«Барселона»нинг янги раҳбарияти клубнинг молиявий ҳолатини баҳолаш учун ички аудит текширувини ўтказди.
Текширувлар натижасида «кўк-анорранглилар»нинг молиявий ҳолати кутилганидан анча ёмонлиги маълум бўлди, дея хабар қилмоқда Каталониянинг Esport3 канали.
2020/21 йилги мавсум якунидан кейин зарар 350 миллион еврони ташкил қилиши, «Барселона» эса 2022/23 йилги мавсумдан эрта фойдага кира олмаслигини тахмин қилинмоқда.
Мазкур тахмин жамоа Лионель Мессини ушлаб қолиб, яна бир топ-футболчи сотиб олган вариантдан келиб чиқиб тузилган.
«Барселона» бош директори Ферран Ровертернинг айтишича, клуб футболдаги рақобатбардошликни йўқотмаган ҳолда молиявий инқироздан чиқиб кета олиш имкониятга эга.
Аввалроқ «Барселона»нинг қарзлари миллиард евродан ошиб кетгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)