• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Францияда яна умуммиллий карантин, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 15 миллион доза Johnson & Johnson вакцинаси яроқсиз бўлиб чиқди. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Австралияда ҳар йили Пасха байрами арафасида ўтказиладиган «Bayron bey Blyufest» халқаро блюз фестивали коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди

    Австралияда ҳар йили Пасха байрами арафасида ўтказиладиган «Bayron bey Blyufest» халқаро блюз фестивали коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди
    Фото: Getty Images

    3 апрелдан бутун Францияда навбатдаги, пандемия бошидан буён учинчи умуммиллий карантин жорий қилинади, у тўрт ҳафта мобайнида амал қилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэль Макрон ўз телемурожаатида маълум қилди.

    Карантин доирасида қуйидаги чеклов чоралари киритилади:

    • ходимлар яна масофадан ишлашга қайтади;
    • энг зарур маҳсулотлар сотиладиган дўконлардан бошқа ҳаммаси ёпилади;
    • болалар боғчалари, мактаблар ва коллежлар уч ҳафтага ёпилади. ОТМлар талабалари ҳафтада бир марта дарсга келиши мумкин;
    • узрли сабабсиз уйдан 10 километрдан узоқроққа кетиш тақиқланади. Ҳудудлараро сафарлар фақат Пасха байрамлари даврида мумкин.
    Янги карантинни жорий қилиш заруриятини Макрон Францияда коронавируснинг «британча» штамми тарқалиши билан изоҳлади. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат COVID-19 билан боғлиқ чекловларни май ўрталарига келиб бекор қилишни бошлашни режалаштирмоқда.

    Бунгача карантин Франциянинг 19 та департаментида жорий қилинган эди (мамлакатнинг қитъа қисмида жами 96 та департамент). Бундан ташқари, мамлакатнинг бутун ҳудудида кечқурун еттидан эрталаб олтигача комендантлик соати амал қилиб келганди, барлар, ресторанлар, музей, кинотеатр ва бошқа жамоатчилик жойлари ёпилган эди.

    Франция айни пайтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Пандемия бошидан буён мамлакатда 4,6 миллион кишида вирус аниқланган, шуларнинг 95,5 минг нафари вафот этган. Сўнгги бир кеча-кундузда 59 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган.

    Мавзуга доир: Грузияда AstraZeneca билан эмланган ҳамшира комага тушиб қолди, Франция, Болгария ва Киевда локдаун эълон қилинди, Мексикада қалбаки «Спутник V» аниқланди. Коронахабарлар

    Молдовада коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли 1 апрелдан 30 майга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Фавқулодда ҳолат режимини киритишни ёқлаб Қонунчилик мажлисининг 101 аъзосидан 52 нафари овоз берди. Молдова президенти Майя Сандунинг «Ҳаракат ва бирдамлик» партиясидан чиққан депутатлар фавқулодда ҳолат учун овоз бермади.

    Мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи Аурелиу Чокой ҳукумат ҳозирча тўлиқ локдаун жорий қилмоқчи эмаслигини айтди. Парламент қарорига кўра, хусусан, қуйидаги чоралар киритилади:

    • мамлакатдан чиқиш ва кириш қоидалари кучайтирилади;
    • мамлакат ҳудудида ҳаракатланиш бўйича алоҳида режим жорий этилади;
    • оммавий тадбирлар бекор қилинади;
    • озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур буюмларнинг меъёрлаштирилган истеъмоли жорий қилинади.
    Молдовалик мактаб ўқувчилари онлайн-таълимни давом эттиради, деди Чокой. Унинг аниқлик киритишича, республикада эпидемиологик вазият ўта ёмонлашган, вақтинчалик ҳукуматда эса ўз вақтида чоралар кўриш учун ваколатлар етарли эмас. Мамлакатда COVID-19’га чалиниш ҳолатлари оғирлашган, интенсив даволаш бўлимлари тўлиб кетган. Устига-устак, Молдовада коронавируснинг «британча» штамми аниқланган.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Молдовада коронавирусга чалинганлар сони 230 541 кишига етган. 18 мартдан мамлакатда вакцинация кампанияси бошланди.

    Американинг Johnson & Johnson компаниясининг Балтимордаги заводи ходимлари бир неча ҳафта аввал коронавирусга қарши вакцина масаллиқларини аралаштиришда хатоликка йўл қўйган, оқибатда 15 миллион доза дори йўқотилган. Бу ҳақда The New York Times ва Bloomberg хабар бермоқда.

    Ҳодиса Emergent BioSolutions Inc корхонасида юз берган, унга эса АҚШ озиқ-овқат ва дорилар сифати бўйича бошқарма (FDA) томонидан Johnson & Johnson вакциналарини ишлаб чиқариш учун сертификат берилмаган эди.

    Johnson & Johnson дори воситасининг ушбу партияси сифат текширувидан ўтмаганини, стандартларга мувофиқ келмаганини маълум қилди.

    Воқеа туфайли FDA заводни текширувдан ўтказади. АҚШ тиббий муассасаларига етказиб берилган вакциналарнинг барча партиялари хавфсиз, чунки улар Johnson & Johnson’нинг Нидерландиядаги заводларида ишлаб чиқарилган, аммо кейинги партиялар Балтимордаги заводдан етказилиши режалаштирилган эди, энди эса текширув туфайли етказиб бериш кечикади.

    Мавзуга доир: АҚШда Johnson & Johnson вакцинаси маъқулланди, Британияда ҳам тез орада ундан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

    Шунингдек:
    • Финляндияда қисман локдаун жорий қилишга қаршилик кўрсатилди. Финляндия парламентининг конституциявий қўмитаси 31 март куни ҳукуматнинг коронавирусга чалиниш даражаси юқори бўлган туманларда қисман локдаун киритиш режасини рад этди. Бу қарордан кейин мамлакат бош вазири Санна Марин ҳукумат локдаун ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишини маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатда эпидемиологик вазият жиддий бўлиб қолмоқда.
    • Швеция ҳукумати коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли чеклов чоралари муддатини узайтирди. Ресторан, паб, кафе, дўкон, спорт заллари ва музейлар фаолияти билан боғлиқ чекловлар камида 3 майгача узайтирилади.
    • Бельгияда эса ҳуқуқ ҳимоячилари пандемия шароитида қабул қилинган фавқулодда чораларнинг бекор қилинишига эришди. Брюссель биринчи инстанция суди Бельгия давлатига фавқулодда чоралаэни бекор қилиш мажбуриятини юкловчи қарорни қабул қилди, бунинг учун 30 кун муддат берилди.

    01.04.2021, 11:10   Изоҳ (0)   12035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навальний очлик эълон қилди

    01.04.2021, 07:46

    Қирғизистонда коррупция можароси фонида Олий суд раиси лавозимидан озод қилинди

    01.04.2021, 07:34

    Арманистонда журналистни калтаклаган вазир истеъфога чиқди

    01.04.2021, 06:36

    АҚШ ташкилотлари Байденни Путин билан конструктив музокаралар олиб боришга чақирди

    01.04.2021, 06:21

    Россияда синовдан ўтказилаётган балиқчилик кемаси ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)

    31.03.2021, 21:58

    Италияда Россия фойдасига жосусликда гумонланиб, икки киши қўлга олинди

    31.03.2021, 20:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.