Хитой шимоли-ғарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир бўлди. CGTN нашри зилзила оқибатида бинолар вайрон бўлгани ва табиий офатдан кейин аҳоли орасида ҳалок бўлганлар борлигини хабар қилган.
Хабарга кўра, 65 та аҳоли уйи вайронага айланган ва камида уч нафар одам ҳалок бўлган. 278 нафар фуқаро хавф эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинган.
Зилзила эпицентридан 100 километр масофада жойлашган Аксу шаҳри ва 250 километр масофадаги Хочэн шаҳрида табиий офат оқибатида биноларга зиён етган.
Аввалроқ Японияда кучли зилзила ва цунами кузатилган. Ҳукумат етти мингга яқин аҳоли вакилларини эвакуация қилганди.
Шунингдек, Исланияда бир неча ҳафталар ичида 50 мингдан зиёд зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилинган. Силкинишлар пойтахт Рейкьявикдан 30 километр масофа узоқликда қайд этилган.
Изоҳ (0)