• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кучсизланган коронавирус», «тугаган карантин» ва «бузилган макияж». Ўзбекистонликлар нега ниқоб тақмай қўйди?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакциналар яратилгунга қадар вирусдан ҳимояланишнинг энг яхши воситаларидан бири сифатида тиббий ниқоблардан фойдаланиш кераклигини қайд этган.

    Ўзбекистонда ҳам илк бор коронавирусга чалинган бемор аниқланганидан сўнг орадан 10 кун ўтиб — 2020 йил 25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар жаримага тортила бошлади. Ҳозиргача жамоат жойларида ниқобда бўлиш талаби ўзгаргани йўқ. Аммо сўнгги ойларда Ўзбекистонда ниқобсиз юрган одамлар сони ортиб бормоқда.

    «Дарё» интернет-нашри ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказди. Telegram’даги сўровномада қатнашганларнинг 36 фоизи, Instagram’даги сўровномада қатнашганларнинг 44 фоизи ниқоблардан фойдаланмай қўйганини маълум қилди.

    «Дарё» сўровномаси натижалари.

    «Дарё» сўровномаси натижалари.
    Скрин: «Дарё»

    Хўш, нима учун ўзбекистонликлар ниқоб тақмай қўйди? Ушбу саволга жавоб топиш учун Тошкент шаҳри кўчаларида ниқобсиз юрганларни сўроққа тутдик.

    Шерзод, 23 ёш: Одамлар аллақачон коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қилиб бўлди. Тақишнинг фойдаси йўқ, деб ҳисоблайман.

    Масалан, мен ниқоб тақадиган бўлсам, қоидасига кўра, уни ҳар икки соатда алмаштириб туришим керак. Бундай қилишга менинг шароитим ҳам, вақтим ҳам йўқ.

    Бундан ташқари, икки «пачка» маскани ёнимда олиб юролмайман. Вақтида алмаштиролмадимми, менга зарарга ишлайди. Шунинг учун сўралганда тақяпман, холос. Буёғи Худодан.

    Бобур, 30 ёш: Масалан, ниқоб тақмаётганимнинг сабаби — доим кўчада юраман. Тез юрсам, ниқоб ҳўл бўлиб қолади. Ҳўл маскада эса нафас ололмайман. Кейин уни жағингизга тушириб қўясиз. Бу ҳам хунук кўринади.

    Хуллас, буни тақиб юриш менга ноқулайлик туғдиради. Шунинг учун ҳозир ечиб, чўнтагимга солиб қўйдим. Институтда, метрога тушганимда тақаман. Лекин атрофимда одам бўлмаса, тақмайман.

    Гулираъно, 25 ёш: Туркиядан Ўзбекистонга келишда иккита ниқоб тақиб келдим ва 2020 йилнинг кузигача ниқобсиз кўчага чиқмадим.

    Энг қизиғи, 10 кун Ўртасаройда карантинда бўлдик, касаллик сони кўплиги бўйича етакчи бўлган Туркияда шунча юриб, ҳар хил одамларга тўла чартер-рейсдан қайтганда ҳам касал бўлмасдан, доимий равишда ниқоб тақиб ишга бориб келган вақтим вирус билан зарарландим.

    Шундан буён аҳоли гавжум бўлган жойларда, масалан, савдо марказлари, метро ва дўконларга кирсамгина ниқоб тақаман. Кўчада, ишда эса бунга зарурат йўқ, деб ўйлайман. Тўғриси, одам нафас олмасликдан, димиқишдан чарчади. Ниқоб жонга тегди.

    Фото: «Дарё»

    Анвар, 23 ёш: Тугади-ку карантин, бўлди.

    Беҳруз, 28 ёш: Тўғри, расман тугагани йўқ. Лекин ниқоб тақиш одамнинг жонига тегди. Коронавирус бўлганим йўқ. Иммунитетим баланд деб ўйлайман. Юқишидан ҳам қўрқмайман. Ўзим юрганимда ниқоб тақмайман. Лекин жамоат жойларида тақаман.

    Нодирбек, 25 ёш: Касаллик биздан узоқлашди. Муҳитга қараб ҳам одамлар ниқоб тақмай қўйди, деб ўйлайман.

    Ўзимда касалликнинг енгилроқ формасини ўтказдим. Иммунитетимга ишонмасликда эмас-ку, лекин керакли жойларда ниқоб тақаман.

    Самандар, 21 ёш: Коронавирус вақтида олди олинди, бартараф қилинди. Касаллик кучсизланди. Ниқоб керак эмас деб ўйлайман. Ҳали касалликка чалинмадим. Қўрққаним ҳам йўқ.

    Гулноза, 29 ёш: Мен тиббий ниқоб тақиш кераклигини инкор этмайман. Аммо уни тақиб юриш билан боғлиқ «бошоғриқ»лар сабаб баъзида уни тақишни истамайман. Айниқса, макияж қилиб бўлгач ниқоб тақиш...

    Юзингиздаги бор косметика ниқобингизга кўчади! Ички қисми турли рангларга бежалган ниқобни эса тақиб юриш, назаримда, ҳеч қайси қизга хуш келмайди. У ҳам етмагандек, нафас олиш сабаб ичи терлаб кетган ниқоб юзга ёпишиб қолиши... Бундай ниқоб вирусни ушлаб қоладими?

    Муслима, 19 ёш: Шу кунгача ниқоб таққанман. Лекин... Аслида уни ҳар икки соатда алмаштириб туриш керак. Ҳамма алмаштирадими? Йўқ! Сиз қилганингиз билан бошқалар бунга амал қилмаганидан кейин барибир ниқобнинг фойдаси йўқ, деб ҳисоблайман. Бироқ сумкамда ниқоб туради. Жамоат жойларида, албатта, тақиб оламан.

    Фото: «Дарё»

    Эркин, 52 ёш: Касалликнинг юқумлилиги пасайган. Автобусда, метрода ва бошқа транспортда ҳам жуда кўпчилик ниқоб тақмаяпти. Тўғри, аввал метрога киришда сўрарди. Ҳозир у ҳам сўрамай қўйган.

    Маска тақмасликка ўрганиб қолдим. Агар метрода тақинг деса, тақаман. Лекин бошқа жойда тақмайман.

    Касал бўлганим йўқ, соппа-соғман, Худога шукр. Коронавирус юқишидан қўрқмайман. Чунки яхши овқат ейман. Вақтида ухлаб, вақтида тураман. Спорт билан шуғулланаман. Авваламбор Худо. Соғлиғим яхшилиги учун ҳам тақмайман. Агар хавф туғилиб қолса, тақиб юриш керак бўлади. Лекин хавф ҳозирча кўринмаяпти.

    Бошқа давлатларда касаллик кучайиб кетаётганига келсак, улар билан бизнинг фарқимиз бор-да. Мисол учун, оддий одамларга қарасангиз, яхши, гўштли овқатлар ейди. Еримизда, еяётган овқатларимизда ҳам витаминлар кўп. Шунинг ҳисобига одамларнинг иммунитети яхши.

    Бошқа давлатдагилар эса биздек овқатланмайди. Уларнинг ҳаммаси кимёвий усулда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ейди. Шунинг учун ҳам уларнинг иммунитети пастга тушиб кетаверади.

    Ўзбекистондаги табиий озиқ-овқатлар бизга фойда келтиряпти. Ҳозирги шу туришимизда ниқоб тақиш керакмас, деб ўйлайман. Агар хавф туғилганда, одамлар иммунитетига ишонмасдан ўзини эҳтиёт қилиш учун ҳам, албатта, ниқоб таққан бўларди.

    Лазиза, 30 ёш: Биз аллақачон оиламиз билан коронавирус бўлиб ўтдик. Ўзимда иммунитет шаклланди деб ўйлайман. Шунинг учун тақмаяпмиз.

