• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова коронавирусга чалиниб, соғайганини маълум қилди

    Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова «Сирдарё хабарлари» нашрига берган интервьюси давомида коронавирусдан даволаниб чиққанини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Пандемия даврида бу касаллик (коронавирус — таҳр.) ҳеч кимни четлаб ўтмади. Шахсан ўзим ҳам бу касалликдан даволаниб чиқдим. Тан олиб айтишим керакки, барибир давлатимизнинг қудратли эканлиги яққол кўринди...», — дейди Дилфуза Уралова.

    Боёвут ҳокими интервью давомида қачон ушбу касалликка чалингани ва қаерда даволаниб чиққанига аниқлик киритмаган. Шунингдек, Дилфуза Уралова пандемия даврида туманнинг оёққа туришида кичик бизнеснинг қанчалик аҳамият касб этгани, ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган.

    Маълумот учун, бугунга қадар Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, Қорақалпоғистон раҳбари Муса Ерниязов, Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев, Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев, Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев, Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

    Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Шаҳрихон туманлари ҳокимлари коронавирусдан соғайган эди.

    Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони расман 3 март куни 80 минг кишидан ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, 8 март ҳолатига кўра, мамлакатда жами 80 219 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган. Касалланганларнинг 1,62 фоизи (1303 киши) Сирдарё вилояти ҳисобига тўғри келади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, 8 март ҳолатига кўра шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 78 915 нафари (99 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони расман 622 нафарга етган — мамлакатда коронавирус асоратлари оқибатида ҳозирча охирги ўлим ҳолати 10 февраль куни қайд этилган (маълумот учун, ССВ статистикасидаги камида битта ўлим ҳолати Ўзбекистонда юз бермаган; «Дарё» 2020 йил 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистикага кўра, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

    Касалланганлар сони расмий статистикадан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистон ҳукумати коронавирус статистикасига доир рақамларни яшириш ёки уларни бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини мунтазам таъкидлаб келади, аслида касалланганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айнан шу ҳукумат тузилмаларига алоқадор масъуллар ҳам, шу ҳукумат қошида тузилган Республика махсус комиссияси ҳам тан олган, таъкидлаган.

    Июль ойида карантин тартиби қайта кучайтирилиши арафасида, 8 июль куни ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19’ни юқтириб олганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

    9 июль куни эса Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланиши сабабларини изоҳларкан, «расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этаётгани, ҳақиқий ҳолат, бошқа мамлакатлардаги каби, бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин»лигини тан олган эди.

    Тошкент тиббиёт академияси проректори, ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов 20 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастуридаги чиқишида расмий статистикага фақат расман мурожаат қилиб ёки даволаш муассасаларида тест топширган ва тестининг натижаси мусбат чиққан фуқароларгина киритилганини айтиб ўтганди.

    28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди. Шунингдек «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирган.

    09.03.2021, 10:34   Изоҳ (0)   21158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели, Бектемир ва Миробод туманларидаги айрим маҳалла ва мавзеларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади

    09.03.2021, 10:11

    Қашқадарё ҳокими ўринбосари: «Икки қиз йиғлаётган экан, сабабини сўрасам биз олиб берган ҳот-догни фақат турк сериалларида кўрганини, умрида емаганини айтди»

    09.03.2021, 09:10

    Самарқандда тўрт йигит уларнинг аёл қариндошига бирга бўлишни таклиф қилган эркакни ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборди

    09.03.2021, 08:37

    Ўзбекистонда пандемия даврида оилалардаги зўравонлик ҳолатлари ортди

    09.03.2021, 08:22

    Ўзбекистонда пандемия эркакларга қараганда аёллар бошчилигидаги уй хўжаликларига катта зарар етказди

    09.03.2021, 08:08

    Ўзбекистонда гендер тенгсизлик пандемия давридаги ишсизлик пайтида ҳам намоён бўлди

    08.03.2021, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.