Олий Мажлис Сенати қарорига мувофиқ, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қарорга мувофиқ қуйидаги шахслар Олий суд судьяси лавозимига сайланди:
- Жаҳонгир Ғайбуллаев — 10 йиллик муддатга;
- Жаҳонгир Жўраев — 10 йиллик муддатга;
- Раҳмон Мадумаров — муддатсиз даврга;
- Отабек Назаров — муддатсиз даврга;
- Жаҳонгир Расулов — 10 йиллик муддатга;
- Равшан Соатов — 10 йиллик муддатга;
- Фахриддин Ҳалилов — 10 йиллик муддатга;
- Шерзод Шерқулов — 10 йиллик муддатга;
- Ойбек Қодиров — 10 йиллик муддатга.
2021 йилнинг январида Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлгани, Ўзбекистоннинг барча вилоят судларига раислар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда судьяларга маош энди давлат бюджетидан ажратилади
- Ўзбекистонда судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича инспекция тузилади
- Қонуний кучга кирмаган иш юзасидан ОАВга маълумот берган судьяга интизомий чора кўрилади – Судьялар олий кенгаши судьяларни огоҳлантирди
Изоҳ (0)