• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчида 43 ёшли аёл куйиш аломатлари билан ўлик ҳолда топилди. Марҳуманинг яқинлари аёл ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 43 ёшли аёл куйиш аломатлари билан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган марҳуманинг яқинларига кўра, аёл ўлдирилиб, кейин ёқиб юборилган.

    Гулнора Нормўминова.

    Гулнора Нормўминова.
    Фото: «Дарё»

    «Бундай шубҳага боришимизнинг сабаби оддий. Қайнсинглим ёниб кетиши оқибатида ўлган бўлса, нега сочлари умуман ёнмаган? Қолаверса, оёқ кийимлари ҳам бутун турибди. Ҳатто олов ҳам ўтмаган. Одатда одам ёнгач бақириб ҳар томонга чопади-ку. Раҳматли, худди тандирда куйгандек жизғанак бўлиб турибди. Ўладиган даражада ёнмаган. Юзи таниб бўладиган даражада шунчаки куйган», — дейди марҳуманинг келинойиси Гулнора Нормўминова.

    Гулнора Нормўминованинг айтишича, нохуш хабарни эшитгач воқеа жойига тезда етиб борган.

    «Қайнсинглимнинг қайнанаси Хосият момодан ‘Нега бундай бўлди, жанжал бўлганмиди?’, деб сўрадим. Хосият момо ‘Йўқ, жанжал бўлгани йўқ. Кечки пайт эри келганди, манти сузиб берди. Шунда эри бунга қорним тўймади. Гўшт қовуриб берсин, деганди. Кейин қизи гўшт қовуриш учун ташқарига чиққанди, шунда қўрада (молхона) олов ёнаётганини кўрган. Ҳаммамиз югуриб чиқдик. Чиққанимизда келиним ёнаётган экан. Шу пайт моможон, деди-ю, ўзини ташлаб юборди, деди», — дейди Гулнора Нормўминова.

    «Воқеа ҳақида эшитдим-у, тезда етиб бордим. Борсам, болам бечора ерда ётган экан. Ушлаб кўрсам, яхлаб, қотиб қолган. Ёнган одамнинг иссиқ тафти бўлмайдими? Бирдан қотиб қолмайди-ку. Қолаверса, ёнган одам жон ҳолатида қочмайдими? Менинг болам ёниб, ўша жойнинг ўзида ўлиб қоладими? Аслида, улар қизимни ўзлари ўлдириб қўйиб, кейин ёқиб юборган», — дейди Мусаллам момо Ҳожимуродова.

    Мусаллам момонинг айтишича, қизининг жасади шунчаки куйган.

    Мусаллам момо Ҳожимуродова.

    Мусаллам момо Ҳожимуродова.
    Фото: «Дарё»

    «Қизимнинг ўлганига ишонмай, қайта-қайта ушлаб кўрдим. Шунчаки куйган. Ўлиб қоладиган даражада ёнмаган. Энг ёмони, менинг қизим ўлиб кетди. Уни ўлдирганлар эса юрибди», — дейди марҳуманинг онаси.

    Марҳуманинг акаси Ҳусанмурод Юсуповнинг айтишича, синглиси ва куёви ҳеч қачон яхши яшамаган. Куёви ҳар доим синглисини ҳақоратлаб, камситиб келган. Улар эса синглисининг оиласи тинчлигини ўйлаб, бунга кўз юмиб яшаган.

    «Воқеани эшитишим билан тезда етиб бордим. Борсам, синглим ўлиб ётган экан. Қайнонасига қараб, ‘ахири едингми’, дедим. Улар эса қочиб уйига кириб кетди», — дейди марҳуманинг акаси.

    Марҳуманинг ака-укаси Ҳусанмурод ҳамда Музаффар Юсуповларнинг айтишича, мазкур ишни ўрганаётган туман прокуратураси адолатли иш олиб бормаяпти.

    «Биз вилоят прокуратурасига шикоят қилиб, ишни туман кўрмаслигини сўраяпмиз. Боиси Илҳом исмли терговчи мазкур ишга жудаям эътиборсиз ёндашяпти. Унинг олдига бориб, иш қачон судга ошади, десам, ҳали бизнинг уч ой вақтимиз бор, деди. Терговчи ишни шу даражада секин ва бамайлихотир олиб боряптики, ҳатто прокуратурага келган экспертиза хулосасини ҳам ўқиб кўрмаган экан. Қачон ўқийсиз ва бизга хабар берасиз, деб сўрасам, бизнинг вақтимиз бемалол, деди», — дейди Ҳусанмурод Юсупов.

    Ҳусанмурод Юсупов.

    Ҳусанмурод Юсупов.
    Фото: «Дарё»

    Марҳуманинг яқинлари, шунингдек, мазкур жиноят ишини тергов қилаётган терговчи марҳуманинг қайноғаси — куёвнинг акаси билан бирга юрганини кўрганини, шу сабаб тергов шаффоф ўтишига гумон қилаётганини айтмоқда.

    Мазкур воқеа хусусида Қашқадарё вилоят прокуратурасидан ахборот сўраганимизда прокуратура ахборот хизмати раҳбари Жасур Шукуров таҳририят томонидан ёзма мурожаат тақдим қилиниши лозимлигини, йўқса оғзаки сўровга жавобан ахборот берилмаслигини билдирди. Шукуров бу талаб Бош прокуратура томонидан айтилганини қўшимча қилди.

    Сўнгра мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов билан боғландик. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, таҳририят сўрови ёзма бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай талаб қўйилмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг оғзаки сўровига жавобан Ҳаёт Шамсутдинов томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 16 январь куни соат 19:00 да Чироқчи туманининг Оқтўнли қишлоғида яшаган Н.Ю. номаълум сабаб билан молхонасининг кириш эшиги олдида устига солярка сепиб, ўзини ёқиб юборган ва бутун тана аъзоларининг куйиш жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

    43 ёшли Н.Ю.нинг ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги ҳолати бўйича Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Марҳума Н.Ю.нинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси, шунингдек, унинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун суд психология экспертизаси тайинланган.

    Бош прокуратуранинг қўшимча қилишича, жиноят иши бўйича Чироқчи тумани ИИБ ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари Чироқчи тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

    16.03.2021, 07:22   Изоҳ (0)   44706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаментига янги раҳбар тайинланди

    16.03.2021, 06:35

    Бухорода 100 ой давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб, қочиб юрган ота 15 суткага қамалди

    16.03.2021, 06:12

    Танзила Норбоева: «Аёл ҳокимларнинг фаолиятини ‘аъло’ дейишга ҳали вақт бор»

    16.03.2021, 01:21

    Ўзбекистонда 5 377 та маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш учун 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади

    16.03.2021, 00:56

    Ўзбекистонликлар февраль ойида катта миқдорда доллар айирбошлади

    16.03.2021, 00:35

    Сурхондарёда 22 ёшли йигит отасига тегишли машинада ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

    16.03.2021, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.