Америка Қўшма Штатларининг 46-президенти Жозеф Байден Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклаб, мактуб йўллади.
Табрик матни қуйида тўлиғича тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиБундан аввал Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида музокара ўтказгани ҳамда Шавкат Мирзиёев номидан Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига
Ҳурматли Президент жаноблари!
Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.
Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами, тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.
2021 йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Биз, шунингдек, беш йил аввал давлат котиби Жон Керри раҳбарлигида бошланган «C5+1» мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик давом этишидан умидвормиз.
Сизга ва Ўзбекистон халқига шу янги, 2021 йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Наврўз муборак!
Жозеф Робинетт Байден, Америка Қўшма Штатлари президенти
Изоҳ (0)