Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан навбатдаги махсус поездлар қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Волжский—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 483/484-сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да «Волжский» станциясидан, шунингдек, 22 март куни Москва—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд 22 март куни Москва вақти билан соат 22:28 да «Казанская» темир йўл вокзалидан жўнайди.
Таъкидланишича, йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Транспорт вазирлиги ҳамда «Россия темир йўллари» 2020 йил сентябрь ойининг охирида ва октябрь ойининг бошида Ўзбекистон фуқароларини ўз уйига қайтариш учун Волжский—Тошкент йўналишида ўнта махсус поезд ташкил қилган ва умумий ҳисобда 11 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ўз юртига қайтарилган эди.
Изоҳ (0)