сирдарёда синовдан ўтган соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ҳақида ҳисобот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг 12 ноябрдаги қарорига кўра, Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов ўтказилди. Йиғилишда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва Гулистон шаҳар ҳокими мазкур янги тизим натижалари ҳақида ҳисобот берди.

    Айтиб ўтилганидек, Сирдарё вилоятининг 236 та маҳалласини тўлиқ қамраб олиш учун 421 та тиббиёт бригадаси ташкил этилган. Аҳолининг саломатлик ҳолати хатловдан ўтказилиб, улар 4 та хавф гуруҳига ажратилган ва вилоятнинг «электрон тиббий харитаси» яратилган.

    Мисол учун, Боёвут туманида 31 минг аҳоли ўзини соғлом деб билса-да, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, зарарли одатлар туфайли уларда юрак-қон томир, диабет, ўпка касалликларига чалиниш эҳтимоли юқори экани аниқланган. Шунингдек, илгари шифокорга мурожаат қилмаган 257 нафар фуқарода касалликлар оғир босқичда экани маълум бўлган.

    Давлат раҳбари бу тажрибани тизимли давом эттириб, барча ҳудудларда жорий этиш бўйича кўрсатма берди. Бунинг учун қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадалари ташкил этилиб, аҳолини манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари олиб борилади, ҳудудларнинг «тиббий хариталари» шакллантирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг вертикал иш тизимини такомиллаштириб, уларни оилавий шифокор пунктлари билан боғлаш зарурлиги таъкидланди. Яъни беморларни овора қилиб пойтахтга юбормасдан, уларга яшаш жойида малакали тиббий ёрдам олиш имкониятини яратиш керак.

    2020 йили ихтисослаштирилган марказларда даволанишга муҳтож 84 минг нафар бемордан атиги 51 минг нафари бепул ордер билан таъминланган.

    Президент ордерлар учун маблағни деярли 1,5 бараварга кўпайтириб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратиш бўйича Молия вазирлигига кўрсатма берди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга, йил якунига қадар ҳар бир беморни соғломлаштириш манзили ва муддатларини белгилаб, даволашни ташкил этиш бўйича вазифа қўйилди. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ўз йўналиши бўйича ҳудудлардаги 3 мингдан зиёд оилавий шифокорни қисқа муддатли курсларда ўқитадиган бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яна бир масала — бугунги кунда донор беморнинг яқин қариндоши бўлмаса, трансплантацияга рухсат берилмаган. Оқибатда кўпчилик фуқаролар бундай амалиётни чет элда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Шу боис инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

    Тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш мақсадида мамлакатда хусусий тиббиёт ташкилотлари учун барча ҳуқуқий асослар, имкониятлар яратилган. Лекин ҳудудларда касалликларнинг турига қараб, хусусий шифо масканларини ташкил этиш ишлари етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

    Мисол учун, аҳоли орасида эҳтиёж юқори бўлган гемодиализ, тиббий диагностика ва реабилитация хизматлари бўйича хусусий клиникалар етишмайди.

    Мутасаддиларга давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни кўпайтириш, 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини компьютер томографлари билан таъминлаш, улардан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

    Соҳадаги коррупция иллатига ҳам тўхталиб ўтилди. 2020 йили тизимда 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани айтилди. Шунинг учун, таъсирчан назорат тизимини ўрнатиб, ажратилаётган маблағлар жойига етиб бориши, дори-дармон ва тиббиёт ускуналарининг очиқ-ошкора сотиб олиниши, пуллик хизматлардан тушумлар мақсадли ишлатилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳар бир вилоятда дори-дармонларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун ўзининг 3-6 ойлик захираси бўлиши керак» – Шавкат Мирзиёев
    • «Апрель–июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур», — Шавкат Мирзиёев
    • «10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар бизда етишмайди». Шавкат Мирзиёев келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотасини икки баробар оширишга топшириқ берди
    • «Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз». Шавкат Мирзиёев мамлакат қаттиқ карантинга қайтмаслигини маълум қилди

    01.04.2021, 22:57   Изоҳ (0)   17357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз». Шавкат Мирзиёев мамлакат қаттиқ карантинга қайтмаслигини маълум қилди

    01.04.2021, 22:45

    Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов коронавирусга қарши эмланди (видео)

    01.04.2021, 22:21

    Бўстонлиқда сотувга қўйилган Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қандай кўринишга эга?

    01.04.2021, 22:08

    «10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар бизда етишмайди». Шавкат Мирзиёев келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотасини икки баробар оширишга топши...

    01.04.2021, 21:54

    Улуғбек шаҳарчасида физикага ихтисослашган илк таянч мактаб очилди

    01.04.2021, 21:26

    «Ўзбекистонлик бошпанасиз мигрантларга 300 доллардан тўлаб берилади» — меҳнат вазири ўринбосари

    01.04.2021, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.