• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда синовдан ўтказилаётган балиқчилик кемаси ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)

    Россиянинг Ленинград вилояти, Отрадной шаҳридаги «Пелла» кемасозлик заводида қурилаётган «Скорпион» траулери (балиқ овлаш кемаси) 30 март куни синовлар пайтида ағдарилиб кетди, деб ёзади Meduza.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Хабарга кўра, Россия байроғи рангидаги 61 метрлик кема ён томонига қулаб, искала деворига суяниб қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, кема ағдарилгач, унинг устига сув тоша бошлаган, аммо кейин сувни тўхтатиш учун траулерда керакли чоралар кўрилган.

    Таъкидланишича, кемани асл ҳолатига қайтариш режалаштирилмоқда. Нефть ёқилғиси тўкилиб кетишининг олдини олиш учун траулер атрофида тўсиқлар ўрнатилди.

    Ленинград вилояти ҳукуматининг хабар беришича, ҳодиса содир бўлган пайтда траулер бортида 80 киши бўлган, 78 нафар ишчи «зудлик билан эвакуация қилинган». Шу билан бирга, эвакуация қилинишидан олдин ишчилар кеманинг турли қисмларидан тутиб, бир мунча вақт траулерда қолгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

    Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олти ишчи кемани ўзлари тарк этганини айтди, бошқа ўнлаб ишчиларнинг аҳволига аниқлик киритилмади. Расмий маълумотларга кўра, икки киши қовурға синиши билан касалхонага ётқизилган.

    Шунингдек, ҳодиса оқибатида траулернинг бир эркак ва бир аёл ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинди.

    «Фонтанка»нашрининг хабар беришича, уларнинг йўқлиги ҳодисадан сўнг барча ишчилар санаб чиқилгандан кейин сезилган. Шундан сўнг ғаввослар қидирувга жалб қилинган. 30 март куни кечқурун улар кеманинг думидан икки ходимнинг жасадини топди.

    Нашрнинг аниқлик киритишича, марҳумлар «Интро-Пелла» МЧЖнинг 44 ёшли ходими Дмитрий Белоусов ва «РекордСтрой» компанияси ходими, кемада бўёқчи бўлиб ишлаган 37 ёшли Матлубахон Иброҳимова. Маълум қилинишича, Белоусов кабелларга ўралиб қолиб вафот этган.

    «Кема нишабликка ўгириш синовлари пайтида ағдарилиб кетди», — деди «Пелла» заводи бош директорининг ўринбосари Иля Вайсман. 47news хабарига кўра, синовларда ҳар бири 6,5 тонна оғирликдаги бетон билан тўлдирилган металл кублар ишлатилган. Бу иккинчи кунги синовлар  бўлган, аммо биринчи ҳолатда ишчилар кемадан чиқарилган. Кема ағдарилганини кўрган гувоҳлар журналистларга биринчи марта бундай бўлмаётганини айтган. «Пелла» буни рад этмоқда.

    Тергов қўмитаси қурилиш ёки шу каби ишларда хавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси билан жиноий иш қўзғади. Шимоли-ғарбий транспорт прокуратураси мазкур иш бўйича терговни ўз назоратига олди.

    Мавзуга доир:

    • Тунис қирғоқлари яқинида иккита қайиқ ағдарилиб, 39 нафар муҳожир чўкиб кетди
    • Туркия соҳиллари яқинидаги кема ҳалокатида 4 киши қурбон бўлди

    31.03.2021, 21:58   Изоҳ (0)   16800
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италияда Россия фойдасига жосусликда гумонланиб, икки киши қўлга олинди

    31.03.2021, 20:49

    Меркель ва Макрон Путин билан музокаралар ўтказди. Улар Навальнийнинг «соғлиғини асраш»ни илтимос қилди

    31.03.2021, 18:58

    SpaceX’нинг орбитага хусусий парвози пулини тўлаган миллиардер экипажнинг қолган 3 аъзосини танлаб олди

    31.03.2021, 17:58

    25 та мамлакат етакчилари, ЖССТ ва Евроиттифоқ пандемияга оид халқаро ҳамкорлик шартномасини тузишга чақирди

    31.03.2021, 15:10

    COVID-19 тарқалиши ва об-ҳаво ўртасида боғлиқлик йўқ, Россияда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилди, испанияликлар пляжд...

    31.03.2021, 13:32

    Коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисобот ЖССТ томонидан эълон қилинди

    31.03.2021, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.