«‘Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида’ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган, қуйидаги 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда:
Янги алифбода ў, ғ ҳарфлари, шунингдек, ш, ч қўшҳарфларини қуйидагича ўзгартириш таклиф этилган:
- «Ғ, ғ» — «Ḡ, ḡ»
- «Ў, ў» — «Ō, ō»
- «Ш, ш» — «Ş, ş»
- «Ч, ч» — «Ç ç»
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилиши белгиланган. Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
Изоҳ (0)