• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Араб давлатлари лигаси ташкилоти. Яқин ўтмиш ва истиқбол муаммолари

    22 март санасида Араб давлатлари лигаси ташкилоти ўзининг 76 йиллик юбилейини нишонлайди. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев мазкур ташкилотнинг тарихи, араб мамлакатлари ўртасидаги келишмовчиликлар ва истиқболдаги муаммолар ҳақида ҳикоя қилади.

    Ташкилот қандай юзага келган эди?

    Араб давлатлари лигаси ташкилоти халқаро ташкилотлардан бири саналиб, араб тили давлат тили бўлган бир қатор араб бўлмаган давлатларни ҳам ўзига бирлаштирган. Айни пайтда Араб давлатлари лигаси ташкилотига Миср, Ироқ, Ливан, Саудия Арабистони, Сурия, Иордания, Шимолий Яман, Ливия, Судан, Тунис, Марокаш, Жазоир, Кувайт, Баҳрайн, Қатар, Уммон султонлиги, БАА, Мавритания, Сомали, Фаластин Озодлик ҳаракати, Жибути ва Комор ороллари каби давлатлар киради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Араб давлатлари лигаси ташкилотини тузиш ғояси 1943 йилда Миср, Сурия ва Ливан давлатлари раҳбарлари ўртасида муҳокама қилинади. Икки ҳафта давом этган музокаралар натижасида Қоҳирада Сурия, Трансиордания (ҳозирги Иордания қироллиги), Ироқ ва Миср ўртасида 1944 йилнинг 7 октябрида бўлғуси ташкилотнинг асосий фаолиятини белгилаб берувчи Искандария протоколи имзоланади. Буюк Британиянинг ташқи ишлар вазири Антони Иден Араб давлатлари лигаси ташкил қилинишини қўллаб-қувватлашини билдиради.

    8,5 миллион квадрат километр ҳудудни қамраб оладиган ва аҳолиси айни пайтда 500 миллиондан ортиқни ташкил қиладиган ҳудудда ташкил топган Араб давлатлари лигасининг бош вазифаси сифатида мамлакатларнинг ташқи сиёсати бўйича якдил сиёсат юритишни мувофиқлаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида низолар юзага келган тақдирда биргаликда низони ҳал қилиш учун ечим топиш, ечимни татбиқ қилиш эса мажбурий эканлиги белгилаб олинади. Аъзо мамлакатлар бунга рози бўлади. Шу тариқа 1945 йилнинг 22 март санасида Араб лигаси давлатлари ташкилоти ташкил қилингани эълон қилинади. Ташкилот 76 йиллик юбилейига бағишланган саммитига тайёргарлик кўрар экан, ташкилотнинг дастлабки аъзолари бўлган араб давлатларида катта сиёсий ўзгаришлар ҳам содир бўлди: Трансиордания ўрнида Иордания ташкил топди, Шимолий Яман Яман бўлиб бирлашди, Сомали эса ҳамон тарқоқ мамлакат сифатида қолмоқда. 1993 йилда Комор ороллари Араб лигаси ташкилотига қўшилган энг сўнгги давлат бўлди. Ташкилотнинг асосчиларидан бири бўлган Суриянинг ташкилотга аъзолиги 2011 йилда мамлакатда юзга келган низо туфайли тўхтатиб қўйилди.

    Араб давлатлари лигаси ташкил этилган пайтда ташкилотнинг фаолиятида мустақил бўлган араб давлатлари иштирок этиши ва ташкилот мустақил тарзда сиёсат олиб бориши белгилаб қўйилади. Бироқ Ироқ ва Трансиордания Буюк Британия ташқи сиёсатини кўзлаб ҳаракат қилиши ташкилот ичида келишмовчиликни юзага келтирди. Миср ва Саудия Арабистони эса АҚШнинг сиёсий манфаатлари учун ҳаракат қилиши ҳам ихтилофга сабаб эди. Бу низо таъсирида ташкилот ўз фаолиятини тўхтатиб қўйишга яқин турганда, 1950 йилнинг 13 апрель санасида мудофаа ва иқтисодиёт борасида ҳамкорлик қилиш ҳақида келишув имзоланди. Айни шу йилда ташкилот БМТнинг иш фаолиятини кузатувчи ташкилот мақомини қўлга киритади. 1952 йилда Мисрдаги инқилоб натижасида Миср ҳукумати ташкилотнинг асосий сиёсий йўналишини белгилашга интилар экан, мақсад Осиё ва Африкадаги мусулмон мамлакатларининг мустақил бўлишлари учун ҳаракат қила бошлайди. Мақсад амалга ошгач, Осиёнинг ва Африканинг янги мустақил давлатлари БМТ таркибига кириши билан Араб давлатлари лигаси ташкилотининг мавқеи ва нуфузи ҳам сусая бошлайди.

