АҚШнинг марказий қисмида кучли қор бўрони содир бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Фото: Getty Images

Ёғингарчилик маҳаллий вақт билан 14 март, якшанба куни эрталаб бошланди. Айни пайтда марказий штатларни қор, дўл ва ёмғир шаклидаги бўрон қоплаб олган. Жанубий Миссури, Канзас ва Небраскада бўрон оқибатида тошқинлар келиб чиққан.

Колорадо, Ваёминг ва Жанубий Дакотада ҳам кучли қор ва ёмғир ёғди. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимоли-шарқидаги баъзи штатларда ёғингарчилик миқдори тахминан 70 сантиметрни ташкил қилди. Колорадода ноқулай об-ҳаво туфайли икки мингдан ортиқ авиарейс бекор қилинди.

Синоптикларнинг фикрига кўра, ёмон об-ҳаво шарқ томонга силжийди. Сешанбадан чоршанбагача Қўшма Штатларнинг жанубида торнадо ва дўл авж олиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Getty Images

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Ап Photo

Фото: Reuters

Фото: AP Photo

Фото: Reuters

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни АҚШнинг 24 та шаҳрида ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган. Техасда миллиондан ортиқ аҳоли совуқ ҳаво ва бўрон сабабли чироқсиз қолган.

Аввалроқ Жо Байден Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилгани ҳамда штатда совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга 100 млн долларлик даъво киритгани ҳақида хабар берилганди.