Ўзбекистон ҳудудига 19—20 март кунлари Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
18—20 март кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, 18—19 март кунлари 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
20 март куни республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)