Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венгрия Соғлиқни сақлаш хизмати 17 мартда бир кун давомида коронавирусдан вафот этган 195 нафар бемор ҳақида хабар берди. Бу кўрсаткич мамлакат учун пандемия бошидан бери антирекорд ҳисобланади. Бу ҳақда Associated Press нашрига таяниб «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шунингдек, аввалги антирекорд (193 та ўлим ҳолати) 2020 йил декабрь ойи бошларида қайд этилган.

Коронавирусдан даволанаётганларнинг сони ҳам 10,3 мингга етиб, рекорд даражага чиқди. Бу кўрсаткич Венгрияда касалликнинг янги хуружи бошланганда, февраль ойи бошида коронавирус билан шифохонага ётқизилганлар сонидан уч баробар кўп.

Американинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Венгрия COVID-19 юқтирганлар орасида ўлим даражаси бўйича дунёда еттинчи ўринда турибди.

Associated Press’нинг маълум қилишича, Венгрия COVID-19’га қарши оммавий эмлаш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Мальтадан кейин иккинчи ўринда туради. Мамлакатда 1,4 миллион аҳоли вакцинанинг битта дозасини олиб бўлган.

Венгрияга Хитойнинг 100 минг дозада Sinopharm вакцинасидан яна бир партия келиши кутилмоқда. Мамлакат — Европа Иттифоқида ушбу вакцинадан фойдаланаётган ягона давлат.

Венгрияда коронавирусга қарши бешта вакцина маъқулланган. Февраль ойида ушбу мамлакат Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан ва Sinopharm препаратидан фойдаланишни бошлади.

Маълумот учун, Комбожада 11 март куни пандемия бошланганидан буён коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилди. Марҳум Сиануквиль қирғоғида ишлайдиган 50 ёшли ҳайдовчи бўлган. Февраль ойида унда коронавирус аниқланган, 11 март куни тонгда касалхонада вафот этган.

Пандемия бошидан то 16 март, сешанба кунига қадар бутун дунёда коронавирус билан касалланиш бўйича 120 217 175 та ҳолат қайд этилди. Университет маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш оқибатидаги ўлимлар сони 2 660 456 тага етган, 96 миллиондан ортиқ бемор касалликдан тузалган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди