• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Коронавируснинг қайтиши, баҳорга қолдирилган совуқ, фуқарога – жазо, прокурорга – имконият

    Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришларни қайта-қайта эшитиб, ўқиб мана умумхалқ ҳашарини ҳам ўтказиб олдик. Ҳашарга мажбурлаш жазоланиши тўғрисида шундай таҳдидли огоҳлантиришадики, беихтиёр ҳашарга чопиб кетганингни билмай қоласан, киши.

    Коронавирус қайтмоқда. «Лашкар тўплаб» қайтмоқда. Кеча ва бугун интернет тармоқларида Тошкентдаги коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар «консервация»дан чиқарилаётгани, одам тўлиб кетгани ҳақида турли-туман хабар ва миш-мишлар болалади. Бу гаплар қанчалик асосли? ССВ вакилининг айтишича, бу беҳуда гаплар экан. ССВчиларнинг айтишича, коронавирусдан қайд этиш кўрсаткичи бироз ошгани рост, аммо Telegram каналларида тарқатилганидек ваҳимали эмас. Демак, фожиа ясамаслик, айни вақтда санитария ва гигиена қоидаларини ҳам унутмаслик керак.

    Фото: Getty Images

    AstraZeneca вакцинаси қонда тромблар вужудга келтиргани сабабли бир қатор давлатлар ундан фойдаланишни тўхтатди.  Ўзбекистонга 2,6 миллион доза AstraZeneca келтирилиши керак эди, буёғи нима бўлади энди? Бу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулло Мустафоев жавоб берди. «Хабарларни мен ҳам ўқидим. Ўйлаб кўрайлик, Дания, Швеция Европа давлатлари ичида энг ривожлангани. Улар ҳам шу вакцинадан фойдаланяпти. Энди ҳозир тўхтатиб қўйди. AstraZeneca ҳамма синовлардан ўтган, ЖССТ томонидан тавсия берилган. Бизнинг олимлар ҳам уни текширган. Ваҳимага ёки хавотирга ўрин йўқ», — дейди Хайрулло Мустафоев.

    Ўзбекистон коронавирусга қарши 1 миллион доза ZF-UZ-VAC 2001 хитой—ўзбек вакцинасини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Вакцинани етказиб бериш ишлари март ўрталарида бошланади. Кўнгиллиларда ўтказилган синовлар коронавирусга қарши Хитой вакцинаси хавфсиз ва самарали эканини кўрсатди.

    Бухорода вакциналарни сақлаш учун совитиш омбори очилди. Мазкур ускуна вакциналарни совитиш, ҳароратни назорат қилиш мосламалари, совитиш хоналари ва вакциналар етказиладиган контейнерларни ўз ичига олади. Вакциналар омборида 41,5 минг нафар болани (1 ёшгача бўлган) эмлаш учун тахминан 9 минг литр вакцинани сақлаш мумкин. Ускуна вакциналарни Цельсий бўйича 2−8 даража илиқ ҳароратда сақлаш имконини беради.

    Яна бир гап. 15 мартдан аэропорт, темир йўл вокзали ва чегара пунктида коронавирус инфекциясига антиген экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинади. Буни хорижий ва қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз бўлса-да, барқарорлашгани, Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга енгиллик яратиш билан изоҳлашмоқда. Аэропортдаги тест йўловчиларга ортиқча ташвиш туғдираётгани ва хўжакўрсинга иш юритилаётгани учун йўловчилар бу хабардан хурсанд бўлишига шубҳа йўқ.

    * * *

    Йигирма йилдан бери экрандан тушмай келаётган «Заковат» интеллектуал телеўйини янги форматда иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 11 март куни «Заковат» телеўйинининг Тошкент ва Тошкент вилояти босқичи чемпионлари аниқланди. Финалда Фаррух Рафиқов жамоаси «Ксенофонт шогирдлари» жамоасини мағлуб этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Ўйин «Миллий» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Ўйин якунида биринчи ўринни олган жамоага 100 миллион сўм, иккинчи ўринга 20 миллион сўм, учинчи ўринга 10 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, «Заковат»нинг навбатдаги баҳслари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

    Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева «Заковат»ни оталиғига олганидан сўнг, лойиҳа катта шоу кўринишини олди. Суратга олиш майдончаси антиқа декорациялар билан безатили тантанавор тусга кирди. Охирги ўйин ғолибларини Тошкентдаги баннерлар бир вақтда намойиш қилди. Ташкилотчилар ва иштирокчилар #ZakovatdaKuch, #UzbekPower хештегларини оммалаштирмоқда.

    * * *

    11 март куни қўшни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов қарши олди.

    Фото: «Дарё»

    Садир Жапаров Тошкентда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг Кўксаройда Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шундан кейин Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев аввал тор доирада музокара ўтказди, кейин музокаралар икки давлат расмий делегациялари иштирокида давом этди. Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди. Икки президент чегара муаммоларига алоҳида эътибор бергани таъкидланди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи сифатида президентлар кўксаройда кўчат экишди. Шундан кейин Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентда саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Қирғизистон президентига технопаркдаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар: маиший техникалар, электрон газ ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари ҳақида маълумот берилди. Ташриф якунига бориб, Ўзбекистон Қирғизистонга Volkswagen Caddy ва Isuzu D-Max русумли 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди.

    Садир Жапаров келиб кетгач, Ўзбекистоннинг энг долзарб муаммоларидан бўлган Сўх туманига йўл очиш масаласи яна муҳокама этила бошланди. Қирғизистон ҳукумати вакили мавзу юзасидан «Бунга қадар кўпроқ ёпилиш ва камроқ алоқа сиёсати бўлган», деган бўлса, Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек «Қирғизистон Сўхга йўл очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр», дея ахборот берди.

    * * *

    Кеча ва бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда совуб кетди. Мамлакат ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Вилоятларда ёмғир, қор ёғди. Кучли шамол кўплаб жойларни вайрон қилди. Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилиб, кўплаб хонадонлар электр энергиясисиз қолди. Кучли шамол сабаб Навоийдаги учта туман ҳудудидан ўтган йўлнинг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғаётгани, шамол тезлиги 30-35 метр/секундгача кучайиб, йўлга сепилган қум ва туз аралашмаларини ҳам учириб юбораётгани сабаб музламалар ҳосил бўлди. Қашқадарё ва Самарқандни боғловчи Тахтақорача довони об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётгани, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ёпилди.

    Урганч аэропоти.

    Урганч аэропоти.
    Фото: Telegram

    Аммо гидрометеорологлар душанбага ҳаво илишини, ёғингарчилик кутилмаслигини ваъда қилмоқда.

    * * *

    Қадимдан қолган латифасимон гап бор. Қози айтаркан: «агар  менинг сигирим сеникини сузса, ақлсиз мол учун эгаси жавобгар бўлмайди, борди-ю сенинг сигиринг меникини сузса, ҳў анави қонунлар мажмуини узатиб юбор-чи». Бу ҳафтадаги икки воқеа қадимий ҳикматни яна бир тасдиқласа не ажаб.

    Биринчи ҳолат. Нима бўлди-ю, 8 март куни бухоролик талабалар бир ўқитувчисини табриклаш учун пул йиғди. Унга гуллар ва 200 минг сўм (20 долларга яқин, тарих учун муҳрлаб қўйяпмиз) тақдим этишди. Бироқ ўқитувчи тушмагур каттароқ совға олиб ўрганган экан, 200 мингни оз санаб, имтиҳонда талабаларга кўрсатиб қўйиш билан пўписа қилди. Бу воқеа интернетда тарқалиб кетиши билан вазирлик унга дарҳол чора кўриб, ишдан бўшатворди. Тамагир ўқитувчи яшин тезлигида жазосини олди.

    Иккинчи ҳолат. Telegram’даги Мухбир Далиев каналининг ёзишича, наманганлик прокурорлар икки йилдан бери тўламай юрган жарималар бор. «Фуқаролар муддати ўтган жариманинг тўловини амалга оширмагани учун автомашинаси  жарима майдонига қўйилаётган пайтда амалдорларнинг хизмат автомашиналарига расмийлаштирилган жарималарни узоқ муддат тўламай юриши адолатдан эмас-ку. Тўғрими?» – деб ёзади муаллиф.

    Фото: Telegram / Мухбир Далиев

    Худди шунақа «боқиманда жарималар» Тошкент шаҳрида ҳам кўплаб топилади. «Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси тизимига қарашли автомашиналарга расмийлаштирилган жарималар узоқ муддатдан бери тўловлари амалга оширилмайди. Нега? Махсус рейдлар қилиниб, аҳолининг жаримадан қарзи бўлса, тўғри кўчадан жарима майдонига олиб кирилади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ ВСФга мумкин! Сизларга ярашовради қолганларга шолпиллаб қоладими?» – дейди канал муаллифи Хуршид Далиев.

    Муҳтарам ўқувчи, бу ерда қози киму оддий фуқаро ким, англадингиз деб ўйлаймиз. Шу билан дайжестимизга якун ясаймиз. «Дарё»да қолинг.

    14.03.2021, 23:23   Изоҳ (0)   83205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиганига чора кўрмаслик учун профилактика инспекторига 2 млн сўм пора таклиф қилган шахс ушланди

    14.03.2021, 22:15

    Давлат солиқ қўмитаси яна 53 та «обнал фирма»ни аниқлади

    14.03.2021, 21:35

    Бухорода талабаларнинг 8 март байрамида берган «арзон совғаси»ни менсимаган ўқитувчи ишдан олинди

    14.03.2021, 19:12

    Хоразмда буюм бозори томи қулаб тушди (фото)

    14.03.2021, 17:38

    Ўзбекистон Олий судига янги судьялар сайланди

    14.03.2021, 17:17

    Марказий банк нархлар кўтарилиши борасида прогнозини сақлаб қолиб, 2021 йилдаги асосий хатарларни санаб ўтди

    14.03.2021, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.