• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шимолий Корея ракеталарни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида учирганини айтди

    Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши АҚШ ва Япониянинг доимий таҳдидлари олдида ўзини ҳимоя қилиш бўлган. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси котиби Ли Бен Чхолнинг баёнотига асосланиб, «РБК» хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Яқинда амалга оширилган янги бошқарилувчи тактик ракеталарнинг синовдан ўтказилиши суверен давлатнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўйича умумбашарий ҳуқуқидан фойдаланишга тенг ҳаракат бўлди» — деди қўмита котиби.

    Хабарга кўра, Ли Бен Чхол Вашингтон ва Сеулнинг ҳаракатларини қоралаган. «Жанубий Корея ва АҚШ тизимли равишда хавфли ҳарбий машғулотлар олиб бориш ва замонавий қурол турларини жорий қилиш билан Корея ярим оролига мунатазам ҳарбий таҳдид солиб келмоқда», — деди у. Қўмита котиби АҚШ Давлат департаментининг ракета учирилишидан кейинги баёнотини иғвогарлик деб атади.

    «АҚШ президентининг бундай баёнотлари давлатимизнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига очиқдан очиқ тажовуз ва провокация», — дея қўшимча қилди у.

    Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Шимолий Корея иккита тактик ракетанинг муваффақиятли синовлари ҳақида маълум қилган. Кореялик ҳарбийлар хабарига кўра, иккала ракета ҳам КХДР шарқий қирғоқларидан 60 километр масофада жойлашган нишонга муваффақиятли бориб теккан.

    КХДР Япон денгизига қарата иккита баллистик ракетани учирди. Ракета синовлари ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ва Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилган. Бунгача эса АҚШ ҳарбийлари Пхенян тез орада баллистик ракеталар учиришни қайта бошлаши ҳақида огоҳлантирган эди.

    Kyodo агентлигининг хабар беришича, Япония бош вазири Ёсихиде Суга Шимолий Кореянинг баллистик ракета учириши муносабати билан Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирган.Япония Мудофаа вазирлиги ракета учирилишини «бутун халқаро ҳамжамият, шу жумладан, Япония учун жиддий муаммо» деб атаган.

    «ТАСС» агентлигининг хабар беришича, ракета учирилгани муносабати билан 30 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши навбатдан ташқари кенгаш ўтказади. Агентлик маълумотларига Франция томонидан илтимос қилинган мазкур кенгаш ёпиқ шаклда ўтказилади.

    Аввалроқ Шимолий Кореянинг қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, Сариқ денгиз минтақасидан иккита ракета учирилган.

    The Washington Post газетасининг хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари разведка маълумотлари Шимолий Кореянинг ракета синовларини режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

    Газетанинг ёзишича, хабар қилинмаган ракета синовлари КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Жо Байденга бўлган биринчи тўғридан-тўғри даъвосини англатади.

    Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти Шимолий Корея ўтказган қисқа масофага учадиган ракеталарнинг синовини кенг кўламли провокация деб ҳисобламаган. Маъмурият вакилларидан бири амалга оширилган синовлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДР тўғрисидаги қарорларига зид эмаслигини қўшимча қилган ва уларни «нормал ҳарбий фаолият» деб атаган.

    Мавзуга доир:

    • Ким Чен Ин армия қўмондонлари таркибини ўзгартирди
    • ОАВ: АҚШ бир ойдан буён Шимолий Корея билан боғлана олмаяпти
    • Шимолий Корея АҚШга «хушомад қилгани» туфайли Малайзия билан дипломатик алоқаларни узди

    27.03.2021, 20:58   Изоҳ (0)   20476
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувайш каналига тиқилиб қолган кеманинг қачон чиқариб олиниши мумкинлиги маълум қилинди

    27.03.2021, 16:55

    Хитойда пахта етиштиришда уйғурлар мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳақидаги баёнот сабаб H&M ва Nike маҳсулотларига қарши норозилик кампанияси бошланди

    27.03.2021, 11:53

    Мисрда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 30 нафардан зиёд одам ҳалок бўлди (фото ва видео)

    27.03.2021, 10:10

    Дунё пандемиянинг авж нуқтасидан ўтиб бўлди, Евроиттифоқ коронавируснинг учинчи тўлқини ҳақида эълон қилди, COVID-19 билан касалланиб ўтганларнинг қарийб 100 фоизи...

    26.03.2021, 15:12

    Сувайш каналининг тўсилиб қолгани туфайли жаҳон савдоси соатига 400 млн доллар йўқотмоқда

    26.03.2021, 12:59

    Жо Байден 2024 йилги АҚШ президенти сайловида ҳам қатнашишини маълум қилди. Ўша вақтда у 81 ёшда бўлади

    26.03.2021, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.