• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» репортажи: Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланди

    Бугун, 1 апрель куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги 5-сон оилавий поликлиникада ҳам аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошланди. Бу ерга биринчи эмлаш босқичи учун COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинасидан 420 доза, Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1000 доза ажратилган. «Дарё» мухбири Мадина Нурман ушбу тиббиёт масканидан репортаж тайёрлади.

    Поликлиникага киришдан аввал ташриф буюрувчилар фильтрдан ўтади.

    Поликлиникага киришдан аввал ташриф буюрувчилар фильтрдан ўтади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Поликлиникага киришда ташриф буюрувчилар 1 нафар тиббиёт ходимидан иборат фильтрдан ўтади. Бу ерда келувчининг исм-шарифи, яшаш манзили ва бошқа зарурий маълумотлар олиниб, тана ҳарорати текширилади ва антисептик билан қўлларига ишлов берилади. Шундан сўнг поликлиникада ташкил этилган эмлаш пунктига йўналтирилади.

    Эмлаш пункти рўйхатга олиш, шифокор кўриги хонаси ва эмлаш хонаси, шунингдек, коридордаги ўриндиқлардан иборат 30 дақиқалик назорат ҳудудидан иборат. Эмлаш хонасида вакциналарни сақлаш учун ажратилган махсус совиткич, дезинфекцияга мўлжалланган кварц лампаси, антисептиклар, эмлаш учун керакли тиббий анжомлар мавжуд. Эмланувчилар AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC 2001 вакциналаридан бирини танлашлари мумкин.

    Вакциналарни сақлаш учун ажратилган совиткич.

    Вакциналарни сақлаш учун ажратилган совиткич.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Биринчи босқичда 65 ёшдан катта бўлган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Вакциналарни сақлаш ҳарорати назорати.

    Вакциналарни сақлаш ҳарорати назорати.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кварц лампа.

    Кварц лампа.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эмловчи тиббиёт ходими.

    Эмловчи тиббиёт ходими.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Вакцина олиш натижасида шок кузатилганда зарур бўладиган дори-дармон воситалари.

    Вакцина олиш натижасида шок кузатилганда зарур бўладиган дори-дармон воситалари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Вакцина олгандан сўнг, анафилактик шок кузатилган тақдирда зарур бўладиган дори-дармон, биринчи тез ёрдам воситалари ҳозирлаб қўйилган.

    Шок кузатилганда бериладиган ёрдам тартиби.

    Шок кузатилганда бериладиган ёрдам тартиби.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Наргиза Мирбабаева, 5-сон оилавий поликлиника бош шифокори
    Бизда 2488 нафар 65 ёшдан юқори шахслар, 1170 нафар 18-64 ёш оралиғидагилар, шунингдек, умумий ҳисобда 538 нафар тиббиёт ходимлари, 250 нафар мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотларининг 159 нафар ходимлари эмланиши кўзда тутилмоқда.

    Вакцина касалланишдан юз фоиз ҳимоя қилади, деб айтиш қийин. Бироқ у касалликнинг енгил ўтиши, асоратлари қолишининг олдини олишни таъминлайди. Барчани бирдек эмлашга қамраб олиш мушкуллиги сабаб буни босқичма-босқич амалга оширмоқдамиз.

    Биз эмланувчиларни турли вақтга чақирган ҳолда ижтимоий масофа сақланишига эришмоқчимиз. Шу сабаб бугун 50 нафар одам эмланса, қўнғироқ қилиб уларга вақт белгиланган. Маҳаллабай ишлаган ҳолда ҳамма керакли маълумотларни маҳаллаларга берганмиз, ҳар бир ҳудуд шифокорлари хабардор этилган, улар ўзига бириктирилган ҳудуддаги эмланувчиларни айтилган вақтга чақиради, эълонлар пештоқига барча маълумот ёзилган.

    Мустақил юра олмайдиган, уйидан чиқа олмайдиган қарияларимиз, жойлардаги шифохона ходимлари учун умумий ҳисобда 15 нафар тиббиёт ходимларидан иборат 2 та мобил бригада ажратилган. Масалан, бизнинг ҳудудда 6-туғуруқхона жойлашган. Эртага уларнинг тиббиёт ходимларини эмлаш учун битта махсус бригада боради.

    Наргиза Мирбабаева, 5-сон оилавий поликлиника бош шифокори

    Эмланишга келганларни рўйхатга олувчи тиббиёт ходими.

