• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев халқаро консультантларни қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни халқаро консультантлар — Альфред Гузенбауэр, Александр Квасьневский ва Штефан Фюлени қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, халқаро консультантлар гуруҳининг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг Евроиттифоқ давлатлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтиришга, ислоҳотлар дастурини амалга оширишда хорижнинг тажрибасини ўрганиш ва жорий этишга, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга, мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилишга, Европа ишбилармон доиралари билан шерикликнинг самарали механизм ва воситаларини шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.

    Таъкидланишича, турли йилларда юксак давлат лавозимларини эгаллаган консультантлар бугунги кунда Европадаги расмий, ишбилармон ва жамоатчилик доираларида юқори халқаро нуфузга эга бўлиб, етакчи консалтинг, инвестиция ва саноат компанияларида ишлаб, салмоқли тажриба тўплаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, Gusenbauer Projektentwicklung & Beteiligung консалтинг компаниясининг таъсисчиси Альфред Гузенбауэр 2000 йилларда Австрия Федерал канцлери бўлиб фаолият юритган. Amicus Europae фонди раҳбари Александр Квасьневский Польша президенти бўлган. Бугунги кунда CITIC Europe Holdings компанияси маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатаётган Штефан Фюле Европа Иттифоқининг кенгайиш ва яхши қўшничилик сиёсати масалалари бўйича комиссари лавозимида муваффақиятли ишлаган.

    Учрашувда мамлакатни ислоҳ қилиш ва институционал жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашилди.

    Меҳмонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар дастурини юқори баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади. Айниқса, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг ютуқлари ва аниқ натижалари, шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви сари сезиларли саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Консультантларнинг Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, мамлакатнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтиришга доир тавсиялари кўриб чиқилди.

    Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва унинг шаффофлигини ошириш, бозор механизмларини кенг жорий этиш ва рақобат муҳитини шакллантириш, банк-молия соҳаси ва капитал бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Консультантлар, шунингдек, иқтисодиётнинг изчил трансформация қилинаётгани ва хорижий капитал учун очиқлиги ортаётгани туфайли Евроиттифоқ мамлакатлари билан инвестиция ва инновациялар борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар шаклланаётганини қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги юксак даражасини сақлаш, ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва амалий мазмун билан бойитиш, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда қабул қилиш ҳамда мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини қўллаб-қувватлаш масалалари устувор аҳамиятга эга экани таъкидланди.

    Савдони либераллаштириш ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ва инвестицияларни кўпайтиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, бозорларга чиқиш масалаларида ҳамкорлик қилиш механизмлари ҳам кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида яқин ҳамкорлик ва фаол алмашинувларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди. Яқин истиқболдаги амалий ҳамкорликнинг биринчи галдаги вазифалари ва формати келишиб олинди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев «Шоввозсой» ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдиргани, мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланган Россия элчисини қабул қилгани ҳамда Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз ҳукумати делегацияси раҳбари Тошкентга келгани ҳақида хабар берилганди

    23.03.2021, 18:50   Изоҳ (0)   15635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Инҳа университети икки ҳафта карантинга ёпилди. Сабаб — бир нафар талабада коронавирус аниқланган

    23.03.2021, 18:26

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилди

    23.03.2021, 17:22

    Тошкентдаги Premier Hall кинотеатри 5 йилга ижарага берилди. Бу ерда IMAX пайдо бўлади

    23.03.2021, 17:10

    Ўзбекистонда фирмаларга давлат тилида ном бериш хизмати ташкил этилади

    23.03.2021, 16:59

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    23.03.2021, 16:45

    Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги тизимли камчилик ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    23.03.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:30

    Друзлар аслида ким ва Исроил нима учун Сурияга ҳужум қилмоқда?

    Дунё | 17 июл, 16:20

    Бейонсенинг чоп этилмаган мусиқаси бор флешкаси ўғирланди

    Мусиқа | 17 июл, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан ортиқ пасайди

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:15

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин  

    Ўзбекистон | 17 июл, 16:10

    Россия Украинага ҳалок бўлган минг нафар аскарнинг жасадларини топширди

    Дунё | 17 июл, 16:05

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.