Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган.
Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф ҳам илгари сурилган эди.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз байрами кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади. Маълум қилинишича, узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган.
Таъкидланишича, ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.
Бундан аввал ССВ раҳбари Чирчиқда Президент билан учрашган йигит ва тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги масаласига изоҳ бергани ҳамда вазир бошчилигида шифокорлар Президент топшириғи бўйича Чирчиқдаги йигит уйига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)