• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида 14 ёшли қизнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда

    Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этилган шахслар жазосиз қолмоқда, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ёз ойларида қиз аммасининг уйига меҳмонга борган. Карантин туфайли кўчада транспорт ҳаракати чеклангани учун у таксида уйга қайтиш мақсадида кўчада тўхтаган енгил машинага ўтирган.

    Машина ичида бўлган яна бир йигит қизни кўриб, уни тоғли ҳудудга олиб қочган. «Дача»га олиб бориб, қизга қандайдир дори ичирган. Ҳушини йўқотгач эса уни турли хил алфозда расмларга туширган. Ўзига келганида уни авраб, «Бу ерга келганингни ҳеч кимга айтмасанг, уйингга олиб бораман», деган. Шундоқ ҳам қўрқиб кетган қиз рози бўлган ва уйга келгач, ҳеч кимга ҳеч нарса демаган.

    Қўлида етарлича «далиллар»и бўлган йигит кунларнинг бирида қизга қўнғироқ қилиб, «Сумканг қолиб кетибди, чиқсанг бериб юбораман», деб айтган. Қиз сумкаси учун уйдан чиқиб борганида эса унга ўша суратларни кўрсатиб, бирга кетмаса, суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитган. Қаттиқ қўрқиб кетган қиз яна машинага ўтирган. Бу сафар йигит қизни кўп қаватли уйлардан бирига олиб борган. Қиз йўқолиб қолганини билган оила-аъзолари уни қидиришга тушган. Ўша пайтда Москвада ишлаётган отаси ҳам етиб келган.

    Қизнинг отаси Б.нинг айтишича, у фарзандини бир ҳафта мобайнида қидирган, бу ҳақда ички ишлар органларига ҳам мурожаат қилган. Қанчалик ҳаракат қилмасин, у қизини топа олмаган. Орадан бир неча кун ўтиб, абгор бир аҳволда қиз уйига кириб келган ва отасининг қистови билан ҳамма воқеани бирма-бир сўзлаб берган.

    Маълум бўлишича, қиз кейинги икки кунни ташландиқ, кимсасиз бир ҳудудда оч-наҳор ўтказган. Зўровон нафақат унинг номусини топтаган, балки унинг кимсасиз жойда ўлиб кетишини ҳам режа қилиб, уни овлоқ жойда бўлган темир контейнерга қамаб кетган. Бахтли тасодиф туфайли қиз контейнердан чиқиб, узоқ масофани пиёда юриб, уйига қайтиб келган.

    Ота вояга етмаган қизини таҳқирлаган, бу жараёнда иштирок этган шахс ҳақида маълумотларни тўплаб, 2020 йил сентябрь ойининг охирларида Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Ариза бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. «Бироқ бу ҳаракатларнинг охири ҳали ҳам кўринмаган. Ота ички ишлар бўлимига қатнаб чарчаганидан сўнг, кўплаб юқори ташкилотларга мурожаатлар йўллаган. Аммо мурожаатларга ‘тегишли органга юборилди, натижаси ҳақида маълум қиламиз’, деган мазмунда жавоблар келган, холос», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахсларга орадан олти ой ўтган бўлса ҳам ҳозирга қадар ҳеч қандай чора кўрилмаган.

    Аввалроқ Тошкентда 10 ёшли боланинг номусига тегишга урингани айтилган такси ҳайдовчиси ушлангани, Янгийўлда 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Оёқ-қўлларимни боғлаб қўйиб, зўрлашди». Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда
    • Андижонлик қиз отаси уни мунтазам зўрлаб келганини айтмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошлади

    16.03.2021, 16:12   Изоҳ (0)   84890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги бағишланган олтин тангаларни сотувга чиқарди

    16.03.2021, 15:47

    Танзила Норбоева: «Аёллар кўчада ўз ишчи кучини таклиф қилиб туриши жуда хунук ҳолат»

    16.03.2021, 15:10

    Ангренда юқори синф ўқувчилари ўртасида жанжал содир бўлди. Улардан бири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

    16.03.2021, 14:46

    «Хитой менинг иккинчи уйим» — Ўзбекистондаги «челноклар» чегаралар очилишини кутмоқда

    16.03.2021, 14:22

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик-II» ўқув машғулотларини ўтказди (фото)

    16.03.2021, 13:21

    «Ўзгидромет» 17 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.03.2021, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.