• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қашқадарё соҳили» қурилганидан бери хавф остида яшаётган қаршиликлар: «Шаҳар чирой очишига қарши эмасмиз, аммо бу бировнинг уйини вайрон қилиш эвазига бўлмаслиги керак»

    Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрининг «Равоқ» маҳалласи, Нуробод кўчасида яшовчи 9 та хонадон вакиллари «Қашқадарё соҳили» сайилгоҳи барпо этилганидан буён хонадонини сув босиб кетаётганини, ҳатто яшаб турган уйлари девори ҳам ёрилиб, фарзандларининг тақдири хавф остида қолаётганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё»га қилинган мазкур мурожаатга кўра, мухбир Отабек Қўлдошев айтилган манзилда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    «Биз ‘Қашқадарё соҳили’ сайилгоҳи барпо этилганидан бери дамба тўсилган пайтда хонадонларимизни сув босиб кетишидан азият чекиб яшаётган фуқаролармиз. Бу масала бўйича ўтган беш йил давомида мурожаат қилмаган ташкилотимиз, шикоят қилмаган раҳбаримиз қолмади. Ҳатто вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг шахсан ўзи ва шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев 2020 йилда келиб, вазиятни ўз кўзлари билан кўришди. Сув тошишидан азият чекаётган 18 та хонадоннинг 9 тасини бошқа жойга кўчириб, қолган 9 та хонадонни 2021 йилнинг март ойи бошида тўлиқ кўчирамиз деб ваъда беришганди. Лекин ҳалигача бирор-бир ҳаракат йўқ. Соҳилда сув тўсилиб, дамба қилингач, уйларимизга яна сув тоша бошлайди», — дейди аҳоли вакилларидан бири Нурия Эргашева.

    Нурия Эргашева.

    Нурия Эргашева.
    Фото: «Дарё»

    Нурия Эргашеванинг айтишича, улар вилоят ҳокими ва шаҳар ҳокимининг маҳаллага ташрифида берилган ваъдага кўра, 2020 йил якунидан бошлаб Қарши шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб келмоқда. Бироқ на шаҳар ҳокимлиги ва на вилоят ҳокимлиги масъуллари мазкур мурожаатга эътибор қаратган.

    Архив фото: «Дарё»

    «Яшаб турган уйларимиз девори ёрилиб, чўка бошлаганидан қўрқиб ҳар куни Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиб, ёрдам сўраймиз. Аммо мурожаатимизга ҳеч ким тайинли жавоб бермаяпти. Биз эса таҳликада яшашда давом этяпмиз. Нега биз хавфсиз жойга кўчирилмаяпмиз? Ёки раҳбарлар бирор-бир фожиани кутишяптими?», — дейди Нурия Эргашева.

    Архив фото: «Дарё»

    Архив фото: «Дарё»

    Шу маҳаллада яшовчи Нафосат Амирқулованинг айтишича, улар истиқомат қилаётган уйлар аҳволини кўздан кечирган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари бу уйларда яшаш инсон учун хавфли эканлигини айтиб, «имкон қадар фарзандларингизни деворлари ёрилган хоналарда қолдирманг», дея таъкидлаган.

    Архив фото: «Дарё»

    «Дастлаб шу муаммо кўтарилганда, бундан икки-уч йил илгари қўшниларимиз шу ердан кўчишга қарор қилишганида шахсан мен қарши чиққанман ва шу ерда яшаб қолишимни айтганман. Аммо кейинги икки йилда деворларнинг ёрилиши ва уйимизнинг чўкиши бизни қўрқитиб қўйди. МЧС ходимлари ҳам ҳовлимизни кўздан кечиришганида ‘авария ҳолатидаги уйларда яшаяпсизлар, имкон қадар фарзандларингизни деворлари ёрилган хоналарда ётқизманг’, дея таъкидлашган. Бу гаплардан сўнг биз янаям қўрқиб қолдик», — дейди Нафосат Амирқулова.

    Нафосат Амирқулова.

    Нафосат Амирқулова.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг айтишича, ‘Қашқадарё соҳили’ сайилгоҳи 2016 йил қуриб фойдаланишга топширилганидан сўнг, ҳосил қилинган дамба суви улар яшаб турган ҳовлиларга тоша бошлаган ва хонадон деворларининг ёрилишига сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2016 йил дамба қурилгач, шу аҳволга туша бошладик. Аслида биз шаҳримиз чиройли бўлишига қаршимасмиз, бундан хурсанд бўламиз. Айнан шу дамба қурилиб, уйимиз ёнида дам олиш маскани қурилганидан хурсанд бўлганмиз. Аммо кейинчалик бу гўзаллик биз учун катта хавф эканлигини билдик. Мана шундай гўзалликка кимнингдир Ватанини вайрон қилиш эвазига эришилишига қаршимиз», — дейди суҳбатдош.

    Архив фото: «Дарё»

    Архив фото: «Дарё»

    Нафосат Амирқулованинг қўшимча қилишича, аҳолининг шу ҳолатидан хабар топган вилоят раҳбари ва Қарши шаҳри ҳокими улардан ариза олиб, тез орада 18 та хонадон бошқа хавфсиз ҳудудга кўчирилишини маълум қилган. Бироқ 18 та хонадоннинг 9 таси кўчирилгач, қолган 9 та хонадон ҳақида эсдан чиқаришган.

    Фото: «Дарё»

    «Берилган ваъдани эслатиб, шаҳар ҳокимлигига қайта-қайта мурожаат қиляпмиз. Мурожаат хатимизни ҳокимликка берсак, бир ҳафта давомида бир хонадан иккинчи хонага ўтмаган экан. Ҳокимлик масъуллари мурожаатларга шу даражада бефарқ эканки, мурожаатимиз тақдири ҳақида сўрасак, ‘бизга мурожаатингиз ҳали келмаган’, дейишди. Шу жойда яшаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар йили қайта-қайта қурилиш қиляпмиз, аммо бефойда. Илтимос раҳбарлар, ҳеч бўлмаса ёш фарзандларимизга раҳмингиз келсин», — дейди Нафосат Амирқулова.

    Санобар Шодиева.

    Санобар Шодиева.
    Фото: «Дарё»

    Шундай таҳликаю, қўрқувда яшаётган аҳоли вакилларидан яна бири Санобар Шодиеванинг таъкидлашича, кун сайин вазият ёмонлашмоқда. Масъуллар эса сукут сақлашни, ҳаракатсизликни лозим топган.

    Фото: «Дарё»

    «Энг мустаҳкам қурилган ертўламизга ҳам сув кирди. Ертўлада сақлаётган нарсаларим сув тагида қолди. Ҳаммаси яроқсиз ҳолга келиб қолди. Уйларимизнинг деворларини-ку, айтмасак ҳам бўлади. Кун сайин ёриқлари катталашиб бормоқда», — дейди София Худоёрова.

    София Худоёрова.

    София Худоёрова.
    Фото: «Дарё»

    Шу маҳаллада яшовчи Шавкат Жумаевнинг айтишича, янги қурган уйининг деворлари ҳам ёрила бошлаган.

    Фото: «Дарё»

    «Уйимизнинг барча деворлари ёрилиб кетяпти. Уй эшикларини ёпсак, деворлар қимирлайди. Бу уйларда яшаб жонимизни хатарга қўйяпмиз. Кўчиб кетайлик десак, имкониятимиз етмайди. Масъуллар эса вазиятни жим туриб кузатишмоқда», — дейди Шавкат Жумаев.

    Архив фото: «Дарё»

    Аҳолининг мазкур шикоятига жавоб олиш мақсадида Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Умид Жабборов билан боғланиб, масъулларга саволимизни етказишни ва изоҳ беришларини сўрадик. Масъуллар иш билан оворалигини айтган шаҳар ҳокими матбуот котиби «аҳолини бошқа жойга кўчиришга ваъда берилмаганини» айтиб, аниқроқ маълумотни мутасаддилардан сўраб беришини билдирди. Бироқ айтилган муддатда бу ҳақда маълумот бермади.

    Архив фото: «Дарё»

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов эса мазкур вазиятдан вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг хабари борлигини, муаммо тез орада ечим топишини айтди.

    29.03.2021, 09:11   Изоҳ (0)   20337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пахтачида сел «яп-янги қурилган» кўприкни бузиб юборди. Тумандаги бир қатор йўллар «табиий офатдан зарар кўргани» учун ёпилган

    29.03.2021, 08:57

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    29.03.2021, 08:36

    «Бунақаси бўлмаган! Анчадан бери бўлмаган!». Самарқанднинг туманлари селлар ичида қолди

    29.03.2021, 08:30

    Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization агентлиги раҳбарлари устидан суд ҳукми эълон қилинди

    29.03.2021, 07:54

    Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси ҳудуддаги қўшма корхонадан 165 млн сўм ўрнига салкам 41 млрд сўм солиқ ундирилганига изоҳ берди

    29.03.2021, 07:32

    Наманганда алиментдан қарздорлиги бўлган 200 нафардан ортиқ шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди

    28.03.2021, 23:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.