• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?

    2020 йилнинг бошида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ агентликлари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш бўйича БМТ қўшма лойиҳаси йўлга қўйилди, деб хабар беради «Gazeta.uz». Асосий мақсад — ногиронлиги бор катта ёшдагилар ва болаларни ўз ичига оладиган барча Ўзбекистон фуқароларини бутун ҳаётлари давомида ижтимоий ҳимоянинг сифатли хизматларидан фойдалана олиш имконияти билан таъминлаш.

    Фото: ЮНИСЕФ

    Мазкур лойиҳадаги учта энг устувор йўналишлардан бири, бу ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат координацион механизмини яратиш ҳисобланади.

    Ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоянинг тарқоқ дастурларини бирлаштириш нега бу қадар зарур ва бу аҳолининг кам таъминланган қатламлари, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар ва заиф қатламга кирувчи бошқа кишиларнинг ҳаётини қандай яхшилаган бўлар эди?

    Ижтимоий ҳимоянинг ягона органини яратиш вазифаси Президент топшириғида назарда тутилган ва 2019 йил учун давлат дастурида акс эттирилган эди. Лекин 2020 йилги давлат дастурида ягона идорани яратиш назарда тутилмаган эди ва бу 2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»нинг дастурига ҳам киритилмаган.

    COVID-19 пандемияси ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва катта ёшдагиларга самарали ва ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун тизимли ислоҳотларнинг зарурлигини яна бир бор кўрсатди.

    Шу муносабат билан, 17 февраль куни Президент «2021—2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади ва у билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Миллий стратегияси концепцияси тасдиқланди.

    Тизимнинг тарқоқлиги

    Ўтган йили халқаро Меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки асосий диагностик восита (CODI) базасида Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолади.

    Тадқиқот ҳозирги кунда ижтимоий ҳимоя тизими турли вазирлик ва идоралар орасида тарқоқ ҳолда эканлигини ва уларнинг ҳеч бири ушбу соҳада координация, интеграция ва ягона давлат сиёсатини амалга оширишга жавобгар эмаслигини кўрсатди. Натижада, ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган стратегия ва ягона қараш мавжуд эмас.

    Ҳар бир идора таркибида вертикал ташкилий тузилма йўлга қўйилганлигига қарамай, турли давлат органлари ўртасида горизонтал коммуникация йўқ, ва бу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига тақдим этилаётган ижтимоий хизматларнинг амалийлиги, қамраб олиниши ва сифатини сезиларли даражада пасайтирмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимоянинг расмий қабул қилинган таърифи ҳам, ҳозирги вақтда мавжуд турли дастурларни бошқариш, координация қилиш ва ишлаб чиқиш учун ихтисослаштирилган ягона орган ҳам йўқ.

    2001 йилга қадар ижтимоий ҳимоя билан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ва ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаларининг кенг тармоғига эга ягона Ижтимоий таъминот вазирлиги (Cobes) шуғулланган. 2001 йилда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги тузилганидан сўнг, ижтимоий ҳимоя функциялари ушбу идорага ўтказилган.

    Орадан ўн беш йил ўтиб, идора ўзида бандликка кўмаклашиш ва аҳолини профессионал тайёрлаш соҳасида умумий сиёсатни аниқлаш ҳамда меҳнат бозорида фаол дастурларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва функцияларни сақлаб қолган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

    2016 йилнинг февраль ойида Меҳнат вазирлиги трансформация қилинганидан сўнг, ижтимоий ҳимоя бўйича айрим функциялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва 2018 йил охирида ССВ ҳузурида ташкил этилган Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига ўтказилди. Мазкур идора қариялар ва ногиронлиги бор шахсларга тиббий ва ижтимоий хизматларни тақдим этади.

