Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанддаги хонадонларнинг бирида вақтинча яшаган 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб, «Халқ сўзи online» хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 март куни соат, тахминан, 11:00 ларда Самарқанд шаҳри «Мақсуд Шайхзода» МФЙ Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи)дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.

Оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразмдаги чойхонада бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани, Каттақўрғонда ис газидан оилавий заҳарланиш оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлгани ҳамда Сирдарёда эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар