Зангиотада қалбаки АҚШ доллари купюраларини сотаётган ва сотиб олаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар М.Й., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларига сотишга келишиб, қалбаки 5000 АҚШ долларини 2500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда қалбаки 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани, Наманганда 200 дона 100 долларлик қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳамда Тошкентда тўйда сочиш учун юзта 100 минг сўмлик купюра ясаган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)