Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида «Андижон» ва «Машъал» жамоалари 1 апрель, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида меҳмонлар легионери Самюэль Чигози ҳисобни очди. 35-дақиқада Жасур Жалолиддинов ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантирган ҳолда мувозанатни тиклади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва жамоалар муроса йўлини танлади. Мазкур ўйиндан кейин ҳар икки жамоанинг очколари 4 тага етди.
Кейинги турда «Машъал» ўз уйида «Қўқон-1912»ни қабул қилса, «Андижон» «Металлург» майдонида меҳмон бўлади.
Учрашувдаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Суперлига
4-тур баҳси
1 апрель, пайшанба
«Андижон» — «Машъал» 1:1
Голлар: 0:1 – 23 Чигози, 1:1 – 35, пенальти Жалолиддинов.«Андижон»: Низомиддин Зиёвуддинов, Эдгар Бернҳардт (Диёр Раҳимқулов, 70), Усмонали Исмоналиев, Абдувоҳид Ғуломов, Мартин Боаке, Баҳтиёр Қосимов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Жалолиддинов, Дониёр Исмоилов (Фарҳод Соҳибжонов, 70), Суннатилла Ҳамиджонов, Дониёр Абдуманнопов, Пламен Димов.
«Машъал»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Ифиани Ифиани, Humoюн Муртозаев, Самюэль Онониву (Укеме Уиллиамс, 88), Шаҳзод Шайманов, Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов (Дониёр Усмонов, 82), Худоёрхон Сагдуллаев (Муҳаммад Йўлдошев, 61), Сирож Қўзиев, Самандар Шукуриллаев.
Огоҳлантиришлар: Қосимов (10), Ҳамиджонов (46).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)