• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё пандемиянинг авж нуқтасидан ўтиб бўлди, Евроиттифоқ коронавируснинг учинчи тўлқини ҳақида эълон қилди, COVID-19 билан касалланиб ўтганларнинг қарийб 100 фоизида неврологик асоратлар кузатилмоқда ва бошқа коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дунё пандемиянинг авж нуқтасидан ўтиб бўлди

    COVID-19’га чалиниш бўйича маҳаллий авж олишлар юз бериши мумкин, аммо умуман олганда дунёда пандемиянинг авж нуқтасидан ўтиб бўлинди. Бундай фикрни Россия Фундаментал ва трансляцион тиббиёт федерал тадқиқот маркази экспериментал моделлаштириш ва юқумли касалликлар патогенези бўлими бошлиғи Александр Шестопалов билдириб ўтди.

    Унинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2’нинг бундан кейинги мутациялари вакцинацияга нисбатан реакция бўлиб чиқиши ҳам мумкин, чунки вирус шу пайтгача ҳам барқарорлашмаган.

    «Гриппга келсак, бу эпидемик мавсумда у ҳақиқатан ҳам кетди, аммо кейинги мавсумда у албатта қайтиб келади», — дея таъкидлади у.

    Парранда гриппининг янги А(H5N8) штамми ҳақида гапирар экан, Шестопалов у ҳам бошқа штаммлар каби кўчманчи қушлар томонидан тарқатилишини айтди. Айни пайтда бундай ҳолатлар Украина жанубида ҳамда Шимолий Кавказда ва Россияда қайд этилган.

    Евроиттифоқ коронавируснинг учинчи тўлқинини бошдан ўтказмоқда

    Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен коронавируснинг учинчи тўлқинига дуч келган Евроиттифоқ мамлакатларидаги эпидемик вазият юзасидан хавотир билдирди.

    Биз Европада COVID-19’нинг учинчи тўлқини бошидамиз. Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг кўпчилигида касалланиш ҳолатлари яна кўпаймоқда, бунга асосий сабаб B.1.1.7 варианти (‘британча’ штамм) бўлиб, у ҳозир Европанинг деярли ҳар битта мамлакатида бор», — деди фон дер Ляйен Евроиттифоқ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг онлайн шаклда ўтказилган саммитида.

    Унинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ айни пайтда коронавирусга қарши 88 миллион доза вакцина қабул қилиб олган, 62 миллион марта вакцина юборилган. 18,2 миллион киши ёки аҳолининг 4,1 фоизи иккала дозани ҳам қабул қилган. Ёзда Евроиттифоқ аҳолисининг (вояга етган қисмининг) 70 фоизи эмланган бўлиши керак.

    Еврокомиссия Европада COVID-19’нинг учинчи тўлқини бошлангани ҳақида 19 мартда эълон қилган эди. Евроиттифоқ мамлакатлари аҳолини эмлашни тезлаштиришга даъват этилди. Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан эса вируснинг янги тўлқинини енгиш учун Евроиттифоқда вакциналар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

    Айни пайтда Евроиттифоқда COVID-19’га қарши тўртта вакцина маъқулланган, булар — Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари, Американинг Moderna ва Janssen (Johnson & Johnson’га тегишли), шунингдек, AstraZeneca Британия-Швеция компанияси вакциналаридир.

    COVID-19 билан касалланиб ўтганларнинг қарийб 100 фоизида неврологик асоратлар кузатилмоқда

    COVID-19 коронавируси билан оғриб ўтганларнинг 99 фоизида неврологик асоратлар кузатилган, булар бош оғриғи ва ҳис қилишнинг бузилишидан тортиб, депрессиягача бўлган ҳолатлардир. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий реабилитация бўйича штатдан ташқари бош мутахассиси Галина Иванова маълум қилди.

