Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12280.01
    • RUB 138.69
    • EUR 13415.91
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +13°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз» – соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев

    17.03.2021, 18:40 22576

    Ўзбекистон фуқаролари бирор вакцинани олишга мажбур эмас. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

    Баҳодир Юсупалиев

    Баҳодир Юсупалиев
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳар бир вакцина тегишли 3 босқичли синовлардан муваффақиятли ўтганидан сўнггина қўллашга тавсия этилади. AstraZeneca/Оксфорд вакцинаси ҳам тегишли синовлардан ўтган ва ЖССТ ҳам уни фавқулодда қўллаш бўйича тавсия қилган.

    Биз бир вакцинани маъқуллаб, бошқасини рад этиш фикридан йироқмиз.

    Хабарингиз бор, биз фақат AstraZeneca/Оксфорд вакцинасидангина эмас, бошқа вакциналардан ҳам фойдаланишни режалаштирганмиз. ‘Спутник V’ вакцинасидан 1 миллион доза олиб келиш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинамиз ҳам бор. Шунингдек, Хитой вакцинасини олиб келиш бўйича ҳам музокара олиб борилмоқда.

    Биз фуқароларимизни бирор вакцинани олишга мажбурламаймиз. Улар истаган вакцинаси билан эмланиши мумкин», – деди Баҳодир Юсупалиев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, қонда тромблар пайдо бўлиши кузатилгани сабаб Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатгани ҳақида эълон қилган, хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Швеция, Норвегия ва Исландия, Қирғизистон, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго, Таиланд ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга сабаб кўрмаётганини маълум қилди. Кейинроқ AstraZeneca эмлашнинг ножўя таъсири тўғрисидаги хабарларга жавоб берди. Ўзбекистонда эса ушбу вакцинадан фойдаланиш давом этиши маълум қилинди.

    Вакцина 17 март куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина сифатида Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцина 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини инобатга олиб, компания ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC 2001 номи билан ишлаб чиқариш фойдаланишга келишилган.

    Вакцина коронавируснинг «британча» ва «африкача» штаммларига қарши Moderna вакцинасидан олти баробарга яхшироқ бўлиб чиққани маълум қилинган.

    Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтди. Вакцинани оммавий қўллаш жараёнига 17 февраль куни рухсат берилган эди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airways билан Пхукетда роҳатбахш таътил

    Бугун, 15:00
    Реклама

    Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди

    Бугун, 14:54

    Тошкентдаги хусусий боғчада болага тан жароҳати етказилди (видео)

    Бугун, 14:44

    Ғазода сулҳ бузилганидан кейин Исроил зарбаларидан яна ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди (видео)

    Бугун, 14:37

    Фуқаролик жамияти институтларини урғулаган Мартин Чунгонг, натижалардан қониқмаётган Сенат раиси, нанотехнологияларни тавия этган Рам Аэр — Парламентлараро II Глоб...

    Бугун, 14:28

    АТБ “Tenge Bank” Тhе Banker халқаро молия журнали томонидан Ўзбекистоннинг яхши банки деб топилди

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Зеленский Россия билан уруш янги фазага ўтаётганини маълум қилди

    Бугун, 13:49

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    Бугун, 13:39

    FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик шахматчилар рўйхати эълон қилинди

    Бугун, 13:22

    Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

    Бугун, 12:47

    Тавсия этамиз

    Еса бўладиган итлар уюшмаси, ҳордиқ чиқараётган Исроил аскарлари, кўча рассомининг кўргазмаси — 30 ноябрь суратлари

    23:00 / 30.11.2023

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    22:00 / 30.11.2023

    Фото: Наманганда қиш арафасида пишган анжир

    19:00 / 30.11.2023

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.