• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коррупцион жиноятлар асосан ким томонидан содир этилиши маълум қилинди

    2020 йилда коррупция ҳолатлари бўйича 2270 кишига нисбатан жиноий иш очилган. Бу ҳақда сенат раиси Танзила Норбоева 29 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Коррупция — ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли ҳодиса», — дея таъкидлаган сенат раиси.

    Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг 2020 йил учун эълон қилинган коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон ўрни 7 поғонага яхшиланиб, 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллаган бўлса-да, давлат раҳбарининг 2020 йил 2 июндаги тегишли фармонида тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичига (KPI) ҳали эришилмаган.

    «Фармонда 25 баллдан 27 баллга кўтарилиш вазифаси қўйилган. Лекин бор-йўғи 1 баллга (26 балл) кўтарилиш қайд этилган, холос», — дейди сенат раиси. У амалга оширилаётган ишларга қарамасдан коррупцияга қарши курашишда катта ўзгаришга эришилмагани, бундай жиноятлар ҳали камаймаганини қайд этган.

    Маълумотга кўра, 2020 йилда судлар томонидан коррупция ҳолатлари бўйича 2270 шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган. Улардан:

    • 1056 нафар шахсга нисбатан пора бериш (211-модда);
    • 825 нафар шахсга нисбатан мансаб сохтакорлиги (209-модда);
    • 184 нафар шахсга нисбатан ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда);
    • 133 нафар шахсга нисбатан пора олиш (210-модда) моддалари бўйича жиноят ишлари кўриб чиқилган.
    Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар (23 фоиз), таълим (17 фоиз), тиббиёт (7 фоиз), банк (5 фоиз), қурилиш (3 фоиз), ички ишлар (3 фоиз) тизими ходимлари томонидан содир этилган.

    Ушбу жиноятларнинг 89,4 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳар ёки уларга тенглаштирилган), 9,2 фоизи ўрта бўғин (вилоят ёки уларга тенглаштирилган), 1,4 фоизи юқори бўғин (республика ёки унга тенглаштирилган) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва «Ижтимоий фикр» марказига ушбу масала бўйича аҳоли фикрини ўрганган ҳолда Миллий кенгашга тақдим этиш вазифаси топширилган. Шунингдек, йиғилишда қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларни бартараф этиш бўйича ишларни тизимли давом эттириш лозимлиги айтилган.

    Таъкидланишича, Адлия вазирлиги томонидан қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари экспертизадан ўтказилганда, 226 та қонун ҳужжатининг 65 тасида (29 фоизи) 292 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланган. Булар, асосан:

    • «норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги» (81 та);
    • «дискрецион ваколатларнинг кенглиги» (53 та);
    • «маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги» (25 та) билан боғлиқ коррупциявий омиллардир.
    Қурилиш соҳасидаги 44 та қонун ҳужжатининг 23 тасида 124 та коррупциявий омил, соғлиқни сақлаш соҳасидаги 70 та қонун ҳужжатининг 13 тасида 41 та коррупциявий омил, олий таълим соҳасидаги 96 та қонун ҳужжатининг 17 тасида 81 та коррупциявий омил, давлат харидлари соҳасидаги 16 та ҳужжатнинг 12 тасида 46 та коррупциявий омил аниқланган.

    Танзила Норбоеванинг қайд этишича, бу каби омиллар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда. «Масалан, 2019 йилда 59 та бу каби ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 162 тага ортган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси томонидан 82 та қурилиш объектида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича ўтказилган текширишларда 66 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган», — дейди сенат раиси.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилда қанча мансабдор коррупциявий жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди

    Эслатиб ўтамиз, адлия вазири иштирокида 15 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Русланбек Давлетов коррупция масаласи 2020 йилда ҳам энг кўп муҳокама қилинган масалалардан бири бўлгани, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсганини айтганди.

    31.03.2021, 12:23   Изоҳ (0)   30720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Венгриянинг OTP Bank’и «Ипотека банк»ни хусусийлаштиришда иштирок этади — Шавкат Мирзиёев

    31.03.2021, 12:10

    Coca-Cola Uzbekistan’ни сотиш жараёнининг навбатдаги босқичи якунланди. Томонлар ахборотни ошкор этмаслик битимларини имзолаган

    31.03.2021, 11:23

    Тошкент вилоятида икки ўсмир компьютер ўйнаш учун рельсларни ечиб, металлоломга топшириб юборди

    31.03.2021, 11:12

    Коронавирус бўйича ҳудудларда кескин ўсиш: Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда 2021 йил антирекордлари қайд этилди

    31.03.2021, 10:36

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?

    31.03.2021, 10:22

    БМТ Тошкентда содир бўлган «хавотирли воқеалар»ни холис тергов қилишга чақирди

    31.03.2021, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил бош вазири Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга буйруқ берди

    Дунё | 5 август, 13:42

    Оёқ ва қўллар музлаши нимадан дарак беради? Кардиолог огоҳлантиради

    Саломатлик | 5 август, 13:33

    Неймар: “Тарихдаги энг яхши ярим ҳимоячи — Андрес Инеста”

    Спорт | 5 август, 13:32

    Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 5 август, 13:14

    Лондонда 10 млн долларлик Samsung телефонлари ўғирлаб кетилди

    Дунё | 5 август, 13:10

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.