Аргентина президенти Альберто Фернандеснинг Чубут провинциясига сафари чоғида унинг кортежи намойишчилар гуруҳи томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда Todo Noticias телеканали хабар берди.
Журналистлар маълум қилишича, тажовузкор кайфиятдаги фуқаролар давлат раҳбарининг микроавтобусини тошбўрон қилган ва ойналаридан бирини синдирган.
«Намойишчилар автомобилни қўллари билан уриб, бақирди, бир неча киши эса машинага тош ёғдириб, битта ойнани синдирди», — дейилади хабарда.
Президент кучли ёнғинлардан кейин ушбу провинцияга ташриф буюрган эди.
Намойишчилар ҳудудда фойдали қазилмалар қазиб олинишига қарши чиққан. Қонун айни пайтда маҳаллий парламентда кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)