    «Коронавирус инфекциясининг неврологик аломатлари кундан кунга, ойдан ойга янада кўпайиб, тобора кучлироқ ва оғирроқ бўлиб бормоқда, булар бош оғриғи, сезувчанликнинг бузилиши, ҳид ва таъм билишнинг бузилиши, парез (фалажнинг енгил шакли), фалажликлар, турли даражадаги когнитив бузилишлар, саросима ва депрессия бўлиб, улар коронавирус инфекциясини бошидан ўтказган беморларнинг қарийб 99 фоизида қайд этилмоқда», — деди у.

    Чоп этилган мақолаларга таянган ҳолда, Иванова коронавирус асоратларини тўртта гуруҳга ажратди. Биринчи гуруҳга экспертлар гипоксия, бронхиал клиренснинг бузилиши, кўкрак қафасидаги оғриқлар, юрак оғриқлари, ритмнинг бузилиши ва миокардитлар ривожланишида акс этувчи кардиореспиратор бузилишларини киритади. Неврологик асоратлар иккинчи гуруҳга киради. Учинчи гуруҳ эса мускул-скелет бузилишларидан иборат бўлиб, улар бўғимлардаги оғриқлар, уларнинг шамоллаши, мускул оғриқлари, эгилувчанликнинг камайиши, саркопениянинг ривожланиши билан пайдо бўлади. Диарея ва иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, жигар соҳасидаги оғриқ, қондаги қанд миқдорининг ошиши каби метаболик бузилишлар эса тўртинчи гуруҳга киради.

    Унинг сўзларига кўра, касалланиб ўтганлар юқоридаги белгиларнинг энг кучли намоён бўлгани бўйича ихтисослашган муассасада реабилитациядан ўтиши керак.

    Шунингдек:

    • 26 март ҳолатига дунёда пандемия бошидан буён коронавирусга чалинганлар сони 125 431 910 кишини ташкил қилмоқда. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, COVID-19 билан боғлиқ ўлимлар 2 755 210 тага етган. Касалланганлар сони 10 миллион ва ундан юқори бўлган мамлакатларга АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон киради.
    • Шимолий Атлантика альянси — НАТО бош қароргоҳида 25 март куни ходимларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Аввалроқ 20 нафар полшалик мутахассислар томонидан амалга ошириладиган вакцинация чоғида қарийб 3,5 мингта дозадаги AstraZeneca дорисидан фойдаланилиши маълум қилинган эди. Эмланиш таклифи НАТО бош қароргоҳидаги барча ходимларга, шунингдек, 30 та миллий делегацияларда ишлайдиган одамлар учун ҳам амал қилади.
    • AstraZeneca Британия-Швеция компанияси билан бирга коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Оксфорд университети бурунга сепиладиган дори шаклидаги AZD1222 вакцинасини клиник синовдан ўтказиш учун иштирокчиларни йиғишни бошлади. Синовларнинг биринчи босқичи 30 нафар вояга етган шахс иштирокида келаси ҳафтадаёқ бошланади ва тўрт ой давом этади.

    26.03.2021, 15:12   Изоҳ (0)   22498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувайш каналининг тўсилиб қолгани туфайли жаҳон савдоси соатига 400 млн доллар йўқотмоқда

    26.03.2021, 12:59

    Жо Байден 2024 йилги АҚШ президенти сайловида ҳам қатнашишини маълум қилди. Ўша вақтда у 81 ёшда бўлади

    26.03.2021, 11:39

    Сувайш каналига тиқилиб қолган кема атрофини қазиш бошланди. Канал атрофида катта тирбандлик юзага келган (фото ва видео)

    26.03.2021, 11:09

    Шимолий Корея иккита тактик ракетанинг муваффақиятли синовлари ҳақида маълум қилди

    26.03.2021, 10:19

    Нурсултон Назарбоев неварасининг ўлими сабаби маълум қилинди

    26.03.2021, 09:59

    Ўпирилган «Амирсой» йўли, қора туйнукнинг иккинчи расми, Фукусимада ёқилган Олимпиада олови. 25 март суратлари

    25.03.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.