• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МИБ Korean and migrations хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларга қанча маблағ қайтарилганини маълум қилди

    Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга жўнатиш бўйича фирибгарликка йўл қўйган Korean and migrations хусусий бандлик агентлигининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёни 2020 йил 14 сентябрь куни ниҳоясига етгани ва суд ҳукми эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Ушбу агентлик мутасаддилари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиниб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланганди.

    Ижтимоий тармоқларда МИБ Korean and migrations хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг етказилган зарарларни ололмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг МИБ ундирилган зарарни қайтариш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Қайд этилишича, 12 октябрь куни МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига 2298 нафар фуқаро фойдасига жами 19 804 169 257 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

    Суднинг ҳукмига асосан, тергов давомида хатланган 7 524 716 290 сўм, 307 257 212 сўм ортиқча тўланган солиқларни, 254 632 846 сўмга баҳоланган Malibu, 154 114 000 сўмга баҳоланган Наманган вилояти Уйчи тумани «Кесканёр» МФЙда жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 квадрат метр бўлган идора бино-иншоотини ҳамда жами 201 181 173 сўмлик офис жиҳозларини жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.

    ИИВ депозит ҳисоб рақамида сақланаётган жами 7 524 716 290 сўм МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси депозит ҳисоб рақамига ўтказилган. Кейинроқ 1456 нафар фуқарога 7 189 972 822 сўм пропорсионал тақсимлаб берилган.

    Шунингдек, Malibu сотувидан тушган 236 961 327,04 сўм ҳамда ДСИдан қайтарилган 307 257 212 сўм ортиқча тўланган солиқлар ундирувчиларга пропорсионал тақсимланиб, 1456 нафар ундирувчига 518 820 836 сўм ўтказиб берилган.

    Бундан ташқари, 201 181 173 сўмлик офис жиҳозлари реализация қилиш савдо дўконларига топширилган бўлиб, шу кунга қадар сотилмаган.

    Уйчи туманидаги ер участкаси кўздан кечирилганда, кўчмас мулк объектининг майдони аслида 3403,8 квадрат метр эканлиги аниқланган ва айни пайтда кўчмас мулк объектини баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.

    Lada автомобили 76 870 000 сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги турар жой объекти 116 582 000 сўмга баҳолатилган бўлиб, электрон онлайн-аукцион савдоси 15 апрелга тайинланган.

    Бундан ташқари, Наманган вилояти, Уйчи тумани, «Шифокор» МФЙдаги савдо дўкони мутахассислар томонидан баҳолатиш ишлари олиб борилмоқда.

    «Мазкур йиғма ижро иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳозирги кунда жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ундирилган пул маблағлари ундирувчиларга пропорсионал тақсимланади», — дейилади МИБ хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш билан шуғулланишга лицензия олиб, жамиятга мурожаат қилган фуқароларни 3 ой ичида Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улар билан сохта шартнома тузиб, тўлов квитанцияларини сохталаштирган, жами 2385 нафар жабрланувчининг 24,8 миллиард сўм пулларини АТБ «Туронбанк» Чилонзор филиалидаги ҳисоб рақамига тўлов қилдириб ҳамда ўзларига нақд кўринишда қабул қилиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳолда шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    2019 йилнинг октябрь ойида Korean and migrations хусусий бандлик агентлигига берилган лицензия тўхтатилган, март ойида агентлик мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов якунланган, июнь ойида суд жараёни бошланган, 2020 йил сентябрида суд ҳукми эълон қилинганди.

    24.03.2021, 23:34   Изоҳ (0)   9487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир валюта либерализациясидан сўнг олган кредитининг тани бир неча баробарга ошиб кетган тадбиркорларни қабул қилиши кутилмоқда

    24.03.2021, 21:40

    Энергетика вазири: «2021 йилда электр тармоқлари тизимида жами 430 млн долларлик ишлар амалга оширилади»

    24.03.2021, 21:09

    «2021 йилда ‘Оилавий тадбиркорлик’ дастурлари учун 9 триллион сўм ресурс йўналтирилади» — Шавкат Мирзиёев

    24.03.2021, 20:53

    «Жазолар енгил, шу сабабли жиноятлар ортмоқда» — Танзила Норбоева

    24.03.2021, 20:47

    Бухорода Россияга бориш учун сохта авиачипта тайёрлаш билан шуғулланган икки кишига жиноят иши қўзғатилди

    24.03.2021, 20:23

    Қибрайда Spark эр ва хотинга бўлиб берилди

    24.03.2021, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.