Маҳсулот ва хизматлар учун тўлов қилиш «Халқ банки»нинг қисқа муддатли кредит картаси ҳисобига анча осонлашади.
Мақбул фоиз ставкаси ва қулай шартлар
Кредит йиллик 23 фоиз ставка билан 1 йилга берилади. Ушбу кредитнинг афзаллиги шундаки, агар мижоз маблағларни ишлатган кунидан бошлаб 30 кун ичида сарфланган миқдорни тўлиқ тўласа, у ҳолда қарз учун ҳисобланган фоизлар тўланмайди. Шунингдек, кредитнинг фақат фоизлари тўланадиган 9 ой бўлган имтиёзли давр ҳам мавжуд. Мижоз олиши мумкин бўлган максимал кредит миқдори – 12 250 000 сўм.
Кредит карта 1 йил муддатга очилади ва сиз бутун вақт давомида ушбу хизматдан кўп маротаба фойдаланишингиз мумкин. Бунда сиз бир йилга кредит расмийлаштирасиз ва сиз учун бутун давр мобайнида картадаги барча маблағлар очиқ бўлади. Зарур бўлганда сарфлашингиз ва имкон бўлганда қайтариб қўйишингиз ҳам мумкин.
Карта UzCard тизимида очилади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади. Унинг ёрдамида маҳсулотларни харид қилишингиз, коммунал хизматлар, уяли алоқа ва бошқа кўп тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Кредит олиш учун сиз «Халқ банки»нинг исталган филиалига паспорт билан келишингиз кифоя. Сиздан кафил ва турли хил маълумотнома талаб қилинмайди, кредит жуда осон ва тез расмийлаштирилади.
Ушбу кредит доимий иш жойига ва даромад манбаига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
Батафсил маълумот учун: +998 71 210 20 02
Веб сайт: xb.uz
E-mail: info@xb.uz
Telegram канал: https://t.me/xalqbankinfo
Telegram бот: https://t.me/xbInfo_bot
Telegram бот call-center: https://t.me/xalqbankcall_bot
Facebook: Xalq Banki
Instagram: xalqbankinfo
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)