    Ташкилотнинг сиёсати ва халқаро муносабатлардаги фаолияти

    Араб давлатлари лигаси ташкилотининг раҳбарият органи ташкилот кенгаши ҳисобланиб, ташкилотга раҳбарлик аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари томонидан амалга оширилади. Ташкилот йиғини йилда икки марта — март ва сентябрь ойларида бўлиб ўтади. Мазкур йиғинда ташкилотнинг янги раҳбарияти араб алифбосига монанд тарзда ротация йўли билан аниқлаб олинади. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Қоҳирада жойлашган. Айни пайтда Араб давлатлари лигасига Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абул Ғоит раҳбарлик қилиб келмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Араб дунёсидаги турли миллатчи, панараб ва араб социализми тарафдорлари ўртасидаги сиёсий нуфузга эришиш ташкилотнинг сиёсий обрўсига ҳам зарар етказди. Бу курашлар натижасида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келди. Сиёсий обрў учун асосий кураш Миср ва Саудия Арабистони ва кейинроқ бу курашга Муаммар Каддафий бошлиқ Ливиянинг ҳам қўшилиши вазиятни анча мураккаблаштирди.

    1970 йилларнинг охирига қадар Араб давлатларининг Исроилга қарши душманлик кайфияти араб давлатлари ўртасидаги низоларнинг кескинлашмаслигига сабаб ҳам бўлди. 1970 йилларда дунёда юзага келган ёнилғи инқирози Араб давлатлари лигаси ташкилотини бироз бўлса-да халқаро сиёсат диққат марказига айлантирди. Шу билан биргаликда араб давлатлари ғарбнинг таъсирига ҳам берила бошлади. Қолаверса, улкан миқдордаги нефть захираларига эгалик қилиш ҳам араб давлатлари ўртасидаги ихтилофларни кучайтиргандан кучайтириб борди.

    1967 ва 1973 йилларда араб—Исроил урушлари натижасида Мисрнинг мағлубияти араб давлатлари орасида Мисрнинг нуфузига ҳам салбий таъсир қилди. Саудия Арабистонига нефть долларларининг оқиб кела бошлаши Миср учун ёмон сигнал эди, шу боисдан Миср ҳукумати АҚШ ва Исроил билан ўз муносабатларини яхшилашга интила бошлайди. Араб мамлакатларидаги консерватизм тарафдорлари АҚШ ва Исроил билан алоқаларни яхшилашга уринаётган пайтда миллатчилар ўз ғояларига куч олиш мақсадида нигоҳларини Муаммар Каддафийнинг Ливиясига қаратади. Миср ҳукумати Кэмп-Дэвидда Исроил билан тинчлик келишувини имзолагач эса Араб давлатлари лигаси ташкилоти аъзолари Мисрни яккалаб қўйиш сиёсатига изн беради.

    1980 йиллар ҳам Араб давлатлари лигаси ташкилоти учун мураккаб давр бўлди. Мисрнинг ташкилот бош котибияти сифатида доимий тарзда кўриш анъанаси бу сафар бузилди ва Тунис ташқи ишлар вазирлиги ташкилотга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. 1980 йиллар бошида совуқ урушнинг кучайиши, Ливандаги сиёсий кескинлик, Ироқ ва Эрон ўртасида келиб чиққан уруш ташкилотнинг аъзо мамлакатлари учун умумий бўлган муаммоларга ечим топишида катта ғов бўлди. Устига-устак айрим араб давлатлари ўз диққатини Вашингтонга қаратган бўлса, бошқалари Москва билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида ташвиқот қиларди. Ташкилот дастлаб тузилган пайтда белгилаб олган тамойилларидан шиддат билан чекиниб борарди.