    Эмланишга келганларни рўйхатга олувчи тиббиёт ходими.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эмланувчилар дастлаб шифокор кўригидан ўтади.

    Эмланувчилар дастлаб шифокор кўригидан ўтади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Эрталаб 09:00 дан бошлаб эмланиш истагида келганлар бирма-бир ўзларининг амбулатор карталари билан менга учрайди. Мен уларнинг қон босими, умумий аҳволи, шикоятлари, касалликлари тарихи, аллергик ёки наслий касалликлари бор, йўқлигини кўрикдан тўлиқ ўтказиб, шундан сўнг эмлашга тавсия этилиши ёки этилмаслиги борасида қарор қабул қиламан. Ҳамшира шундан кейин уни рўйхатга олади ва эмлаш хонасига олиб кирилади. Эмлангандан сўнг ташриф буюрувчи ярим соат назоратимизда ўтиради. Агар бирор салбий белгилар кузатилмаса, бу ерни тарк этади. Келувчиларда агар сурункали касалликлари хуруж даври, аллергик реакциялар бўлса, бу ҳолда эмланишга тавсия этилмайди ва қайтарилади. Хуруж даври ўтгач, кўрсаткичлари меъёрида бўлса, доимий шифокори тавсиясидан сўнг эмлашга рухсат этилиши мумкин. Хитой-ўзбек вакцинаси уч, AstraZeneca вакцинаси эса 21−28 кун оралиғида икки марта қилинади. Одамлар икки хил вакцинани ҳам  танлашмоқда, яъни бу борада кўрсаткичлар ҳозирча 50/50.Насимжон Хўжамов, 5-сон оилавий поликлиника терапевт шифокори.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Саид Сиддиқов, 75 ёшда, ўқитувчи.

    Саид Сиддиқов, 75 ёшда, ўқитувчи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Мен ва 65 ёшли рафиқам AstraZeneca вакцинаси билан эмландик, кўрсатган хизматлари учун барча тиббиёт ходимларига раҳмат. Айнан ушбу вакцинани танлаганимнинг сабаби охирги 3 ой мобайнида уни олган беморларнинг аксариятида ножўя таъсирлар сезилмагани ҳақида хабарларни ўқигандим. AstraZeneca вакцинаси ҳақидаги турли миш-миш ва салбий фикрларга муносабатим битта: мен бир умр қоидаларга амал қилиб яшаган одамман. Тиббиёт ходимларининг тавсияларига албатта қулоқ солиш керак. Олди-қочди гапларга ишонмайман. Ўйлаб кўринг, наҳотки ҳукуматимиз, давлатимиз нотўғри вакцина олиб келиб, халқимизни азобга қўяди, деб ўйласак. Эмлашдан сўнг ўзимни яхши ҳис қиляпман, кайфиятим яхши.Сиддиқов Саид, 75 ёшли пенсиядаги ўқитувчи.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эмланганларга зарур ҳолатда сув ва чой берилади.

    Эмланганларга зарур ҳолатда сув ва чой берилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эмланишга келганларнинг касаллик тарихи кўздан кечирилиб, хулоса ёзилади.

    Эмланишга келганларнинг касаллик тарихи кўздан кечирилиб, хулоса ёзилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.

    Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    6 йилдан бери нафақадаман, кабел заводида ишлаганман. Поликлиникадан қўнғироқ қилишди, мана келиб ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини олдим. Вакцина олишимнинг сабаби мабодо вирусга чалиниб қолсам, енгил ўтиши ҳақидаги гапларни эшитганимдир. Оилада 7 кишимиз. Менинг ёшим биринчи босқичда эмланишга мос келгани учун келдим мана. Албатта, кўпчилик «олманг, борманг», дейишди, лекин мен барибир олишга қарор қилдим.Завқимурод Абдуллаев, 67 ёш, нафақахўр. 

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу бемор ёндош ва сурункали касалликлари сабабли эмланишдан қайтарилди. Шифокор беморнинг касаллик тарихи дафтарчасини кўздан кечириб, умумий аҳволи билан танишгач, доимий назоратда олган шифокор билан маслаҳатлашишни маъқул кўрди.

