• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманидаги барча мактаблар онлайн таълимга ўтади

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманлари мактабларида 16 мартдан бошлаб ўқув машғулотлари онлайн тарзда ташкил этилади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилган.

    Тошкентдаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилиши маълум қилинган.

    Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, деб хабар берди.

    «Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб, коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

    Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, мактабларнинг онлайн таълимга ўтиши тўғрисида маълумот мактаб маъмурияти томонидан тақдим этилади.

    «Масофавий ўқитишга ўтган мактаб ўқувчилари Онлайн мактаб лойиҳасининг телевизион дарслари орқали сабоқ олишлари мумкин. Ота-оналардан фарзандларига масофадан ўқитишда ёрдам беришни илтимос қиламиз», – дейилади вазирлик хабарида.

    Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология хизмати (СЕХ) бошлиғи Малика Қудратхўжаева томонидан 13 март куни шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовга чиқарилган хатда маълум қилинишича, Тошкентда йил бошидан бери юздан ортиқ ўқувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланган. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси хатнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади.

    Хатнинг бир қисмида «жорий йилнинг ўтган даври мобайнида» Тошкент шаҳрида 181 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида сўз боради. Хатнинг бошқа бир қисмида эса «шаҳар бўйича 77 та умумтаълим мактабларининг 150 нафар ўқувчисида» касаллик қайд этилгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, хатда бир қатор мактаблар кесимида касалланган ўқувчи ва ўқитувчилар сони очиқланган бўлиб, унда жами 90 нафар ўқувчининг мактаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Юнусобод туманидаги

    • 86-мактабининг 16 нафар ўқувчиси ва 6 нафар ўқитувчисида,
    • 235-мактабнинг 14 нафар ўқувчиси ва 3 нафар ўқитувчисида,
    • 220-мактабнинг 5 нафар ўқувчисида,
    • 43-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
    • 302, 97, 51, 258-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
    Мирзо Улуғбек туманидаги
    • 112-мактабнинг 6 нафар ўқувчисида,
    • 222, 308-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
    Чилонзор туманидаги
    • 103-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
    • 280, 114-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
    Сергели туманидаги
    • 300-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
    • 47, 268-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
    Яшнобод туманидаги
    • 282-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
    • 307-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида;
    Учтепа туманидаги
    • 296-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
    • 236, 44-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
    Шайхонтоҳур туманидаги
    • 316-мактабнинг 3 нафар ўқувчисида;
    Яккасарой туманидаги
    • 144-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
    Олмазор туманидаги
    • 28-мактабининг 2 нафар ўқувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.
    «Эпидемиологик текширувларга кўра, болалар асосан коронавирусни оилавий алоқалар орқали юқтиришади», – дейилади мактубда.

    СЕХ маълумотларига кўра, аниқланган 1717 беморнинг 222 нафари (13 фоизи) 14 ёшгача бўлган болалар, 78 нафари (4,5 фоизи) 15-19 ёшлилар, 210 нафари (12,2 фоизи) 20-29 ёшлилар, 264 нафари (15,4 фоизи) 30-39 ёшлилар, 234 нафари (13,5 фоизи) 40-49 ёшлилар, 244 нафари (14,3 фоизи) 50-59 ёшлилар, 465 нафари (27,1 фоизи) 60 ёш ва ундан катталардир.

    «Ижтимоий таркибига кўра, 315 нафар (18,3 фоиз) бемор корхона, ташкилот, муассаса ходимлари, 630 нафари (36,7 фоизи) уй бекалари, 48 нафари (2,9 фоизи) тиббиёт ходимлари, 57 нафари (3,3 фоизи) олийгоҳ талабалари, 181 нафари (10,5 фоизи) мактаб ўқувчилари, 76 нафари (4,4 фоизи) уюшмаган болалар, 14 нафари (0,8 фоизи) уюшган болалар, 7 нафари (0,4 фоизи) мурувват уйи тарбияланувчилари, 2 нафари (0,1 фоизи) чет эл фуқаролари, 49 нафари (3,0 фоизи) ўқитувчилар ва 338 нафари (20,0 фоизи) бошқа гуруҳдаги аҳолидир», — дейилади СЕХ хатида.

    Бундан ташқари, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 117-сонли мактабгача таълим муассасаси фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу болалар боғчасида 13 март куни иккита ўқувчи ва иккита тарбиячида COVID-19 аниқланди.

    Мавзуга доир:

    • «Кучсизланган коронавирус», «тугаган карантин» ва «бузилган макияж». Ўзбекистонликлар нега ниқоб тақмай қўйди?
    • Тошкентда коронавирусга чалиниш ҳолатлари асосан ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайгани маълум қилинди
    • Тошкентда «карантин талабларига риоя қилиш» назоратга олинади, йўловчиларнинг ниқоб тақиши мажбурий этиб белгиланади

    15.03.2021, 21:59   Изоҳ (0)   44746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган

    15.03.2021, 21:20

    «Қани уларнинг кейинги фаолияти?» – Танзила Норбоева «Зулфия»чилар ва турли давлат мукофотини олган хотин-қизлар ҳақида

    15.03.2021, 21:13

    Ўзбекистонда пандемия бошидан буён тахминан 5,2 млн киши камида бир марта моддий ёрдам олган

    15.03.2021, 20:52

    Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

    15.03.2021, 20:19

    «Кучсизланган коронавирус», «тугаган карантин» ва «бузилган макияж». Ўзбекистонликлар нега ниқоб тақмай қўйди?

    15.03.2021, 19:58

    Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклиги маълум қилинди

    15.03.2021, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.