«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни қўлга киритишга жиддий киришди.
ESPN нашрининг хабар қилишича, Мино Райола ва Ҳоланднинг отаси «Барселона» президенти Хоан Лапорта билан музокаралар олиб борган. Таъкидланишича, учрашув 2,5 соат давом этган.
«Барселона» Эрлингни сотиб олиш учун кредит олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб 2019 йилда Антуан Гризманни «Атлетико»дан 120 миллион еврога сотиб олганда ҳам шу йўлни тутганди.
Лапорта 20 ёшли футболчи каталонларнинг асосий рақобатчиси бўлган «Реал»га ўтиб кетишини истамаяпти. Шунингдек, «Барса» раҳбарияти Ҳоланд трансфери жамоа имижи учун фойдали бўлишига ишонмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, футболчининг ўзи фақат «Барселона» ёки «Реал»га ўтишни истамоқда. Қолган вариантлар уни қизиқтирмаяпти.
Райола ва катта Ҳоланд Барселонадаги музокаралардан кейин Мадридга йўл олган. Футболчининг вакиллари Ҳоландга қизиқиш билдираётган ҳар бир клуб билан учрашув ўтказиши маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)