• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Давлат думаси Путинга яна президентликка номзодини қўйиш имконини берувчи қонунни қабул қилди

    Россия Давлат Думаси 24 март куни учинчи ва охирги ўқишда амалдаги давлат раҳбари Владимир Путиннинг президентликка қайта сайланиш учун ўз номзодини кўрсатишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизматига таяниб «РБК» хабар берди.

    Фото: «Pravda.com»

    Фото: «Pravda.com»

    Хабарда айтилишича, қонун лойиҳаси тўғрисидаги гап 2020 йилнинг ёзида умумхалқ овозидан сўнг қабул қилинган Конституциявий тузатишларни амалга ошириш учун қонунчиликка киритилган навбатдаги тузатишлар тўплами ҳақида кетмоқда.

    Қонунга кўра, бир шахс Россияда икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. Бироқ тузатишлардан бирига кўра, эндиликда ушбу чеклов Конституциядаги тузатишлар кучга киргунига қадар давлат раҳбари бўлиб ишлаганларга нисбатан қўлланилмайди. Шундай қилиб, Путиннинг президентлик қилган муддатлари «нолга» тенглашди, бу унга президентлик сайловларида яна номзод сифатида қатнашишга имкон беради.

    Президентга қўйиладиган янги талаблар орасида номзод камида 35 ёш бўлиши, Россияда камида 25 йил яшаган бўлиши, чет эл фуқаролигига эга бўлмаслиги ёки аввал хорижда яшаш учун рухсатнома олмаган бўлиши керак. Агар хорижий ҳудуд Россия таркибига кирган бўлса, бундан мустасно қилинади.

    Давлат думаси томонидан қабул қилинган қонун, шунингдек, депутатлар олдига ҳам янги талабларни қўйди. Парламентнинг қуйи палатасига номзодлар мамлакатда доимий яшаши шарт. Фуқаронинг Давлат думасига номзодини кўрсатолмаслиги учун сабаблар рўйхати ҳам кенгайтирилди, жумладан, унга муайян жиноятлар рўйхати  киритилиб, ушбу жиноятлар бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ва ҳали озод қилинмаган ёки суд ҳукми бекор қилинмаган фуқароларнинг номзоди рад этилади. «Ушбу чеклов судланганлик олиб ташланган ёки бекор қилинган кундан бошлаб беш йил ўтгунига қадар амал қилади», — дейилади хабарда.

    Депутат Валентина Терешкова 2020 йил март ойида Путин учун президентлик муддатини «нол» қилишни таклиф қилди. «Барчаси ҳалол, очиқ, ошкора таъминланиши керак. Конституциядан президентлик муддати сонидаги чекловларни олиб ташлаш керак ёки вазият талабидан ва халқнинг хоҳишидан келиб чиқиб, амалдаги президент ушбу лавозимга қайта сайланиши керак... Бу мамлакат ичкарисида ҳам, ташқи контурда ҳам барқарорлик гаровидир», — деди у.

    Тузатиш конституциявий ўзгартириш лойиҳасига киритилди. Тузатишлар бўйича овоз бериш 2020 йилнинг 25 июнидан 1 июлигача давом этди, фуқароларнинг деярли 78 фоизи асосий қонуннинг янги таҳририни қўллаб-қувватлади. 4 июлдан тузатишлар кучга кирди.

    2020 йилнинг ноябрь ойида овоз бериш натижаларига кўра депутатлар Павел Крашенников ва Ольга Савастьянова, шунингдек, Федерация кенгаши аъзоси Андрей Клишас Давлат думасига Путиннинг президент этиб қайта сайланишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини киритган эди.

    Эслатиб ўтамиз, Россия президентининг жияни Роман Путин давлат раҳбари Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш қўмитасини тузди. Янги ташкилот уй-жой коммунал хўжалиги, тиббиёт ва таълим соҳасида президент фармонларининг бажарилиши ва тартибга солиш ишларини назорат қилади ҳамда ёшлардаги ватанпарварлик ва спорт тарбияси билан шуғулланади. Путинни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Россиянинг барча ҳудудларида ўз филиалини яратишни режалаштирмоқда.

    Аввалроқ Путин Медведевни ўзининг илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари лавозимига тайинлагани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда
    • Россия президенти мудофаа вазири билан биргаликда Сибир ўрмонларида дам олди (фото)

    24.03.2021, 21:21   Изоҳ (0)   18101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владимир Путиннинг жияни президентни қўллаб-қувватлаш қўмитасини тузди

    24.03.2021, 16:09

    Евроиттифоқ Россияни Қримда чет элликларнинг ерга эгалик ҳуқуқини тақиқлаб халқаро қонунларни бузганликда айблади

    24.03.2021, 15:12

    Шимолий Корея синов доирасида ракеталар учирди. АҚШ бунга жиддий аҳамият бермади

    24.03.2021, 14:11

    AstraZeneca вакцинасидан кейинги ўлимлар давом этмоқда, коронавирусга чалинишлар сони бир ҳафтада 8 фоизга ошди, Бельгияда янги штамм аниқланди ва бошқа коронахаба...

    24.03.2021, 11:47

    Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда

    24.03.2021, 10:47

    Конгода ўтган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Дени Сассу-Нгессо ғалаба қозонди

    24.03.2021, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.