• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Садир Жапаровнинг ташрифи мобайнида Ўзбекистон ва Қирғизистон электр энергияси бўйича қандай келишувларга эришгани маълум бўлди

    Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хўжаев 15 март, душанба куни ОАВ вакилларига берган интервьюсида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11—12 март кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида имзоланган электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги меморандумга оид саволларга жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Хўжаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энергетика идоралари расмийлари соҳага оид қатор масалалар бўйича бир ой мобайнида иш олиб борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бундан 40—50 йил олдин энергия тизими айни ривожланаётган пайтда нима қилинган эди: Ўзбекистонда иссиқлик электр станциялари бир хил меъёрда ишларди, Қирғизистон ва Тожикистонда гидроэлектр станциялари бизга сув керак бўлган вақтда ишлаб, қўшимча яна электр энергияси ишлаб чиқарарди. Шундай режимда ишлаганмиз. Кейин минг афсуски, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар бузилган.

    Қирғизистон ўз эҳтиёжини қоплаш учун гидроэлектр станциялари сувини қишда кўпроқ ишлаб чиқара бошлади. Ёзгача сув камайиб қолаверди. Бизнинг ёзда сувга эҳтиёжимиз бор, лекин уларнинг сув омборида сув йўқ. Аммо қўшни мамлакатнинг қишда электр энергиясига эҳтиёжи бор.

    Биз ташриф давомида шунга келишдикки, ҳар йили учун белгиланган маълум бир миқдордаги электр энергиясининг ортиқча қисмини уларга берамиз, улар бунинг эвазига ёз пайтида уч ой электр энергиясини қайтариб беради. Электр энергияни қайтариб берди дегани, хоҳлайдими, хоҳламайдими гидроэлектр станциялари сув омборидан Норин дарёси ва Сирдарё учун қўшимча сув чиқади, дегани. Бу Фарғона водийси, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари қишлоқ хўжалигига жуда катта таъсир кўрсатади. Бу энг осон ва энг тез ечими топилган йўналиш», — деди вазир ўринбосари.

    Унинг таъкидлашича, томонлар 24 соат давомида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш бўйича ҳам келишувга эришган.

    «Электр энергияси истеъмоли қиш ойларида соат 17:00 дан 21:00 гача бирданига ортиб кетади. Ҳамма уйига келиб, чироғини ёқади, овқат пиширишни бошлайди, чой қўяди ва ҳоказо. Шу тўрт соат учун биз қайсидир иссиқлик электр станциямизнинг қўшимча электр энергия блогига газ ёқиб, ишга тушириб, тўрт соатдан сўнг яна ўчирамиз. Бу аслида жуда катта самарасиз меҳнат.

    Бунинг осонроқ йўли бор. Яъни биз қўшниларимизга ушбу тўрт соат мобайнида электр энергияси ишлаб чиқаришни ўзларининг гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқаришни сўраймиз ва тунда биз ушбу ҳажмни қайтариб берамиз. Шу тариқа сутка давомида электр энергияси алмашинувини амалга оширишга келишдик. Масалан, биз тунда Қирғизистонга максимал даражада электр энергияси бериб, кундузи қайтариб оламиз. Бир-биримизга елкадош бўламиз.

    Бизнинг техник имкониятимиз сутка мобайнида 10 миллион кВт/соатгача электр энергияси олиш ва етказиб беришга эга. Аслида, бу жуда катта кўрсаткич», — деди Хўжаев.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди
    • Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олиш ниятида
    • Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларига Ўзбекистон электр тизимидаги муаммоларни сабаб қилиб кўрсатди

    16.03.2021, 18:11   Изоҳ (0)   19684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2022 йилдан махсус пенсия картаси жорий этилиши мумкин

    16.03.2021, 17:58

    Америкалик мутахассислар сув омборлари хавфсизлигини баҳолаш учун Ўзбекистонга келди

    16.03.2021, 17:33

    Тошкентда 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди

    16.03.2021, 17:09

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига еттинчи кун кўтарилди

    16.03.2021, 16:36

    Тошкент вилоятида 14 ёшли қизнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда

    16.03.2021, 16:12

    Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги бағишланган олтин тангаларни сотувга чиқарди

    16.03.2021, 15:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.