    Умида, 42 ёш: Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жонимни Аллоҳга омонат топширганман. Қўрқмайман, қўрққанга қўш кўринади, дейишади. Қўрқсангиз, у янада яқинлашаверади.

    Менинг оиламда ҳам ҳеч ким ниқоб тақмайди. Касал бўлганим ҳам йўқ. Ҳаммаси эътиқодга боғлиқ.

    Тўғри, ўзини асраганни Худо асрайди. Лекин эрталаб туриб, «Оятал Курси»ни ўқиб, Аллоҳдан омонатингизни сўрасангиз, у ҳеч қачон омонатига хиёнат қилмайди. Биз шу эътиқодда катта бўлганмиз.

    «Навбаҳор» стадионида 4 март куни ўтказилган тадбирга йиғилган мухлислар.

    «Навбаҳор» стадионида 4 март куни ўтказилган тадбирга йиғилган мухлислар.
    Скрин: Telegram

    Сўнгги вақтларда нафақат фуқаролар, балки мансабдор шахслар ҳам карантин қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини унутиб қўяётганини кўриш мумкин. Мисол учун, 4 март куни Наманган шаҳрида «Навбаҳор» клубининг янги футболчиларини таништириш маросимида 15 минг кишилик стадион деярли тўлган. Бироқ стадионга келганларнинг аксарияти ниқоб тақмаган, ҳатто вилоят ҳокими ҳам.

    Наманганлик мухлислар карантин талабларига риоя қилмаган бўлсалар-да, уларнинг бу иши вилоятда коронавирус кўпайишига олиб келмаган. ССВ маълумотларига кўра, 20 февралдан 14 мартга қадар Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ битта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

    Март ойи бошида Фарғона вилоятининг туристик масканларига уюштирилган инфотур иштирокчиларининг аксар қисми ниқоб тақмаганини кўриш мумкин, улар орасида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам бор.

    Март ойи бошида Фарғонадаги инфотурга келган журналист ва блогерлар қуршовида турган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов.

    Март ойи бошида Фарғонадаги инфотурга келган журналист ва блогерлар қуршовида турган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов.
    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

    Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади, Ўзбекистонда ниқоб тақиш ҳали ҳам мажбурийми?

    Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ниқоб тақиш режими бекор бўлмаганини «Дарё»га маълум қилди:

    «Ниқоб тақмаганлик учун жарима жазоси амалда. Ҳозирги пайтда фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ниқоб тақмаслик бўйича асосан хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларигагина жарима қўлланилмоқда. Оддий фуқаролар эса огоҳлантириш билан чекланилмоқда».

    Шоҳрух Ғиёсовнинг қўшимча қилишича, 11 март куни 411 кишига жарима жазоси қўлланилган, 4 мингдан ортиқ фуқаро огоҳлантирилган. Ўзбекистонда карантин тадбирлари бошидан бери 900 мингга яқин фуқаро жаримага тортилган.

    2020 йил давомида жами 855 794 кишига жарима қўлланилган бўлса, 2021 йилда (1 январдан 11 мартгача) 41 982 киши жаримага тортилган. 2021 йилда ниқоб тақмаганлик учун жарима ёзилганларнинг қарийб 40 фоизи (16 273) Фарғона вилояти ҳисобига тўғри келади. Балки бунинг сабаби вилоятда ҳали ҳам камера ва дронлар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқлаш ишлари давом этаётгани учундир?!

    Ниқоб тақиш қачон «отмен» бўлади?

    Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилган.

    «Бекор қилиш деган гап йўқ. Балки бирор эркинликка берилгандирмиз, лекин вирус атрофимизда юрибди, у орамизда. Нега бекор бўлиши керак? Кўряпман, айримлар ниқоб тақмаяпти. Бу хато. Одамлар жамоат хавфсизлиги учун ҳам ниқоб тақиши керак.