    Ушбу бемор ёндош ва сурункали касалликлари сабабли эмланишдан қайтарилди. Шифокор беморнинг касаллик тарихи дафтарчасини кўздан кечириб, умумий аҳволи билан танишгач, доимий назоратда олган шифокор билан маслаҳатлашишни маъқул кўрди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эмланганлар 30 дақиқа давомида шифокорлар назоратида ўтиради.

    Эмланганлар 30 дақиқа давомида шифокорлар назоратида ўтиради.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Аёлимнинг таклифи билан келиб эмландим. Нафақагача қурилишда ишлаганман. AstraZeneca вакцинасини олдим. Фарзандларимизнинг ёнига, Канадага кетишимиз керак, яқин орада агар вазият яхши бўлса. Телевизорда айнан шу вакцина ҳақида кўп ижобий фикрларни эшитганим сабабли эмланишни маъқул кўрдим. Ҳозиргача бирор жиддий касалликка чалинмаганман.Явдат Сафин, 69 ёшдаги нафақахўр.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Беҳбудова Манзура, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими иммунолог-эпидемиолог шифокори.
    Тумандаги даволаш профилактика муассасалари, поликлиникалардаги даволаш профилактика ишлари бўйича координаторман. Эмлаш тадбирларини ташкил этиш, ўтказишни назорат қиламиз, амалий-услубий ёрдам кўрсатамиз, вакцина сақланиши хавфсизлигини таъминлаймиз. Икки ой давомида барча оилавий поликлиникалар билан биргаликда эмлаш тадбирларига тайёргарлик олиб бордик. Бугундан эмлашга старт берилди. Туманимизда 8 та оилавий поликлиникада 2 тадан 16 та эмлаш пункти ҳамда 32 та мобил бригада ташкил қилинган. Уларнинг таркибида 32 нафар шифокор, 32 нафар эмловчи тиббиёт ходими, 32 нафар эмловчи дублёр, 64 нафар рўйхатга олувчилар бор. Бундан ташқари, ҳар бир поликлиникада «Emlash.uz» электрон тизимига масъул шахслар бириктирилган. Эмланганларнинг барчаси унга киритилади. Ҳар бир поликлиниканинг ўз координатори бор.

    Беҳбудова Манзура, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими иммунолог-эпидемиолог шифокори.

    Мутахассис 31 март куни вакциналар совуқлик занжирига риоя қилган ҳолда вакциналар тегишли тиббиёт муассасаларига етказиб берилганини билдирди. Текшириб чиқилган барча оилавий поликлиникаларда вакциналар белгиланган ҳароратда сақланаётгани, эмланувчилар учун шароитлар яратилгани, эмланганлар орасида ҳозирги вақтгача эмлашдан кейинги нохуш ҳолатлар учрамагани таъкидланди.

    COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси.

    COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фарғона ва Самарқандда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари бошлангани ҳақида хабар берилган, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаерда вакцинация жараёнлари ўтказилиши ҳақида маълумотни эълон қилган. 

    Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.

    Аҳолини ушбу вакциналар билан эмлаш бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда эмланувчи биринчи эмланишни қайси вакцина билан бошласа, иккинчисини ҳам айнан ўша вакцина билан якунлайди. AstraZeneca вакцинаси билан 2 маротаба, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан 3 маротаба эмлаш кўзда тутилмоқда. Яъни, вакцинация икки хил вакцинада икки хил амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистонда хусусий клиникаларга COVID-19’га қарши пулли эмлаш ўтказишга рухсат берилади.

    Нурмат Отабековнинг ўзи исталган вакцина билан жон деб эмланишини маълум қилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш қайси ҳудудлардан бошланиши маълум қилинди
    • Ўзбекистонда уч ой ичида 4 млн киши коронавирусга қарши эмланади
    • Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади
    • Ўзбекистонда аҳолининг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланишни истамаётгани маълум бўлди

    01.04.2021, 17:35   Изоҳ (0)   21051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна пастлади

    01.04.2021, 17:11

    Қамчиқ довонидаги йўлларда қорлар эриб, транспорт воситалари ҳаракати давом этаётгани маълум қилинди

    01.04.2021, 16:58

    Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ ҳудудини тиклашда кўмак беришга тайёр»

    01.04.2021, 16:34

    Ўзбекистонда уч ой ичида 4 млн киши коронавирусга қарши эмланади

    01.04.2021, 16:10

    Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Spark пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

    01.04.2021, 15:33

    Отабек Назиров тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори этиб тайинланди

    01.04.2021, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.