• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу сотқинлик, ‘козёл’лик-ку, деб мен ҳам айтаман». Расул Кушербаев қоидабузарлик суратга олиниб, жўнатилиши ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев тадбиркорлар томонидан фото ва видеофиксация воситаларининг ўрнатилиши, кўчаларда фуқароларнинг қоидабузарликларни шахсий телефонларига сурат олиб юборилиши бўйича ўз фикрларини билдирди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кушербаев шахсий муносабатини нафақат депутат сифатида, балки барча қатори ҳайдовчи позициясидан билдираётганини айтган.

    «Тадбиркорларнинг радар қўйиши ҳақида гапирадиган бўлсам, омадини берсин, қўяверишсин. Мен ҳам депутат сифатида ‘ҳа бу тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, у ёқ, бу ёқ’, деб фикрларга қўшилишим мумкин. Лекин оддий фуқаро, ҳайдовчи сифатида айтадиган бўлсам, бу одамларнинг психологиясига жуда ёмон таъсир қиляпти. Биз етарли инфраструктура яратмай туриб ҳамма жойга радар қўйдик, яна телефонда суратга олиб, жўнатворса пул беради деб… Қўпол қилиб айтганда ‘козёл’лар жамиятига ўхшаб кетяпти», — дейди у.

    Депутат «мен ҳам оддий инсонман. Бу «сотқинлик, ‘козёл’лик-ку, деб мен ҳам айтаман», — дея сўзида давом этган.

    «Аввало, сен кимгадир шуни қўллаётган бўлсанг, шунинг ўрнида ота-онанг ёки ўзинг бўлишингни тасаввур қил, ўзингдан ўтказгин. Агар ўзингда оғримаса, шуни қил, деган бўлар эдим. Балки, бу инсонлар учун синовдир. Лекин мен шуни билдимки, ўзининг фойдаси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган одамлар кўп экан. Уларга 10-15 минг сўм беряптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон. Вақти келиб бу тўхтар. Агар менинг қўлимда бўлганида тўхтатган бўлар эдим», — дея таъкидлаган Кушербаев.

    Қуйи палата депутати жорий қилинаётган тартиблар бирор қонун билан белгилаб берилмаганини, балки ҳукумат ёки вазирлар ва идоралар қарорлари, қонуности ҳужжатлар билан тасдиқланаётганини қўшимча қилган.

    У, шунингдек, бунинг оқибати қандай бўлишига эътибор қаратган.

    «Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказяпти. Яна бир марта айтаман, бу яхшимас аслида. Лекин профилактика учун деб кимлардир айтаётгандир, тўғрисини айтсам, мен бунга қўшилмаган бўлар эдим. Бу қандай тарбия? Сотқинларни етиштириб чиқараётганга ўхшаб қолаяпти-да. Бу эртага нима оқибатларга олиб келиши мумкин? Яъники, шундан қайтмаган одам, эртага бундан ҳам оғирроқ нарсани таклиф қилсангиз ‘пул учун тап тортмайдиган одамларни’ яратиб қўймаяпмизми, деган жойи ҳам бор. Бироқ иккинчи томони йўлларда тартиб бўлишига шароит яратиб беради», — деган Расул Кушербаев.

    Депутат танганинг иккинчи томонини ҳам инобатга олиш лозимлигини қайд этган.

    «Лекин ‘парковка’ масаласи, йўлларнинг аҳволи — таъмирталаблиги, баъзан мажбур бўлиб қоидани бузиб қўяди. Ҳамма шароит қилиб қўйилган бўлса, ўшанда ҳам одамлар очиқчасига [қоида] бузаётган бўлса, бу ҳаддидан ошибди, мана шу ерга қилиш керак, яъни бошқалар ҳам расмга олиб жўнатаверсин, дер эдим. Лекин ҳалигача инфратузилманинг ўз яхши қилиб берилмаган-ку. Баъзи жойларда, бозорлар ва йирик савдо мажмуалари атрофида ‘парковка’нинг ўзи йўқ. Марказда ишхоналар жойлашган жойга боринг, айланиб юраверасиз қаерга қўйишни билмай. Касалхоналарни олдида шароит йўқ. Мажбур бўласиз қоидани бузиб қўйишга», — дейди Кушербаев.

    Мазкур видео аввалроқ эълон қилиниб, айрим сабабларга кўра ўчириб ташланган эди. Депутат ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб қайта жойлаганини маълум қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойида «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди. Қарорга кўра, 1 мартдан бошлаб тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи камера ва радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда тадбиркорларнинг радар ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудларнинг аукцион нархлари эълон қилинди

    Аввалроқ Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори қанчага пасайтирилаётгани маълум қилинганди.

    16.03.2021, 11:59   Изоҳ (0)   41538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди

    16.03.2021, 09:26

    Навоийда бир қатор кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилаётгани аниқланди

    16.03.2021, 09:10

    Самарқандда ИИБ терговчилари бошлиғига 1000 доллар пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

    16.03.2021, 08:47

    Тошкентнинг Дўмбиробод даҳасидаги чорраҳада юзага келган тирбандликни бартараф этган 11 ёшли бола воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди

    16.03.2021, 08:23

    Ўзбекистон аҳолисининг атиги 10 фоизи 4G интернети билан қамраб олингани айтилди

    16.03.2021, 07:46

    Чироқчида 43 ёшли аёл куйиш аломатлари билан ўлик ҳолда топилди. Марҳуманинг яқинлари аёл ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

    16.03.2021, 07:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.