• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ, Канада ва Буюк Британия уйғурлар ҳуқуқлари бузилиши туфайли Хитойга қарши санкциялар киритди

    Европа Иттифоқидан сўнг, АҚШ, Канада ва Буюк Британия Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидаги уйғурлар ҳуқуқларини бузгани учун Хитой расмийларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

    Хитойнинг Шанхай шаҳридаги савдо марказларидан бирида АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг нутқи намойиш этилмоқда.

    Хитойнинг Шанхай шаҳридаги савдо марказларидан бирида АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг нутқи намойиш этилмоқда.
    Фото: Reuters

    Лондон тўрт нафар хитойлик мансабдор ва битта ташкилотга санкция жорий қилди. Бу рўйхатга Синсзяннинг жамоат хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Чен Минго, партия қўмитаси аъзоси, Синсзяннинг сиёсий-ҳуқуқий комиссияси раҳбари Ван Миншан, Синсзян-Уйғур автоном вилояти (СУАР) партия қўмитаси котибининг ўринбосари Ван Сзюнчжен, шунингдек, Халқ Конгресси Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Чжу Хайлун киритилган. Санкциялар Синсзян қурилиш ва ишлаб чиқариш корпусига ҳам киритилди.

    Бу каби санкциялар Канада томонидан ҳам киритилди, АҚШнинг «қора» рўйхатига эса икки нафар хитойлик мансабдор кирди.

    «Бугунги кунда Молия вазирлигининг ҳаракатлари буларга қарши санкциялар қўллаган Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канада томонидан амалга оширилган ишларни тўлдиради», — деб хабар берди АҚШ Молия вазирлиги.

    Хусусан, АҚШ Хитойдаги Шинжон қурилиш ва ишлаб чиқариш корпуси билан боғлиқ компаниялардан пахта ҳамда текстиль маҳсулотларининг импортига тақиқ қўйди.

    АҚШ санкциялари Магницкий номидаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги глобал қонуни доирасида киритилди.

    Белгиланган санкциялар рўйхатга киритилган шахсларнинг ушбу давлатлар ҳудудида барча мулки ёки мулкий ҳуқуқларини чеклашни назарда тутади. Шунингдек, Қўшма Штатларнинг жисмоний ва юридик шахсларига рўйхатдагилар билан ҳар қандай битимлар тузиш тақиқланади.

    Аввал хабар берилганидек, Хитой Евроиттифоқнинг санкцияларига жавобан 10 нафар жисмоний ва тўртта юридик шахсга нисбатан чеклов чораларини кўрди.

    Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Хитойнинг бу қарорини қоралади. «Ушбу чоралар одамни афсуслантиради ва номақбул ҳисобланади. Евроиттифоқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидан қайтмайди», — деди у.

    Маълумки, Хитой расмийлари Синсзяндаги уйғурларга нисбатан репрессияда айбланмоқда. Январь ойида АҚШ Хитойнинг уйғурларга қарши ҳаракатини геноцид деб атаган биринчи давлат бўлди. Пекин барча айбловларни рад этмоқда.

    Туркия ТИВ расмий вакили Ҳамид Оқсой расмий Пекинни қамоқхоналар ва лагерларда уйғурларга нисбатан қийноқ қўллашда айблади. Унинг сўзларига қараганда, «қамоқхона ва лагерларда миллиондан ортиқ уйғур мажбурий тутиш, қийноқ ва идеологик ишлаш сиёсатига дуч келган».

    Шунингдек, интернетда Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор туманида қарийб 2,6 миллион уйғурларнинг ҳаракатланиши кузатилаётгани аниқланган. Ахборот хавфсизлигига ихтисослашган GDI Foundation нотижорат ташкилоти ходими Виктор Геверс Интернетдан оммавий маълумотлар базасини топганлигини маълум қилган. Олти ой давомида маълумотлар базасига кириш очиқ бўлган. Унинг очиқлиги сервер эгаларига маълум қилингач унга кириш ёпилган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ ва Хитой бир-бирини қонунбузарликда айбламоқда
    • Европа Иттифоқи 30 йил ичида биринчи марта Хитойга қарши санкциялар жорий қилди
    • АҚШ мусулмонларга зулм қилган Хитойни жазоламоқчи

    23.03.2021, 23:34   Изоҳ (0)   27959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Путин буни ёқтирмайди». Россия президенти омма олдида эмланмоқчи эмас

    23.03.2021, 23:10

    Туркманистон президенти ҳашар доирасида вазирлар билан бирга кўчат экди (фото)

    23.03.2021, 22:57

    АҚШ ва Мексика чегарасидаги миграция инқирози — суратларда

    23.03.2021, 19:58

    Тожикистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи бўлиб соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ўринбосари эмланди (фото)

    23.03.2021, 19:22

    Жо Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ—Россия муносабатларида кутилаётган «оғир кунлар» ҳақида огоҳлантирди

    23.03.2021, 17:43

    Қозоғистон пойтахти Нур-Султон кучли қор бўрони остида қолди (фото ва видео)

    23.03.2021, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.