«Боруссия Д» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг агенти Мино Райола 1 апрель куни Барселонага борди.
У билан бирга футболчининг отасида Алф-Инге Ҳоланд ҳам Испанияга учиб келган. Аэропортда уларни «Барселона» президенти Хоан Лапортага тегишли киши кутиб олган. Райола ва Ҳоланднинг Каталония аэропортида кўриниш бергани ҳақида Diario Sport, Mundo Deportivo каби каталон нашрлари, шунингдек, инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди.
Фабрицио Романога кўра, томонлар ўртасидаги учрашув позитив руҳда ўтган. Бироқ бу музокараларнинг бошланғич босқичи, холос. Ҳали томонлар келишувдан анча йироқда.
Шунингдек, италиялик журналистнинг айтишича, Райола футболчига харидор бўлган бошқа клублар билан ҳам шу тариқа музокара олиб боради.
Аввалроқ «Барселона» 20 ёшли норвегиялик футболчи трансферига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. «Боруссия» Ҳоландни 180 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳоландга «Реал», «Челси» ва Манчестер шаҳри клубларидан ҳам қизиқиш бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)