• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NASA яқин 100 йил ичида Ернинг астероидлар билан тўқнашиш хавфи қай даражадалигини баҳолади

    Яқин юз йил ичида Ернинг астероидлар билан тўқнашиш хавфи мавжуд эмас. Бу ҳақда NASA космик агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: nasa.gov

    Фото: nasa.gov

    Агентлик мутахассислари 2004 йилда кашф этилган Ер учун энг хавфли Апофис астероиди яқин юз йилда ҳеч қандай хатар олиб келмаслигини аниқлади.

    Астероидни кашф этган олимлар, унинг 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкинлигини даъво қилган эди. Бироз ўтиб улар астероид 2029 йил 13 апрелда Ернинг марказидан 37,6 минг км узоқликда учиб ўтишини ҳисоблаб чиқиб, тўқнашув эҳтимолини рад этди. Кейинчалик, олимлар 2036 йилда ҳам Апофиснинг Ер билан тўқнашиши хавфини истисно қилди.

    NASA таъкидлаганидек, сўнгги пайтгача астероиднинг 2068 йилда Ер билан тўқнашиш эҳтимоли ҳақидаги фикрлар мавжуд эди, аммо Апофис Ердан 17 миллион км масофада (бу Ойгача бўлган масофадан 44 баравар кўп) яна бир парвозни амалга оширганидан сўнг, 5 март куни ўтказилган тадқиқотлар 2068 йилда ва ундан кейин ҳам ҳар қандай тўқнашув эҳтимолини ишончли тарзда рад этиш мумкинлигини кўрсатди.

    «2068 йилдаги тўқнашув эҳтимолдан йироқ ва бизнинг ҳисоб-китобларимиз кейинги 100 йил ичида бирорта тўқнашув хавфини кўрсатмаяпти. Яқинда ўтказилган оптик ва қўшимча радиолокацион кузатувлар туфайли 2029 йил учун башорат қилинган Апофис орбитасидаги ноаниқлик юзлаб километрдан бир неча километргача камайди. Шундай қилиб, энди биз Апофисни хавф-хатарлар рўйхатидан чиқариб ташлашимиз мумкин», — деди NASA’нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази вакили Давид Фарноккиа.

    NASA’нинг Апофис бўйича сўнгги ҳисоб-китоблари «Голдстоун» обсерваториясида (Калифорния жанубидаги Мохаве чўлида жойлашган) 70 метрлик антена ва Ғарбий Виржиниядаги 100 метрлик «Грин Бэнк» телескопи ёрдамида амалга оширилди. «Голдстоун» сигналларни қабул қилиб турди, «Грин Бэнк» қабул қилинган сигнал кучини икки баравар оширадиган «бистатик тажриба» ўтказди.

    Олдинги радиолокацион кузатувлар Апофиснинг «икки лобли» ёки ёнғоқсимон кўринишга эгалигини кўрсатган эди. NASA’нинг таъкидлашича, бу диаметри 200 метрдан ошадиган Ерга яқин астероидлар учун нисбатан кенг тарқалган шакл.

    Ҳозирда олимлар астероиднинг айланиш тезлиги ва унинг айланиш ўқи тўғрисидаги тушунчаларни такомиллаштириш устида ишламоқда. Ушбу маълумотлар 2029 йилда астероид сайёрамизнинг тортишиш майдонига кирганда унинг Ерга нисбатан йўналишини аниқлашга имкон беради, бу эса айланиш ҳолатини ўзгартириши мумкин.

    2029 йил 13 апрелда Апофис астероиди Ер юзасидан 32 минг км узоқликдаги масофадан учиб ўтади, бу геосинхрон йўлдошларнинг масофасидан кам. NASA’нинг таъкидлашича, мазкур учрашув давомида Апофис Шарқий ярим шардаги кузатувчиларга телескоп ёки дурбин ёрдамисиз ҳам кўринади.

    Мавзуга доир:

    • Диаметри 10 метр келадиган астероид Ердан рекорд даражада яқин масофадан учиб ўтди. Унинг тўқнашувига 350 км етмаган
    • Ерга футбол майдони катталигидаги астероид яқин келади
    • Бир ҳафта ичида Ерга бешта астероид яқинлашади — NASA

    28.03.2021, 09:10   Изоҳ (0)   37743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио аэропортида COVID-19 туфайли карантинга олинган аёл вафот этди

    27.03.2021, 22:10

    Facebook Венесуэла президентининг аккаунтини блоклаб қўйди

    27.03.2021, 21:59

    Бизнес жетда учган Ортиқхўжаев, тайгада дам олган Путин, Тошкентга олиб келинган миллион доза вакцина. Ҳафта суратлари

    27.03.2021, 21:30

    Шимолий Корея ракеталарни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида учирганини айтди

    27.03.2021, 20:58

    Сувайш каналига тиқилиб қолган кеманинг қачон чиқариб олиниши мумкинлиги маълум қилинди

    27.03.2021, 16:55

    Хитойда пахта етиштиришда уйғурлар мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳақидаги баёнот сабаб H&M ва Nike маҳсулотларига қарши норозилик кампанияси бошланди

    27.03.2021, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.