    Биласизми, кўплаб давлатларда бирор касаллик бўлмаган тақдирда ҳам ниқоб тақишади. Чунки бу соғлиқ учун керак. Бизда дока ниқоб, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаяпти. Қайтараман, Ўзбекистонда вирус бор», — дейди Нурмат Отабеков.

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев қирғизистонлик ҳамкасбига қўл узатмоқда.

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев қирғизистонлик ҳамкасбига қўл узатмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида вазирликлар ва идоралар ўртасида ҳужжатларни алмашиш маросимида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев қирғизистонлик ҳамкасбига қўл узатиб юборди. Қирғизистонлик вазир эса бу мумкин эмаслигини айтиб, Хожибоевга қўл узатмаган. Айнан Соғлиқни сақлаш вазири карантин қоидасини унутиб қўяётган бир вазиятда оддий фуқаролардан нимани талаб қилиш мумкин?

    Хўш, энди нима қилиш лозим?

    Охирги уч кун ичида эса Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошган. ССВ берган маълумотга кўра, 12 март куни 89, 13 март куни 86, 14 мартда эса 111 нафар киши коронавирус инфекциясини юқтириб олгани аниқланган.

    Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши айтилганди, аммо ҳалигача вакцинация бошлангани йўқ! Хуллас, айни пайтдаги касалликни олдини олиш борасида энг яхши чора — ниқоб бўлиб қолаверади. Бундан бир аср муқаддам (1918—1920 йилларда) испан гриппидан 550 миллиондан ортиқ одам зарарланган, 17 миллиондан 100 миллионгача одам вафот этган. Ўшанда ҳам касалликни тўхтатиш учун ниқоблар муҳим рол ўйнаган.

    1918 йил. Чап томонда: Калифорнияда ниқоб тақиб олган ёшлар. Улардан бири «Ниқоб тақ ёки қамоқхонага кетасан» ёзувини ёпиштириб олган. Ўнг томонда: Япониялик ўқувчилар мактабга кетмоқда.

    1918 йил. Чап томонда: Калифорнияда ниқоб тақиб олган ёшлар. Улардан бири «Ниқоб тақ ёки қамоқхонага кетасан» ёзувини ёпиштириб олган. Ўнг томонда: Япониялик ўқувчилар мактабга кетмоқда.
    Фото: «Photar.ru»

    Шундай экан карантин қоидаларига риоя қилинг. Фақат метро ва супермаркетларда эмас, кўчада ҳам ниқоб тақишни унутманг!

    Дилшод Шарипов

    Хонзодабегим Аъзамова

    15.03.2021, 19:58   Изоҳ (0)   67719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклиги маълум қилинди

    15.03.2021, 19:13

    ИИВ ЙҲХББ интернетда Қашқадарёда ЙПХ автомобили ёниб кетгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритди

    15.03.2021, 18:10

    Тошкентдаги 117-сонли боғча вақтинча ёпилди. Икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқланди

    15.03.2021, 17:47

    Тошкентда йил бошидан бери коронавирусга чалинганларнинг салкам 40 фоизи уй бекалари экани маълум бўлди

    15.03.2021, 17:39

    Тошкентда коронавирусга чалиниш ҳолатлари асосан ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайгани маълум қилинди

    15.03.2021, 17:25

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота яқинидаги авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдиргани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    15.03.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украина уруши мақсадларидан чекинмайди” — Путин

    Дунё | 4 июл, 12:34

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Instagram: Дилноз Ҳакимованинг қиёфадоши топилди, Севара Назархон табиатни асрашга чорлади, Тошкентдаги тадбирда хорижлик машҳурлар жамланди

    Маданият | 4 июл, 12:28

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59

    Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

    Спорт | 4 июл, 11:55

    Гитлер ҳақидаги қоъшиқ туфайли Канье Уэстга Австралияга кириш тақиқланди

    Мусиқа | 4 июл, 11:51

    Голливуд актёри Майкл Медсен вафот этди

    Кино | 4 июл, 11:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.