• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальний очлик эълон қилди

    Айни вақтда қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган россиялик сиёсатчи, мухолифат вакили Алексей Навальний очлик эълон қилди. Бу ҳақда сиёсатчининг Instagram’даги саҳифасида хабар берилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Мен шифокор чақириш ва дори-дармонлар олиш ҳуқуқига эгаман. Аммо шифокор ҳам, дорилар ҳам олиб келинмаяпти. Белимдаги оғриқ оёғимга ўтди. Дастлаб ўнг, кейинчалик чап оёғимнинг сезиш қобилиятлари йўқолди. Ҳазил ҳазил билан, бироқ вазият кескинлашиб бормоқда. Қонун ижроси таъминланмагани ва ҳузуримга шифокор олиб келинмагани сабабли очлик эълон қилдим», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, 17 февралда Европа Инсон ҳуқуқлари бўйича иттифоқи суд регламентининг 39-қоидасига кўра, Навальнийни зудлик билан тергов изоляторидан чиқаришни талаб қилган. Навальнийнинг адвокати Ольга Михайлова иттифоқнинг илк бор бундай талаб билан чиққани ва Россия ҳукумати буни эътиборсиз қолдирмаслиги кераклигини айтган.

    Кремль Европа Инсон ҳуқуқлари бўйича иттифоқининг талабини ҳуқуқий асосга эга эмас деб топган ва уни бажаришдан бош тортган.

    Навальний Россиянинг Владимир вилоятидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўтамоқда. Аввал Навальнийнинг адвокатлари колонияда сиёсатчининг соғлиғи ёмонлашиб, елкаси, сўнг оёғи оғриб қолгани, аммо унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмагани ҳақида хабар берган. Федерал жазони ижро этиш хизмати, ўз навбатида, Навальнийнинг аҳволини «барқарор ва қониқарли деб баҳолаганини» маълум қилганди.

    Кейинчалик Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан видеоконференцалоқа орқали музокаралар ўтказгани, Германия ва Франция раҳбарлари Путиннинг эътиборини Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва «соғлиғини асраш» зарурлигига қаратгани ҳақида хабар қилинган.

    Мавзуга доир: Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида икки ҳафта ичида олтита танбеҳ олди

    Алексей Навальний «Новичок»дан заҳарланганидан кейин Германияда даволаниб қайтгач, 2021 йил 17 январда Жазони ижро этиш федерал хизмати талабига кўра Шереметьево аэропортида ҳибсга олинган. 2 февралда Москвадаги Симонов суди Навальнийага нисбатан «Ив Роше» иши бўйича шартли муддатни қамоқ жазосига алмаштирган. Навальний маълум муддат тергов изоляторида бўлгани ва уй қамоғида ҳам сақлангани инобатга олинган ҳолда унга икки ярим йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У Владимир вилоятидаги ИК-2 қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда.

    23 январда Россиянинг 100 дан ортиқ шаҳарларида Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида норозилик намойишлари ўтказилган. Кейинчалик 31 январь, 2 ва 14 февралда ҳам намойишлар бўлиб ўтган. «ОВД-Инфо» берган маълумотларга кўра, намойишлар туфайли 11 мингга яқин одам ҳибсга олинган.

    01.04.2021, 07:46   Изоҳ (0)   22948
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда коррупция можароси фонида Олий суд раиси лавозимидан озод қилинди

    01.04.2021, 07:34

    Арманистонда журналистни калтаклаган вазир истеъфога чиқди

    01.04.2021, 06:36

    АҚШ ташкилотлари Байденни Путин билан конструктив музокаралар олиб боришга чақирди

    01.04.2021, 06:21

    Россияда синовдан ўтказилаётган балиқчилик кемаси ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)

    31.03.2021, 21:58

    Италияда Россия фойдасига жосусликда гумонланиб, икки киши қўлга олинди

    31.03.2021, 20:49

    Меркель ва Макрон Путин билан музокаралар ўтказди. Улар Навальнийнинг «соғлиғини асраш»ни илтимос қилди

    31.03.2021, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.