«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси ва ҳозирда «Дерби Каунти» бош мураббийи ҳисобланган Уэйн Руни «Манчестер Сити»ни тарк этаётган Серхио Агуэро ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Агуэронинг ўйинига ақл бовар қилмайди, у Премьер Лига тарихидаги энг яхши чет эллик ҳужумчилардан бири. Бироқ менга танлашни таклиф қилишса, у ҳолда Тьерри Анрини айтган бўлардим. Ундан кейинги ўринларга Агуэро, Руд ван Нистелрой, Деннис Бергкамп ва Эрик Кантонани қўярдим.Агуэро 2020/21 йилги мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этишини маълум қилди. Томонлар жорий мавсум якунига етадиган шартномани узайтирмаслик қарорига келган.Бироқ Агуэро шубҳасиз АПЛнинг буюк ўйинчиларидан бири. У ажойиб футболчи. Ишончим комил, «Сити»да унинг йўқлиги билинади, Премьер Лигада ҳам. Сабаби у жуда сифатли ўйинчи.
Уэйн Руни, «Дерби Каунти» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)