Ноодатий кўринишга эга машҳур инглизча таом — юмшоққина қуймоқ, ичида қийма ҳамда пиширилган тухум ҳар қандай инсоннинг иштаҳасини очиб юбориши табиий.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум − 5 дона;
- қийма гўшти − 280 грамм;
- ун − 130 грамм;
- қуритилган нон − 130;
- ўсимлик ёғи − 1 литр;
- қуймоқ − 4 дона;
- кўкат, туз ва зиравор.
- Тухум қайнатиб, тозалаб олинади.
- Қийма гўшти майдаланган кўкат, туз ва зираворлар билан аралаштирилиб, тўрт қисмга бўлинади.
- Бир идишга тухум чақилади, иккинчисига ун, учинчисига қуритилган нон солинади.
- Ҳар бир қайнатилган тухум аввал ун, сўнгра гўштли аралашма ва охирида нон бўлаклари билан қопланади.
- Ёғ ўрта оловда қиздирилади. Тайёр бўлган котлетлар оловда қизаргунга қадар пишириб олинади.
- Тайёр бўлгач қоғоз салфеткалар устига совигунга қадар жойлаштирилади.
- Сўнгра қуймоқлар марказига тухумлар қўйилиб, тепа қисми худди қопча сингари кўкатлар ёрдамида боғланади.
Изоҳ (0)