Гавайида Мауи округидаги Каупакалуа тўғонининг «яқин орада бузилиши» хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилгани эълон қилинди. Бунга узоқ муддатли ёмғирлар сабаб бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Одамларга вақтинча махсус очиқ эвакуация марказларида қолиш таклиф этилди.
Ҳукуматдагиларнинг фикрига кўра, тўғоннинг бузилиши «одамлар ҳаёти учун хавфли тошқинлар ва мол-мулкка катта зарар етказиш» каби салбий оқибатларга олиб келади.
Изоҳ (0)