• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон мамлакатдаги ЮНИСЕФ вакилининг фаолиятини тўхтатди

    Арманистон ҳукумати мамлакатда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) вакили Марин Кларк-Хаттингнинг фаолиятини муаммоли деб топиб, уни ваколатларидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анна Нагдалян маълум қилди, деб ёзади «РБК». Шу билан бирга, ОАВ Марине Кларк-Хаттинг жосусликда айбланиб, persona non grata деб эълон қилингани ҳақида хабар қилган.

    Марин Кларк-Хаттинг

    Марин Кларк-Хаттинг
    Фото: unicef.org

    «Арманистонда расмийлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) вакили Марин Кларк-Хаттингнинг фаолиятини мамлакат учун муаммоли деб ҳисоблаб, унинг ваколатларини тўхтатди. ЮНИСЕФнинг Арманистондаги вакили Марин Кларк-Хаттингнинг иш услубиятидаги ҳамкорлик ўрнатишга ҳеч қандай ҳисса қўшмайдиган умумий камчиликлар Арманистон учун ўта муаммоли эди, шунинг учун Арманистон ҳукумати Кларк-Хаттингнинг фаолиятини тўхтатишга қарор қилди», — деди Нагдалян.

    Матбуот котибининг таъкидлашича, Арманистон мазкур қарор тўғрисида БМТнинг доимий координатори ва ЮНИСЕФ вакилларини хабардор қилган.

    «Спутник Армания» хабарига кўра, айни пайтда Кларк-Хаттинг мамлакатни тарк этган.

    Шунингдек, Медиапорт Telegram-канали ЮНИСЕФ вакилининг Арманистонда Озарбайжон ва Буюк Британия фойдасига жосуслик қилгани учун persona non grata деб эълон қилингани ҳақида хабар берган. Хабарга кўра, гўёки расмийлар ушбу фактни жамоатчиликдан яширишни истаган

    Кларк-Хаттинг 2020 йил июлида Арманистондаги ЮНИСЕФ вакили этиб тайинланган эди. У Арманистонда саккиз ой фаолият юритди. Бунгача у ЮНИСЕФнинг Малайзиядаги вакили бўлиб ишлаган.

    Маълумот учун ЮНИСЕФ — БМТ ҳомийлигида болалар ва оналик масалаларига бағишланган халқаро ташкилот. Ташкилотнинг асосий мақсадлари болалар орасида ўлимни камайтириш ва таълим даражасини оширишдир.

    Аввалроқ Арманистонда бош вазир Никол Пашинянга қарши намойишлардан кейин полиция президент қароргоҳини қатъий қўриқлов остига олгани ҳақида хабар берилганди. 6 март, шанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинянга қарши бўлганлар яна норозилик акциясини уюштирган: улар Ереван марказига чиқиб, бош вазирнинг истеъфосини талаб қилган.

    Мавзуга доир: Арманистонда бош вазирга қарши намойишчилар ҳукумат биносига бостириб кирди (видео)

    Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Арманистон бош вазири 1ин.ам каналига берган интервьюсида 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида Ереван қўллаган «Искандер» ракеталари «портламаган ёки 10 фоиз қисмигина портлаган»ини айтган. Yerevan Today нашри журналистлари Арманистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряндан ушбу баёнотга изоҳ беришни сўраганида, у узоқ кулган ва «бўлиши мумкин эмас» деб жавоб берган. Шундан кейин у Никол Пашиняннинг таклифига биноан ишдан бўшатилган.

    Бу воқеадан кейин Арманистон Қуролли Кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилди. Баёнотга имзо чеккан 40 нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчининг фикрича, Хачатрян «юзаки ўйланган ва асоссиз сабабларга кўра» ишдан бўшатилган.

    Мавзуга доир:

    • Арманистон президенти мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбарининг истеъфосини маъқуллашни икки марта рад этди
    • Арманистон Мудофаа вазирлиги армия сиёсатдан ташқарида эканини маълум қилди

    09.03.2021, 19:15   Изоҳ (0)   7279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россия ва Хитойнинг коинотдаги имкониятлари юзасидан хавотир билдирди

    09.03.2021, 18:36

    БМТ ҳокимият тепасидаги эркаклар ва аёллар улуши қачон тенглашишини маълум қилди

    09.03.2021, 17:23

    Олмаотадан Мадридгача ва Брюсселдан Мьянмагача: 8 март куни турли мамлакатларда аёллар ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган намойишлар бўлиб ўтди (фото)

    09.03.2021, 15:57

    Экваториал Гвинеядаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди

    09.03.2021, 11:47

    Коронавирусга қарши чекловлар қайси мамлакатларда кучайтирилиб, қайсиларида юмшатилди? Коронахабарлар

    09.03.2021, 11:12

    Халқаро олимпия қўмитаси Лукашенконинг катта ўғлини Беларусь Олимпия қўмитаси раҳбари деб тан олмади

    09.03.2021, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.