Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича БАА Про-Лигасининг 23-туридан ўрин олган икки учрашув 2 апрель, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Шабоб ал-Аҳли» ўз майдонида «Ал-Фужайра»ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб 1:2 бўлиб турган вақтда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов жамоадоши Муҳаммад Жумани голли узатма билан таъминлади. 90-дақиқада эса Жалолиддиннинг ўзи мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу баҳсда Машарипов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, бошқа бир ўзбекистонлик футболчи Одилжон Ҳамробеков 38-дақиқада захирага олинди.

Мазкур ғалабадан кейин очколари сони 43 тага етган «Шабоб ал-Аҳли» мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Яна бир ўйинда «Ҳатта» ўз майдонида «Аз-Зафра»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. «Ҳатта» сафида тўп тепадиган ўзбекистонлик футболчи Достон Ҳамдамов мазкур баҳсда 83-дақиқада захирага олинди.

23-турдан кейин «Ҳатта» (9) турнир жадвалида сўнгги, 14-ўринда бормоқда.

БАА Про-Лигаси

23-тур баҳслари

2 апрель, жума

«Шабоб ал-Аҳли» — «Ал-Фужайра» 3:2

Голлар: 0:1 — 3 Коутиньо, 0:2 — 32 Абдулазиз, 1:2 — 39 Хесус, 2:2 — Жума, 3:2 — 90 Машарипов.

«Ҳатта»—«Аз-Зафра» 2:2

Голлар: 0:1 — Диоп, 1:1 — 45+3 Жонатас, 2:1 — 53 Жонатас, 2:2 — 76 ал-Жунайби.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар