• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутат Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботига қарши «юмшоқ жазо»ни кучайтиришга, Расул Кушербаев эса провокаторларга чора кўришга чақирди

    Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўплангани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланганини маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги каналига Тошкентда бесоқолбозларнинг провакацион митингини ўтказишга ҳаракатлар бўлаётганини ёзиб қолдирди.

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси
    Шу кунларга ҳам етиб келдик, афсус...

    Ғурурсиз, шарафсиз ҳаётни ўлимдек кўрган миллатнинг эркаклари ичида ҳам эркакликдан маҳрум сўтаклар борлигини исботладингиз...

    Тошкентда бесоқолбозларнинг провакацион митингини ўтказишга ҳаракатлар бўляпти. Бу провакацияга алданиб, эътироз учун йиғилганларнинг бир қанчаси суриштирувлар учун ушланган. Тартиббузарларга тегишли чора кўрилиши аниқ, лекин масала бошқа томонда... Оддийгина митинг ҳақида гап кетмаяпти. Бу миллат қадриятлари ва жамиятнинг фундаментал устунларига майда майда, лекин йирик ниятлар билан урилаётган зарбадир.

    Бу ҳолат Жиноят кодексининг 120-моддасини янада кучайтиришга эҳтиёж борлигини яққол кўрсатди.

    Модда бесоқолбозлик, ЛГБТ ғояларини ҳар қандай шаклда тарғиб қилишни тақиқлаш керак. Албатта, жазо жуда юмшоқ. Бу модда санкциялари мажбурий даволаш, озодликдан маҳрум этиш, мамлакат фуқаролигини бекор қилиш, мамлакатдан бадарға қилишгача кўзда тутиши керак.

    Ўзбекистон халқи сиздеклар билан бир давлатда яшашни истамаса, буни қонунда акс этиши кераклиги жуда ҳам табиий ҳолат.

    Террорчилардек ғурурсизларнинг ҳам миллати бўлмайди! Сизларни рад этамиз! Ўзбекистон сиздеклар яшай олмайдиган юрт бўлиши учун ҳамма нарсани қиламиз. Миллатимизга оқ бўлинг, шарафсизлар!

    Алишер Қодиров, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яна бир депутати Расул Кушербаев ҳам мазкур ҳолат юзасидан ўз фикрлари билан бўлишган. У ЛГБТ масаласига қарши эканлигини, бироқ бунга нисбатан ҳеч бир ҳаракатида куч ёки зўравонлик ишлатишга чақирмаганини таъкидлаган.

    Депутатнинг ёзишича, сўз эркинлиги жисмоний куч ишлатиш ёки «провакация»га чорлаш дегани эмас.

    Афсуски, Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган тартибсизлик сўз эркинлиги чегарасини очиқчасига бузиш ва омма ўртасида ихтилоф чиқариш йўлидаги ҳаракат бўлди. Балки, айрим яширин кучларнинг мақсадига етиш учун айни муддао бўлган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ ҳозир гап бу ҳақдамас.

    Сўз эркинлиги шуки, бунда сиз эшитишни истамаган шахсларнинг фикрига қўшилмасангиз ҳам унга тоқат қилиш ва позициянгизни ғоялар баҳсида ҳимоя қилишдан иборат. Ва бу ҳеч қачон шахсиятга ўтиш ёхуд «провакация» орқали куч ишлатишга олиб келиши керакмас. Агар бу чегарани бузсангиз, демак сўз эркинлиги сиз учунмас. Айнан шу нуқтада сўз эркинлигининг чегараси тугайди. У ёғи эса қонунан жавобгарликка сабаб бўлувчи тартибсизлик ва ҳақоратга олиб бориши мумкин.

    Агарки жамият буни қабул қилолмаса, демак, сўз эркинлиги тушунчасини англаш ва ундан фойдаланишга маънан ҳақли эмас.

    ЛГБТ масаласида жамиятнинг аксари фикр орқали ўз позициясини билдирмоқда. Ва табиатан аёл ва эркак сифатида дунёга келиб, табиий равишда умр кечираётган сайловчиларимнинг фикри ҳамда ўзимнинг шахсий қарашларимдан келиб чиқиб мен ҳам бунга ўз муносабатимни билдирдим: ЛГБТ масаласига қаршиман.

    Бироқ биз ҳеч бир ҳаракатимизда бунга нисбатан куч ишлатиш ёхуд тартибсизлик қилишга чақирмадик. Биз ўзимизга ёқмаса ҳам уни мустақил фикр сифатида тоқат қилиб тинглашга бурчлимиз.

    Чунки фуқаролик жамиятида фикрлар хилма-хил бўлишини табиий қабул қиламиз. Ва буни фуқаролик жамияти шароитидаги жамоатчилик назоратининг муҳим инструменти сифатида биламиз. Бу инструментга путур етишини истамаймиз.

    Бир ҳақиқат аниқ: биз эшитишни истамаган фикр ва қарашлар, муаммоли масалалар ҳеч қачон куч ишлатиш ва тартибсизлик қилиш йўли билан ҳал қилинмайди.

    Шу боис бўлиб ўтган тартибсизликни жамиятнинг онгли аъзоси сифатида ҳеч қачон оқлай олмайман. Ва барчани «оломон жамият» қиёфасини кўрсатмай, муаммоларни босиқлик билан «диалог» орқали ҳал этадиган маданиятли мамлакат фуқаролари сифатида намоён қилишга чақириб қоламан. Биз асли бундай эмасмиз-ку!

    Тартибсизлик, «оломонлик» ва «провакация»га йўл қўймайлик!

    Тартиббузар ва бунга чорловчи «провакатор»ларга эса қонуний чора кўрилишини сўраб қоламиз.

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Мавзуга доир:

    • «Бу инсон ҳуқуқларига зид дейишса, тупурдим бундай ҳуқуқига». Расул Кушербаев Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳига рухсат бериш талабига муносабат билдирди
    • «Рекламаларда ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди» — Алишер Қодиров

    29.03.2021, 10:10   Изоҳ (0)   54143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Мартнинг охирида қорга бурканган Қашқадарё туманлари

    29.03.2021, 09:47

    «Қашқадарё соҳили» қурилганидан бери хавф остида яшаётган қаршиликлар: «Шаҳар чирой очишига қарши эмасмиз, аммо бу бировнинг уйини вайрон қилиш эвазига бўлмаслиги

    29.03.2021, 09:11

    Пахтачида сел «яп-янги қурилган» кўприкни бузиб юборди. Тумандаги бир қатор йўллар «табиий офатдан зарар кўргани» учун ёпилган

    29.03.2021, 08:57

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    29.03.2021, 08:36

    «Бунақаси бўлмаган! Анчадан бери бўлмаган!». Самарқанднинг туманлари селлар ичида қолди

    29.03.2021, 08:30

    Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization агентлиги раҳбарлари устидан суд ҳукми эълон қилинди

    29.03.2021, 07:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.