    Халқ таълими вазирлигига ҳам ижтимоий ҳимоянинг айрим функциялари юклатилган, хусусан, вазирлик ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни назорат қилади ҳамда қишки кийим ва мактаб буюмларини ўз ичига оладиган тўпламларни тақдим этган ҳолда, заиф оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кичик дастурларни амалга оширади. Молия вазирлиги ижтимоий ёрдам дастурлари бўйича барча харажатларни назорат қилади ва Пенсия жамғармаси фаолиятини координация қилади.

    2020 йилда ижтимоий ҳимоя билан шуғулланувчи давлат органлари рўйхати Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан тўлдирилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ваколати ижтимоий ёрдамга муҳтож оила ва болаларни аниқлаш, ижтимоий нафақа олувчиларни маҳалла даражасида рўйхатга олиш ва ҳисоблашдан иборат. Ёшлар ишлари агентлиги функцияларига эса ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни ташкил этиш ва институционал муассасаларни тугатган етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар бандлигига кўмаклашиш киради.

    Ногиронлиги бор кишиларга ижтимоий ҳимоя хизматларини тақдим этиш бўйича институционал тузилма

    Ногиронлиги бор кишиларга ижтимоий ҳимоя хизматларини тақдим этиш бўйича институционал тузилма
    Фото: «Gazeta.uz»

    Афсуски, бундай институционал тарқоқлик умумий қараш ҳамда келгусида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш ва аҳолининг заиф қатламларини муносиб қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг етишмовчилигига олиб келади. Бу ҳам халқаро, ҳам миллий экспертларни жиддий ташвишлантирмоқда. Ижтимоий ҳимоя тизимининг тарқоқлиги охир-оқибат бир хил вазифаларнинг турли идоралар томонидан такрорланиши, маблағларнинг самарасиз сарфланиши, ижтимоий ҳимоя ва нафақалар билан қамраб олиш даражасининг пастлиги, аҳолининг заиф қатламлари ҳақида ягона маълумотлар базаси ва статистик маълумотларнинг йўқлигига олиб келади.

    Бюджет шаффофлиги ва ижтимоий ҳимоя функцияларини бажариш билан боғлиқ умумий муаммолар билан бир қаторда, комплекс ва мувофиқлаштирилмаган фаолиятнинг йўқлиги кўрилган чоралар кўпинча қисман бўлишига сабаб бўлади, ва натижада, мақсадли аудиторияни заифликдан барқарор чиқаришга йўл бермайди, бу эса кўрилган чора-тадбирларнинг паст самарадорлигига олиб келади.

    Бунда, ижтимоий хизмат ва нафақа олувчиларнинг ягона реестрига эга ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органининг яратилиши, йирик бюрократик аппаратни қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган бюджет ресурсларини ҳамда кўплаб вазирлик ва идоралар ўртасидаги координациянинг транзаксион чиқимларини қисқартиришга имкон берган бўлар эди.

    Ягона идоранинг ташкил этилиши, бюджет маблағларининг камида 20−30 фоизини тежаб қолишга, ва уларни бевосита ижтимоий ёрдамга муҳтож кишиларга қўшимча тўловлар учун йўналтиришга имкон берган бўлар эди.

    Ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш даражасининг пастлиги

    Совет даврида аҳоли ижтимоий таъминотининг умумий тизими мавжуд эди. Бироқ, мустақилликка эришилгандан сўнг, ҳукумат аҳолининг заиф қатламларига манзилли ёрдам бериш (повертй таргетинг) усулини қўллашни бошлади ва ижтимоий нафақалар билан қамраб олиш кескин камайди. 2018 йилда «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» (Listening to the Citizens of Uzbekistan) лойиҳаси доирасида уй хўжаликлари орасида ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолининг деярли ярми ва кам таъминланган қатламларнинг учдан бир қисми ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинмаган.

    Ижтимоий ҳимоя дастурларини олувчи кишиларнинг умумий сони 2012 йилда 8,1 миллион нафардан 2017 йилда 6,4 миллион нафаргача қисқарган. Энг кўп пасайиш ишсизлик ва кам таъминланганлик бўйича нафақа олувчи кишилар орасида қайд этилган. Ишсиз фуқароларнинг тахминан 1 фоизи ишсизлик бўйича нафақа билан қамраб олинган (2020 йилда ишсизлик бўйича нафақа тайинлаш қоидаларига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олмаганда).

    ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, ногиронлиги бор болалар ва катта ёшдагиларнинг сезиларли қисми ҳеч қандай нафақа олмайди — ногиронликнинг оғир шакли билан рўйхатга олинган шахсларнинг фақатгина 46 фоизи пенсия ёки ногиронлик бўйича нафақа олади. Бундан ташқари, аҳолининг катта қисмида ижтимоий таъминотдан фойдалана олиш имконияти йўқлигича қолмоқда, чунки, 60 фоиз атрофидаги ишловчи аҳоли норасмий секторда фаолият юритади ва тўловларни назарда тутадиган ижтимоий суғурта дастурларида қатнашмайди.

    Ижтимоий ҳимоя функцияларининг бирлаштирилиши аҳолининг турли гуруҳларининг индивидуал эҳтиёжларини қондириш учун қамраб олиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам берган бўлар эди. Буни бюрократик аппаратни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бюджет маблағларини кескин бўшатиш ва мақсадли молиялаштиришни ижтимоий ҳимоя эҳтиёжларига йўналтириш, ёрдам олишга ҳуқуқ берувчи объектив ва шаффоф талабларни (шу жумладан, ишсизлик бўйича нафақа тўлаш механизми) жорий қилиш, аҳоли бандлигини формализация қилиш (соядан чиқариш) ва ишсизлик ҳолатларида суғурталаш имкониятини яратиш, кам таъминланган шахслар учун нафақалар механизмининг манзиллилигини яхшилаш орқали амалга ошириш мумкин.

    Келажакка сармоя

    Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя учун ЯИМнинг 9,7 фоизини (шу жумладан, ижтимоий ёрдам, ижтимоий суғурталаш ва меҳнат бозори дастурлари) сарфлаётган вақтда, мавжуд тизим аҳолининг атиги 55 фоизини қамраб олмоқда, асосан аҳолининг 44 фоизини ташкил қиладиган ижтимоий суғурталаш орқали.

    ЮНИСЕФнинг ўтган йилдаги тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилиши ва мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 25 ёшни ташкил қилишига қарамай, инвестицияларнинг сезиларли қисми ёки ЯИМнинг 6,95 фоизи пенсия дастурларига тўғри келади.

    Аҳолининг катта қисмини болалар ва ёшлар ташкил этади, лекин, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган инвестиция миқдори жуда кам ва кичик қатламни қамраб олишга қодир. Бироқ бу ерда харажатларни турли ёш гуруҳларига таққослаш керак эмас, чунки, ҳам болалар, ҳам кексалар учун мавжуд ижтимоий ҳимояни кенгайтириш зарур. Бошқача қилиб айтганда, болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишни молиялаштиришни қариялар учун мўлжалланган дастурларни қисқартириш ҳисобига кенгайтириш мумкин эмас.

    Фото: ЮНИСЕФ

    Пандемиянинг салбий оқибатлари

    Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, пандемия билан боғлиқ чекловлар сабабли, қўшимча 450−840 минг нафар киши камбағаллик чегарасидан пастда бўлиб қолиши мумкин (камбағаллик чегараси бир киши учун кунига 3,2 АҚШ доллари).

    «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳасининг уй хўжаликларини ўрганиш бўйича сўнгги маълумотлар таҳлили COVID-19 пандемияси туфайли бандлик ва аҳоли даромадлари бўйича кўрсаткичлар кескин ёмонлашганлигини кўрсатди. ЮНИСЕФ томонидан ўтказилган тадқиқотнинг дастлабки натижаларига кўра, пандемия даврида болалар камбағаллиги 20 фоизга ошган, бу қўшимча 550 минг нафар атрофидаги болаларни англатади.

    Президент ўзининг Олий Мажлисга бўлган мурожаатномасида, 2020 йилда ижтимоий нафақа олувчилар сони икки баробарга ошгани, ва 1,2 миллион нафаргача бўлган кишиларни ташкил этганини ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга 2016 йил билан солиштирганда, 5 баробар кўп маблағ ажратилганини қайд этди. Шу билан бирга, 14 ёшгача бўлган болалари бор нафақа олувчи оилалар сони ҳам икки баробарга кўпайган.

    Бунда, COVID-19 пандемияси ва 2020 йилдаги қатъий карантин чоралари даврида камбағаллик тоифасига ва қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган одамлар сони ҳам сезиларли даражада ошганлигини инобатга олиш керак.

    Кадрларнинг тарқоқлиги — ижтимоий ҳимоя тизимининг муаммоси

    Аввал қайд этилганидек, заиф оила ва болаларга ижтимоий хизматларни тақдим этиш соҳасида 14та турли ташкилотлар ишлайди, уларнинг ўртасидаги координация эса паст даражада қолмоқда.

    Шу билан бир қаторда, болалар аҳолининг ижтимоий заиф қатлам гуруҳига киради ва пухта ўйланган ижтимоий ҳимояга муҳтож. Болали оилаларнинг сезиларли даражадаги қисми оғир ҳолатда қолмоқда. ЮНИСЕФнинг «Ўзбекистон келажагига сармоя» номли тадқиқотининг кўрсатишича, Ўзбекистондаги болаларнинг аксарият қисми киши бошига кунига 10 минг сўмдан (1,2 АҚШ доллари) кам бўлган даромадга эга оилаларда яшайди.

    Оилаларнинг ноқулай ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва меҳнат миграцияси уларни ўз болаларини институционал муассасаларга юборишга мажбур қилмоқда. Шу сабабли, ижтимоий етимликни профилактика қилиш учун, кейс-менежмент ёндашувларини (ҳар бир заиф ҳолат билан ишлаш ва нотинч оилаларни ижтимоий кузатиш) жорий қилган ҳолда, алоҳида оила билан индивидуал ижтимоий ишлаш зарур.

    2019 йилда ЮНИСЕФ «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Миллий университети кўмагида Колумбия Университетининг (Нью-Йорк) Ижтимоий ишлар мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими кадрларини таҳлил қилди.

    Таълимнинг паст даражаси ва амалиётнинг етишмаслиги билан бир қаторда, тадқиқот турли тузилма ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда ижтимоий хизматларни бир-биридан кўчираётган ижтимоий ходимларнинг тарқоқлигини кўрсатди.

    Деинституционализация ислоҳотларидаги сусткашлик

    Заиф оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ягона давлат идорасининг йўқлиги болалар муассасаларини деинституционализация қилиш ислоҳотлари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва васийлик тизими ислоҳотлари, унинг амалга оширилишига асосан Халқ таълими вазирлиги жавобгар бўлгани учун сусаймоқда, чунки ушбу вазирлик оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш билан эмас, балки умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалий амалга ошириш билан шуғулланиши керак.

    Бунда, Халқ таълими вазирлиги инклюзив таълимнинг босқичма-босқич жорий қилинишига масъул бўлиши мумкин ва бу Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таълимга бўлган конституцион ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлайди. Бусиз деинституционализация ислоҳотларини самарали амалга оширишни тасаввур қилиб бўлмайди.

    Шу сабабли, болаларни институционал муассасаларга жойлаштиришни профилактика қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимидаги кадрларни бошқариш, заиф оилаларни кузатиш, қабул қилувчи оилаларни тайёрлаш ва бошқа функциялар ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органи томонидан амалга оширилиши керак.

    Акс ҳолда, ислоҳот муваффақиятли бўлмайди, сифатли ижтимоий хизматларни тақдим этмасдан ва инклюзив таълимни ривожлантирмасдан меҳрибонлик уйларининг ёпилиши эса заиф оилалар ва институционал муассасаларда яшаётган болалар ривожланишига зиён етказиши мумкин.

    Деинституционализация ислоҳотлари мисолида кўриниб турибдики, ижтимоий ҳимоя тизимининг тарқоқлиги паст самарадорликка ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сусайишига олиб келмоқда. Аҳолининг заиф қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳар қандай ислоҳот оддий масала эмас, чунки, турли эҳтиёжлар ва сифатли таълим, муносиб ишга жойлашиш ва муносиб ҳаёт даражасига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий нафақа ва хизматлар одамнинг бутун ҳаёти давомида керак бўлади.

    Нафақа ва ижтимоий хизматларнинг тарқоқлиги

    Қайд этиш жоиз, ногиронлиги бор кишиларга БМТнинг қўшма дастури доирасида назарда тутилган ижтимоий ҳимояни тақдим этиш учун, «нафақа + хизматлар» интеграцияланган ёндашувини бошқаришни ижтимоий нафақаларни тайинлаш (ҳозирда бу Молия вазирлиги компетенсиясига киради) ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш ваколатларига эга бўлиши мумкин бўлган ягона идорасиз самарали амалга ошириш қийин.

    Ижтимоий ишчилар ушбу жараёнда муҳим аҳамиятга эга ва энг паст даражаларда ижтимоий нафақаларнинг зарурлигини индивидуал тарзда аниқлашади.

    Икки фарзандидан бирида ногиронлик мавжуд бўлган ишламайдиган ёлғиз онадан иборат оилани кўриб чиқамиз. Ўзи ва болаларини камбағаллик ва ижтимоий заифлик доирасидан олиб чиқиш учун, аёл болалар парвариши бўйича ижтимоий нафақа, ногиронлиги бор болани тўғри реабилитация қилиш ва парваришлаш бўйича ўқиш, бандликка кўмакка (уйда ишлайдиган иш бўлиши мумкин) ва бошқа ижтимоий хизматларга муҳтож.

    Буларнинг барчаси мавжуд бир қанча идораларнинг аралашувини талаб қилади — маҳалла қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқалар.

    Лекин, мазкур идоралар ўртасида координация ва комплекс ёндашувнинг йўқлиги сабабли, чекланган муддатга ажратиладиган нафақа камбағалликдан чиқиш учун етарли эмас, зарурий ижтимоий хизматларни олиш учун эса аёл турли инстанцияларга мурожаат қилиши керак.

    Ногиронликни тиббийлаштириш

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги бошқарувида «Мурувват» интернат-уйлари ва ногиронлиги бор кишилар учун мўлжалланган республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари бор. Ногиронлиги бор кишиларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш функцияларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиш, келгусида ногиронликни тиббийлаштириш ва уни одам организмидаги функцияларнинг бузилишига тенглаштиришга олиб келади. Шу кунларда президент агентликни Вазирлар маҳкамаси тузилмасига ўтказиш ҳақидаги режаларни маълум қилди.

    Ногиронлиги бор катта ёшдагилар ва болалар, шунингдек, уларнинг васийлари фақатгина тиббий хизматларга эмас, балки таълим хизматлари ва муносиб ишга жойлашишга муҳтож. Ногиронлик — бу фақатгина тиббий эмас, балки биринчи навбатда салбий стереотип ҳамда атроф-муҳитдаги ноқулайликлар уйғунлигида юзага келган ижтимоий эволюцион тушунчадир. Ушбу тушунча Ногиронлиги бор кишиларнинг ҳуқуқлари ва ногиронликнинг ижтимоий модели ҳақидаги Конвенцияга асосланган, президент бунга ўтишнинг зарурлигини ўзининг 29 декабрдаги Олий Мажлисга бўлган мурожаатномасида қайд этган эди.

    Ижтимоий ҳимоя тизимини қандай яхшилаш керак?

    Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳозирги бюджет имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий ҳимоя бўйича миллий комплекс стратегияни ишлаб чиқиш ва унинг барча функцияларини ягона давлат координацион механизми доирасида бирлаштириш тавсия қилинади.

    Шунингдек, ижтимоий ҳимояни қонунчиликда таърифлайдиган мувофиқлаштирилган ҳуқуқий база ҳамда ижтимоий ҳимоянинг ягона тузилмасини яратиш учун сиёсий асосни ишлаб чиқиш зарур.

    Мақсад бундай органни яратишнинг ўзи эмас, бу шунчаки мақсадга эришишда ёрдам берадиган восита — асосий мақсад эса энг паст даражадаги заиф гуруҳлар эҳтиёжларини аниқлаш орқали ижтимоий нафақа ва хизматларнинг ягона комплекс тизимини яратиш. Бусиз ижтимоий ёрдамни тақсимлашда, уни олувчи шахслар қамровини кенгайтиришда ва уларни камбағалликдан олиб чиқишда самарадорликка эришиб бўлмайди.

    Ижтимоий ҳимоя функциялари бўлиб берилган вазирлик ва идоралар фаолиятидаги номувофиқлик ва тарқоқлик муаммосини ҳал қилиш зарур. Ижтимоий ишчиларнинг профессионал стандартларга риоя қилиши устидан ягона назорат ўрнатиш, шунингдек, ижтимоий сиёсат самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган чуқур таҳлил ва тадқиқотлар учун ижтимоий нафақа ва хизматларни олувчилар ҳақида мунтазам равишда маълумотлар йиғиб боришни йўлга қўйиш керак. Дастлаб, мавжуд тарқоқ дастурларнинг самарадорлиги ва натижасини баҳолаш учун ижтимоий ҳимояга йўналтирилаётган давлат харажатларини таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлган бўлар эди.

    Ижтимоий ҳимоя бўйича ягона давлат органи, ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги каби бирон ташкилот қарамоғидаги қандайдир тузилмани эслатиб туриши керак эмас. Аксинча, у ижтимоий ҳимоянинг барча функциялари ва фанлараро профессионал экспертлар жамоасини ўзида бирлаштирган вазирлик мақомига эга (масалан, Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги) идоралар устидаги ягона тузилма бўлиши керак. Ижтимоий ҳимоя функцияларини, ислоҳотларни баҳолашнинг аниқ индикаторлари ёрдамида натижаларни илғор баҳолаш имкониятига эга бўладиган ягона идорада бирлаштириш учун таклиф қилинаётган ижтимоий ҳимоя ислоҳотларининг йўл харитасини ишлаб чиқиш муҳим.

    31.03.2021, 10:22   Изоҳ (0)   23090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Тошкентда содир бўлган «хавотирли воқеалар»ни холис тергов қилишга чақирди

    31.03.2021, 09:48

    Ёнаётган «Газель»ни ичкаридан ҳайдаб чиққан раҳбар: Қибрайдаги бир мурда чиққан ёнғиннинг қўшимча тафсилотлари маълум қилинди

    31.03.2021, 09:26

    Сирдарё ва Жиззах чегарасида кучли гумбурлаш овози эшитилди. Газ қувури портлагани тахмин қилинмоқда

    31.03.2021, 09:10

    «Оилали талабалар учун алоҳида ётоқхона қуриш зарур» — сенатор

    31.03.2021, 08:55

    Тошкентда қарийб 100 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    31.03.2021, 08:20

    Фарғонада хонадонларнинг бирига бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган шахслар ҳодиса жойида қолдириб кетилган куртка сабаб топилди

    31.03.2021, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.