    1989 йилда муаммони бартараф қилиш мақсадида Миср ҳукумати яна ташкилот аъзолигига қабул қилинади. Ташкилот бош қароргоҳи яна Қоҳирага кўчирилди. Аммо 1990 йилнинг август ойида Ироқнинг Қувайтга бостириб кириши ташкилот ичидаги келишмовчиликларни янада кучайтириб юборди. Натижада ҳар йили икки марта чақирилиши белгилаб олинган саммит 1996 йилга қадар чақирилмади. Шу билан биргаликда, Араб давлатлари лигаси ташкилоти 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Фаластин ва Исроил ўртасидаги муносабатларни яхшилаш борасида конструктив сиёсат олиб боришга ҳам муваффақ бўлди. Ироқ борасида араб давлатларини умумий фикрга олиб келиш сиёсати эса мағлубиятга учрайди. 1991 йилдан бери ташкилот АҚШнинг сиёсий таъсири остига тушиб қолган. Араб баҳори воқеалари юз берган пайтда ҳам аксар араб мамлакатлари вазиятнинг ижобий ҳал қилиниши борасида АҚШ ҳукуматидан умидвор бўлди.

    Якдиллик йўлидаги муаммолар ва Араб давлатлари лигаси ташкилотининг истиқболи

    2000 йиллардан бошлаб АҚШнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги фаоллиги араб дунёсида мувозанатнинг бузилишига олиб келди. Ташкилотнинг минтақадаги регулятор сифатида ҳаракат қилиши кескин чекланди. Боз устига, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида якдилликнинг йўқлиги Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бир қатор давлатларда давлат тўнтаришлари, араб баҳори каби сиёсий ҳаракатларга йўл очди. Минтақада АҚШ, Европа Иттифоқи, Туркия ва Хитойнинг геосиёсий амбициялари ва манфаатлари мунтазам тўқнаш келадиган ҳолат одат тусига кирмоқда. Яманда ва Сурияда ислом динининг икки мазҳаби ўртасидаги сиёсий кураш тобора авжига чиқа бошлади. Муаммар Каддафий режимининг тўнтарилиши ортидан мамлакатда фуқаролар уруши келиб чиқди. Эронга қарши курашиш учун Саудия Арабистони ва бир қатор араб мамлакатлари Исроил билан дипломатик алоқаларни тиклашга ҳам муваффақ бўлди.

    Араб давлатлари лигаси ташкилоти ташкил топганидан буён кўплаб минтақавий урушларнинг гувоҳи бўлди. Ташкилот араб мамлакатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ва низога барҳам бериш борасида кўп саъй-ҳаракат қилган бўлса-да, айрим уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Ташкилотнинг бугуни ҳақида гап кетганда, собиқ Миср ташқи ишлар вазири Набиль Фаҳми назарида «ташкилот олдида ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муҳим вазифалар турибди. Ташкилот айни пайтда дунёда юз бераётган ўзгаришлар билан қадам-бақадам юриши, глобаллашув жараёнига ҳамоҳанг бўлиши лозим». Ташкилот эса араб давлатлари орасидаги азалий ихтилофлар сабаб ривожланмади ва ўз қобиғига ўралашиб қолди. Араб мамлакатлари ўртасидаги мавжуд қарашларнинг хилма-хиллиги эса ташкилотнинг парчаланиб кетиши учун сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса араб давлатлари ташкилот йиғинларида қарама-қарши фикрларга ечим топиши, иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиши, ўз қонунчиликларини ва суд тизимини ташкилот низомида белгиланган стандартларга мувофиқлаштириши ташкилотни таназзулдан сақлаб қолиши мумкин.

    22.03.2021, 22:56   Изоҳ (0)   85865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    AstraZeneca вакцинаси COVID-19’нинг оғир шаклига қарши 100 фоиз самарадорлик кўрсатгани маълум қилинди

    22.03.2021, 22:41

    Путин 23 март куни коронавирусга қарши вакцина билан эмланишни ваъда қилди

    22.03.2021, 20:34

    ОАВ: Ирқчиликда айбланган Букингем саройи хилма-хиллик сиёсатини қайта кўриб чиқмоқчи

    22.03.2021, 19:33

    ЖССТ мутахассислари коронавирус пайдо бўлишини Хитойдаги ҳайвонлар савдоси билан боғламоқда

    22.03.2021, 18:31

    Австралияда сув тошқини туфайли қарийб 20 минг аҳоли эвакуация қилинди (видео)

    22.03.2021, 16:12

    Трамп Байденга Мексика чегарасидаги девор қурилишини охирига етказишни таклиф қилди

    22.03.2021, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.